Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абдураҳмон Дилипок: Ажиб бир тасбит

Абдураҳмон Дилипок: Ажиб бир тасбит
25 Nisan 2012 - 12:55 'да юкланди ва 2332 марта ўқилди.

Бир қардошим менга Мисрдан бир хат юборди. Ўша хатда дейиладики: “Араб дунёсида Уммати Муҳаммад бугун уммати муҳаннад бўлгандир. Саййид Қутбни танимаган мисрликлар, турк артистларининг барчасини ёддан билади. Шоферимизга Қутбни танийсанми? десанг, танимайди. Қутб, Миср футбол командасида ўйнайди, дейилса, ҳа, янги бир ўйинчи бўлса керак, эслай олмаяпман, дейди. Бошқа тарафдан Таҳрир майдонида эса, миллионларча одамлар Саййид Қутб шеърларини маршларда шиор қилиб айтишмоқда. Бу мудҳиш бир юксалиш каби кўринса-да, яхши бир ўсишдир. Чунки Қутб энди майдонларни эгаллади. Умар Ф. 20.4.2012, Қоҳира, Таҳрир майдонидан. Бу ерда муҳаннад, Қивонч Тотлитуғ исмининг арабчасидир”.
“Борлиққа севиниб, йўқликдан эзилмайман,
Менга сен кераксан, сен, сен”…
Кеча бола кийимлари эскийди, бугун ақлимиз ва юрагимиз чарчоқ.
Эътироф этишимиз лозимки, ихтиёримиздаги пул ва ҳокимият (ҳукумат) кучи, иймон кучидан кўпроқ. Унинг ичида ҳокимият ва пулимизга иймонимиз эмас, иймонимизга бойлигимимиз ва ҳокимият кучи йўналиш бермоқдадир…
Барча нарсаларни ҳокимият қилиб беришини истаймиз…
Солиқ тўлаяпмизми, ахир, оч-у камбағални ҳукумат тўйдирсин, муҳтожга ҳам ҳукумат қарасин.
Уйида хизматчи сақлаган бир уй бекаси, бошқа бирор тул хотиннинг, етимнинг, ногироннинг, қариянинг уйини тозалаб берадими?
У билан бир дастурхон атрофида ўтириш ҳам бир мунча оғир келади. Бу беканинг пули бор, ахир. Яхшиси, бирини юборади ва ўша ишларни қилдиради, тамом-вассалом. Аммо у ёрдамга, ўша ёрдам олган кишидан кўра биз кўпроқ муҳтож эканимизни, марҳамат, тавозеъ каби нарсаларни унутиб қўйганга ўхшаймиз. Баъзан ҳақиқатлар жуда аччиқ бўлади ва оғзимизнинг таъмини қочиради. Бу каби нохуш хабарларни ёқтирмайдиган кишилар, маҳалла ёки султонлар номи билан аталадиган масжидларга эмас, бир-биридан фарқли уйларга кетади. Хотинлар эса, ҳашаматли уйларни танлайди. Вақф, жамоат, жамият уларни сиқади, безовта қилади. Чунки улар, у ерларда танқид қилинади, кўзга тушади…
Ўхшаш вазиятларни араб баҳоридаги бошқа ўлкалар ҳам бошдан кечирадилар. Туркия улар учун бир тажриба майдони бўлиши керак. Бизнинг муваффақиятларимиз улар учун модел вужудга келтириши лозим. Бизнинг хатоларимиз эса, бир муҳим дарс бўлиши керак! Биз дуч келган қийинчиликлар, биздан кейингилар учун бирор бахт манбаи бўлсин…
Биз бундан сўнгра амалга оширадиган ишларнинг ҳам кўпгина минтақалар ва Ислом мамлакатлари учун яхши ёки ёмон таъсири бўладиган бирор модел вужудга келтириши мумкинлигини ҳам ҳеч ёддан чиқармайлик…
Кеча баъзи нарсаларнинг йўқлигидан қийналаётган бўлсак, бугун уларнинг мавжудлигидан бошимиз қотмоқда.
Ҳаёт мана шунақа бир нарса. Оқибатда кишилар ўзлари яшаб турган аҳволдан шикоятчилардир. Биласиз, ҳозир навбатда Сурия… Ундан сўнгра навбат кимга келади, ҳали кўрамиз… Ундан ҳам сўнгра ўзимизга яна бошқа дардлар ҳам топиб оламиз, албатта. Кўрарсиз, балки бу воқеалар Кавказга ҳам сачрар…
Қарасангиз, Кавказда сувлар оқмаётганга ўхшайди. Масалан, Қодировнинг ўзига хос Ислом номли сиёсати Россияга зарур бўлган таъсирини ўтказди. Салафий, шиа, тариқат учбурчаги ўз-ўзларини блоклаштиришаётган бир вақтда, бошқа тарафда бировлари фарқли ишларни айлантирмоқдалар…

Шу кунларда Ўзбекистон нотинч. Ўзбеклар бир мунча жонланган. Ўзбек ҳокимияти, Туркия ва турк тадбиркорларига нисбатан яна-да агрессив вазиятда …
Ўтган кун Фотиҳда Али Амирий саройида «Озод Ўзбекистон» конференцияси ўтказилди. Ўзбекларнинг Каримовга нисбатан нафратлари баланд. Уларнинг айтишларича, Ўзбекистондаги вазият Шимолий Кореядан фарқ қилмайди… Халқ асорат остида қолмоқда. 5 миллион қочқин, 20.000 сиёсий маҳбус ҳақида сўз кетмоқда. Юзларча туркияли тадбиркорнинг мол-мулки музлатилгани ҳақида сўзладилар. Бу ҳолат Ўзбекистонда 23 йил давомида ҳукм сурмоқда. Мухолифлар бу ҳолни БМТ билдиришга ва Халқаро жазо маҳкамасига беришга киришганлар.
Ўзбекистонда коммунистик режим йиқилган ҳисобланса-да, бу мамлакатда қандайдир бир шаклда эски тузум, золим режими давом қилмоқда.
Ниҳоят, Араб баҳори бир кун Кавказга сачраши муқаррар, бу вазият узоқ давом этмайди… Ана ўшанда кимлардир бу жараёнларнинг ортида Россия, АҚШ, Хитой ва Европани кўрмоқчи бўладилар, албатта. Демак, ҳозирдан бошлаб бу масала ҳақида ўйлашимиз ва ташаббусни қўлдан бермаслигимиз зарур бўлади.
Менинг назаримда, бир қатор Кавказ ўлкаларида ва турк мамлакатларида исталган вақт ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Воқеаларнинг содир бўлиш вақтини узатиш ўйинлари қилинмоқда. Шу сабаб, бугунданоқ бирор нарсалар қилинмаса, бу ишнинг қон ва жон, замон ва иқтисодий зарарлари жуда юксак бўлиши муқаррар. Ҳатто ҳозироқ кеч қолинганга ўхшайди.
Бу жараёнда албатта интернет, жамоатчи ташкилотлар, диаспора, глобал алоқа воситаларининг таъсири катта бўлади. Аммо билмадим, нима учун бу ҳаракатлар ўзларига бир лобби ташкил қилиш ҳаракатига ўтмайдилар. Бирор агентлик тузмайдилар, тартибли ва давомли информация оқимига эга бўлмайдилар. Ҳамиша шикоятчилар ва доим бир нарсалар исташадилар. Бироқ афсуслар бўлсинки, мақсадга эришиш учун стратегик, ҳар онда дуч келиши мумкин бўлган фавқуллодда ҳолатларга қарши кунлик (жорий-тактик) режалари йўқ. Борлари ҳам жуда оз ва мутлақо етарли эмас. Ғарб эса, буларнинг бир-бирларини тугатишларини кутаётганга ўхшайди…
Хуллас, Араб баҳори. Ҳа тўғри, Ғазза, Фаластин ва бошқа ҳаммаси бизнинг масаламиздир. Аммо Ўзбекистон ҳам бизнинг масаламиз, ахир… Булар билан, айниқса, Ўзбекистон билан кўпроқ қизиқайлик, уларни кўпроқ тинглашга диққатимизни қаратайлик…

Салом ва дуолар ила
Абдураҳмон Дилипок
yeniakit.com

Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube