Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислом ва Демократия: Алоқасиз муаммонинг фавқулодда ўсиши

Ислом ва Демократия: Алоқасиз муаммонинг фавқулодда ўсиши
26 Nisan 2012 - 8:54 'да юкланди ва 2714 марта ўқилди.

XIX аср ижтимоий назариётчиларининг зеҳнларини машғул этган энг аҳамиятли нарса, диндор ва динсиз орасидаги фарқни йўқотишдан иборат бўлган эди. Бугун, модернлашишдан бир аср кечганидан сўнгра эса, диндор билан диндор орасидаги фарқни ажрата олиш вазиятига тушиб турибмиз. Фундаментализм, христианликда диний руҳни тирилтириш(ревизионизм), мутаассиблик (консерватизм), фанатизм ёки экстремизм[1]  каби исмлар билан номланган “пиетизм – ўта диндорлик(тақводорлик)” дунёдаги барча буюк динларни қамраб олганга ўхшаб кўринади. Бироқ бу  “пиетизм – ўта диндорлик”  каби иддаолар бугун фақат мусулмон оммасига нисбатан қўлланмоқдадир.

2001 йил 11-сентябрида АҚШ содир этилган террористик ҳужумлар ва ундан кейинги воқеалар, Ғарбнинг “Ислом фундаментализми таҳдиди” деб аталадиган иддаоларини орттиришга шубҳасиз яхши баҳона бўлди. Мусулмонлар ҳам ҳар доимгидан яхшироқ ўзаро жипслашиб, ўзларига хосликларини кўрсата олдилар, дейиш мумкин. Мусулмонларнинг фарқли-ўзларига хосликлари янги бир нарса ҳам эмас, албатта

Бу, Эдвард Саид[2]  ва бошқаларнинг диққатни жалб этувчи ва танқидий бир шаклда тилга олинган “шарқшунослик“  нуқтаи назарининг фарқли бир кўринишидир. Куч воситаси бўлган маълумот(информация)ни, Саид ва бошқа танқидчилар шарқшунослик гегемонлигини қўришнинг бир йўли, бир воситаси ҳисоблайдилар. Бу эса, бир гуруҳ саёҳ(саёҳатчилар)нинг, романист (рўмон ёзувчилар)нинг, санъаткорнинг, дипломатнинг, олимнинг ва ҳозирда эса дунё антиислом матбуот воситаларининг мусулмон Ўрта Шарқини ўзига хос яхлит(бирбутун, бўлинмас), ўз моҳияти билан ўзгармайдиган ва шунинг учун булар махсус бир оммадир шаклида кўрсатишларининг бир ҳикоясидир. Умуман олганда бу кишилар, мусулмон жамоаларининг ‘’ўзига хос’’лигига диққатни жалб этиб, ўзгаришларнинг манбаи қилиб ташқий кучларни ёки аниқ бир танланган гуруҳни кўрсатиш ва тарихий даврларнинг боғланиши сифатида эса, тор кўришли турғун бир маданият ва дин фикри атрофида мунозара юритишга уринишмоқдалар. Натижада, ўзгаришларнинг қўшма манбалари бўлган гуруҳларнинг манфаатлари, ижтимоий ҳаракатлар ва ижтимоий-иқтисод кўпинча эътибордан четда қолиб кетмоқда.

Агар ҳақиқатан ҳам шундай бир нарса бўлганида ҳам мусулмон оммаси қандай кўринишда “ўзига хос – бегона’’ бўлади? Уларнинг фарқлиликларини аниқлашда талаб этиладиган воситалар, шартлар жуда ҳам катта фарқ қиладиларми? “Мусулмон оммаси”нинг борлиги деб бирор нарсадан мунозара қила оламизми?   Биз бунақа кенг тоифа(категория)ни ўз ичига олган таъриф қўллаш билан ҳаётда бўлмаган биржинсли оммани иншо этиб, мусулмон оммасини ва маданиятини “янгидан  дунёга келтираётмаяпмизми?”  Бу маданиятларнинг хусусиятларини таништиришда ‘’Мусулмон оммаси’’ тоифаси (категорияси)ни қўллашдан мақсад, аслида дин эмасми? Бундай тоифа(категория), аҳолининг мусулмонлар қисми кўпчиликни ташкил этадиган мамлакатларда фуқарони мусулмон ва ғайри мусулмонларга айириб, улар бир-бирига ‘’бегоналаштирилмаяптими’’? Бу саволлар ҳақли равишда маълум ташвишлар уйғотишига қарамасдан, “Мусулмон оммаси” аниқ бир тоифа(категория) вазифасини бажара оладилар.

Бошқа бир жойда ҳам таъкидлаганимдек, “Ислом дунёси” ва ‘’Исломий омма’’ каби атама(термин)ларни  бирликда абстракт формада қўллашганларида, Исломни бу омманинг динамикасини шакллантирган марказий бир фактор ташунчаси ўлароқ қарайдилар. Шундай қилиб, ’Исломий омма’’, мусулмонларни ва уларнинг маданиятини таърифлаш учун бошқалар тарафидан тузилган бир ’’умумлашма’’ ҳолига келтирилган атама деб қабул қилса бўлади. Бу эса, бошқалар тарафидан мусулмонлар қандай тасаввур қилинишини ва ҳатто уларга кўра, мусулмонлар қандай бўлишлари кераклигини кўрсатадиган бир ўрнакдир. Бундай дунёқараш, қисман бўлса-да (аслида кўпчилиги Исломчи бўлишган) ўзларича унитар бир мусулмон давлати қуришган баъзи мусулмонлар тарафидан ҳам давом эттирилгандир. Бутунлай аксига ‘’Мусулмон оммаси’’, таърифи кўпликда ва конкрет кишилар оммаси шаклида тушунтирилганида, нима қилганлигини билган бир мусулмон, бирор кўпчиликнинг сўзсиз бир мунозарага очиқ, фарқли ва динамик тарзда ўз ҳақиқатининг танилишини истайди. Буерда урғу Исломга эмас,  ўз ишлаб чиқарганларига бўлмаса ҳам, ўз жамоаларининг ва маданиятларининг вакиллари бўлишган мусулмонларга келиб тушади ва турғун(доимий) ’’маданий’’ қоидалар ва ҳаракатлар ўлароқ эмас, мунозара қилинадиган, доимо ўзгарувчан ва мослашувчан жараёнлар сифатида идрок этилиши мумкин. Булар фарқли шаклларда  қабул қилинган ва изоҳланган Исломий қарашларнинг махсус ва халқ ҳаётининг баъзи тарафларига таъсири бўлган омма(жамоалар)дир. Бундай таъсир остида бўлган тарафлар, ахлоқ тушунчаси, оилавий муносабатлар, жинсият динамикаси, қонунлар ва баъзан сиёсат ҳамда давлат ишлари кабиларни ўз ичига олади. Бу фарқлилашган бутуннинг учрашув нуқтаси бўлиб,  “ҳақиқий” Исломга, яъни муқаддас матнларга барча мусулмонларнинг (либерал, консерватив, фаол ёки оддий бир мусулмон киши ҳам бўлиши мумкин) бир-бирларига боғли нуқтадир.

Бироқ ҳақиқатда “Мусулмон оммаси” ўз моҳияти билан ҳеч бир вақт яхлит(бирбутун) диндор(тақводор) бўлишмаганлардир. Уларнинг маданиятлари ҳам фақатгина дин билан чегараланиб қолмагандир. Ҳақиқатида ҳам миллий маданиятлар,тарихий тажрибалар, сиёсий айланишлар, синфий факторларнинг турли хил диний идрок қилинишлари ва тушунтирилишлари фарқли маданият ва Исломга оид буюк маданиятлар юзага келтирганлардир. Бу англамда ҳар бир мусулмон, ўлка(яъни аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлардан иборат бўлган ўлка), диний инончларининг даражалари фарқли бўлишига қарамай бир халқ оммасини ташкил этадилар. Булар,  яъни ижтимоий исломчилар(илмий адабиётда шунақа атама ҳам мавжуд – таржимон изоҳи), ибодатларига кераклича эътибор қаратганлар, сўздагина диндор бўлганлар, замонавий(скуляр)лар ва ғайримуслимлар озчилик деб таърифланишлари мумкин. Бу гуруҳлар орасида ҳатто турли хил тарихий тўқнашув нуқталарида ҳам динга боғли бўлиш даражаларининг ўзгаришли эканликларини  кўрсатмоқдалар. Бу кўринишда мусулмон оммаси ривожланган дунё ўрнакларига ўхшаб кетади. Бу ўхшашликлар айниқса шафқатсиз глобаллашиш жараёни билан бирга янада ортгандир. Чунки бу жараённи фақат фарқлиликлар келтириб чиқармай, айни вақтнинг ўзида динга боғли бўлмаган ва дунё мамлакатлари орасида параллел тизимларни ва этапларни майдонга чиқара оладиган хусусият ҳамдир.

Тизимий(структуравий) ўхшашликларга қарамай, инсонлар(айниқса ғарб кишилари), Мусулмон Ўрта Шарқини (ва шу сабабли мусулмон данёсини) баҳолаганларида бугунгача диний марказчилик асос олинган “истиночи” ўлчамлар қўллашмоқдалар. Шунинг учун бу минтақанинг дини бўлган Исломни,  авторитар режимларнинг, “заиф, фуқаро жамоалар”ининг ёки сиёсий маданиятларнинг сабаби деб қарайдилар. “Истиночилик”[3] мусулмон Ўрта Шарқи билан чегараланмаса-да (булар билан бирга Америка истиночилиги, Овропа истиночилиги ва Э.П. Томсон[4] нинг таъбрича “Инглиз оригиналлиги(ўзига хослиги) ” каби тушунчалар ҳам мавзуга тегишлидир), сўз юритилаётган истиночилик, тез-тез учраб турадиган ҳукмрон илмий қарашлар оқибатида бу минтақанинг маргиналлашмасига йўл очгандир.

Мусулмон Ўрта Шарқи идрокида “истиночи” изларга энг камида учта фактор таъсир кўрсатади. Улардан биринчиси, Ғарбда, айниқса АҚШ – да юриб турган шарқшунолик тушунчасининг гегемонлигидир. Бу тушунча, Ўрта Шарқдаги зўравонлик ташқий сиёсатлар билан ғоят яхши бир шаклда қўшилиб кетмоқда. Иккинчи фактор, Ғарб давлатларининг, бу ерда ҳам айниқса АҚШ қўллаб-қувватлаган маҳаллий режимлар тарафидан  идора этилган авторитар ҳокимият (йўнатувчилар) шаклларининг давом этиб туришидир [Мисоллар: Шоҳлик режимлар, Саддам замонидаги Ироқ режими, Саудия Арабистони, Иордания ва Мисрдаги режимлар (бу ёзилганлар 2007 йилга тегишлидир).].  Учинчи фактор эса,  оммавий консерватив ва антидемократик исломий ҳаракатларнинг тарқалиши ва минтақовий шаклда ўртага чиқиши билан алоқадордир. Бу каби вазиятлар ва жараёнлар, Исломнинг демократия билан аралаша олиши ёки оралаша олмаслигига доир аҳамиятли масала (мазкур мақоланинг аслида мавзуси ҳам шудир) атрофида айланиб ётган сону саноғи йўқ иддаоларга ва қарши иддаоларга сабаб бўлмоқдадир.

 

Ислом, Демократия ва Ижтимоий Ҳаракатлар.

Ғарбнинг ҳукмрон матбуот воситалари ва таъбир жоиз бўлса уларнинг ақл-заковатли одамлари(ғарбнинг интеллектуал доиралари), Мусулмон Ўрта Шарқида авторитар режимларнинг сақланиб туришининг асосий сабаби Ислом деб кўрсатишга уринадилар. Уларнинг қарашларига кўра, Исломда ҳокимият Оллоҳу таолога оидлигига инонч борлиги сабабли, бу дин халқ ҳокимияти доирасини қисқартирадиган ва фуқаролик ва эрк, эркинликдан узоқ бўлган эски (патриархал) бир диндир. Бу қарашларга ишонч ҳосил қилиш учун мана бу материалларни ўқинг: Муҳаммаднинг дини, киши ва Оллоҳ орасидаги бир дин бўлиш ўрнига, ўз мазмун эътибори билан сиёсий бир диндир.[5] Ислом, жуда кўплар иддао этишганлари каби “Инсон ҳаёти, Ғарбда бўлгани сингари бир қадриятга эга бўлмаган ва эрк, эркинлик, демократия, ошкоралик, кашфиётчи (ижодкор)лик каби қарашларга бегона бир дунё тузишга уринмоқдадир”[6].

Бу хил қарашларни ҳимоя қиладиган бир қанча ўзларини исомчилар деб аташадиганларни ҳам учратиш мумкин. Бундай “келишмовчилик“  тарафдорларига қарши бошқалар,[7] Исломни сабр-тоқатли бўлишга тарғиб этувчи, кўп фикрлилик, адолат ва инсон ҳақу ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи дин сифатида қарайдилар. Рашид Ал-Ғаннушийга кўра,  “Ислом, зарурий демократик табиий бир диндир“[8]. Қуръони каримдаги суралар, мазмунан исломий принципларнинг бугунги демократик принциплар билан мос тушишини ифодалаб келади.  Инсоннинг тақвоси устун дейилганда, яъни тақводор киши дейилганда, унинг ирқий, жинсий ва эркин ирода(фикр)да тенглик, тенг ҳуқуқлилиги кўзда тутилади. Оллоҳу таоло тарафидан умматга берилган ҳокимият, кўп фикрлиликка ва инсон ҳақу ҳуқуқлари ҳимоясига асосланган демократик ироданинг асосини келтириб чиқаради.

Методологик яқинлашишларда ҳам ’’шубҳачилар’’ ва ’’ҳимоячилар’’ўз қарашларини Қуръони карим ва Суннатни сўзма-сўз изоҳлашлар билан қўлга киритганлари сабабли ягона умумий махражга келишаяптилар ва бу матнлар парчаланиб кетишган мусулмонларнинг кунлик ҳаётларида нималарни ифода этиши улар учун ҳеч бир аҳамият касб этмайди. Бунинг устига бу тушунчаларнинг замон ўтиши билан қандай ўзгаришларга учрашишига доир фикр юритишлар амалда йўқ ҳисобидир.

Мазкур мақола, тарих бўйича диний амрларнинг Қуръон-Суннатни турли-турли тафсиру изоҳлар қилинишига ва жанжаллар чиқиб туришига доимий мавзу бўлганлигини  кўрсатишга бағишланади. Кишилар ўзлари тўғри ҳисоблаган ҳақиқатларни ҳимоя қилишга мойилдирлар. Масалан, ижтимоий куч қўлида бўлган шахслар ва гуруҳлар, ҳақиқат деб билганларини ҳимоя қила оладилар ва у ҳақиқатларга ҳоким бўлишни хоҳлайдилар. Бу мақоладаги тарихий тушунтиришлар, оммавий кучларнинг, айниқса ижтимоий ҳаракатларнинг, муқаддас матнларнинг ҳақиқатини ўзгартиришда ва шакллантиришда қандай ҳал қилувчи рол ўйнаганлигини кўрсатишдир.  Хилма-хил теологияларнинг кўплиги (масалан: қутулиш теологияси, феминистик теологяси, хунаса(гей)лар теологияси ва жумҳуриятчилар теологияси каби),фарқли ижтимоий гуруҳларнинг (масалан, камбағаллар, хунасалар, диний камситилганлар каби) ўз ижтимоий борликларига кўра, ўз диний тушунишларини умуман қандай танилишларини ўртага қўйишмоқдалар.

Ислом ва демократия бир-бирини ўз ичига сиғдира оладими? Мен, бу энг аввал сўраладиган энг тўғри савол эмас деб биламан. Бизнинг муаммомиз, Ислом ва демократия  ёки шу сабабли модерн(замановий)лашиш  билан ислом бир-бирини  ўз ичига сиғдира оладими дейилишидан  кўра, мусулмонлар қандай шартларда уларни ичига сиғдира олиши масаласи асосий муаммодир. Исломга махсус бўлган ҳеч бир нарса (ҳатто ҳар қандай бошқа бир динга махсус бўлган бирор нарса) уни табиатан керак бўлган демократик ёки антидемократик қила олмайди.  Дин, давомли ҳақиқий маънони ва ’’янада юксак ҳақиқатни’’ излаган инончлар ва фикрлар бутунлигидан бошқа нарса бўлмаганлигидан, бизлар, яъни ижтимоий ўйинчилар(актёрлар), динларнинг авторитар жиҳати ёки  қамрам йўналишларини била оламиз, холос. Диний инончларнинг ва тажрибаларнинг табиий борлиқдан ташқарими ёки йўқлигинини (илоҳийми ёки йўқлигини) кўз олдига келтирмасдан Жамейс Бекфорд, ’’Дин, кишиларнинг тушунчалари, символ(тамға)лари, туйғулари ва қабул этишлари бир жойга тўпланиши билан ифода этилади’’, дейди.[9]  Бир қарашга кўра, диний амрлар, бизнинг уларни англаш шаклимиздан бошқа бир нарса эмас, дейилса бўлади. Яъни улар, бизлар бўлишини таъмин этган нарсалардан бошқа бирор нарса эмасдир.

50 йилча бундан муқаддам кўпчилик ижтимоий фан билимдон(олим)лари христианлик ва демократия бир-бириларини ифода эта олмасликларига ишонардилар. Бироқ черков асосига қурилган фашизм, христианлар яшашаётган тупроқларда юзага келишига қарамасдан, бугунги кунларда демократиянинг энг чуқур илдиз отган кўринишлари ҳам ўша тупроқларда юзага келганлигининг гувоҳимиз. Христианлик билан боғли бўлган авторитар ва уни қабул қилмаган мафкуравий(идеологик) қарашлар ҳар доим учраб турган эди. Даҳрий(атеист) бўлмаган ва инсонларга зарар бермаган авторитар режим(идорачи)ларга илк христианлик ўз садоқатларини кўрсатиб туришган эди. Христианликда маълум замонлар давомида идорачиларни тангрининг амри билан бошқараяпти каби тушунчалар ҳукм сурарди. Мартин Лютер, ’’Ҳоким курсисида ўтирганлар Тангрининг мақомида ўтирганлардир. Уларнинг чиқарган қарорлари, кўкдан Тангри тарафидан чиқарилган қарорлар кабидир. Агар мени бирор император чақирадиган бўлса, у чақириқни Тангри чақиргани каби қабул етишим лозим бўлади’’, каби сўзларни сўзлаган эди. Аслида христианликнинг авторитар кучни биринчи марта қабул қилиши, яҳудийларни Инжилдаги сингари чўқинишга маҳкум этилишлари билан  антисемитизмга фожиали йўл очилган эди. Ҳатто бугун ҳам ўз қарашларига содиқ қолишаётган(консерватив) христианлар, демократияни ’’бутун дунёдаги салбий муаммоларнинг бош сабачиси’’[10] эканлигини таъкидлаб туришибдилар. Уларнинг қарашларига кўра, демократия шайтоннинг ижоди ва шунинг учун Тангрининг ҳукмлари эмас, балки ’’ҳамилани олдириш, ўлим жазосини бекор қилиш, бир жинсли никоҳларга ижозат бериш ва бошқа хил’’ қонунлар қабул қиладиган гуноҳкор кишилар ҳукмлари амал қилмоқдадир. Аммо 2000 йилнинг сентябрида Ватикан  ўзининг жуда хато йўлда турганлигини очиқ иддао этиб, ’’диний кўпчилик’’ фикрини қаттиқ танқид остига олган бўлди ва христиан бўлмаганлар динларидаги иймон, хато ва уларнинг йўлдан озганликларини ошкора ифода этди. Шунга қарамасдан бугун кўпгина кишилар, христиан Лютернинг ва ’’Христикн Ҳайдутлар’’ кўзда тутган шаклда инжил ўқишади ва Ватикан  каби айримчиликка соҳиб эканликларини иддао қиладилар. Бошқа бир хил айтилса, бир динни ягона овозли ёки кўпчилик билан демократик ёки авторитар кўрсатадиган биз ўзимиз, яъни ижтимоий ўйинчи(актёр)лардан бошқа ҳеч ким эмасдир. Бирор диннинг демократик ҳамласини билдириш учун муқаддас китобни калима-калима тафсирларига мурожаат қилишимиз бизни бирор жойга етиштирмайди. Бунинг сабаби, муқаддас манбалардаги икки маънолик, кўп маънолик ёки ихтилофларнинг(Носр Абу Зайд ва Холид Маъсуд каби олимларнинг асарлари мавжуд) кўп учраб туришида эмас, балки шу вақтнинг ўзида  фарқли манфаатлари ва йўналишлари бўлишган шахслар ва гуруҳларнинг айни диний манбада фарқли ўз ҳақиқатларини топа олишларига бориб тақалади. Масалан, Усама бин Лодинни ёки умумий шаклда Исломий радикализмни тушуниш учун шариатга ёки Қуръони каримга мурожаат қилиш ўрнига бизнинг-ижтимоий актёрларнинг муқаддас матнларни гегемонлик бир шаклда изоҳлашларини ўз ичига олган шартларни таҳлил(анализ) қилишимиз керак бўлмоқда. Бу эса, уларнинг “ҳақиқатлари” атрофида фикр бирлигини ҳаракатга келтирадиган омманинг қобилиятига боғлидир. Муқаддас матнлардан фойдаланиш ҳам самарали ечимларга қурол сифатида хизмат қилиши мумкин. ”Исломий идорачилик ўз-ўзидан айнан демократикдир,” дейишни камида соддадилик дейиш лозим бўлади. Бу уринишни исломий идорачиликни демократлашитиришга қилинган ҳаракатнинг бир кўриниши деб қараш ҳам мумкин.  Бир динни демократик шаклга келтиришга уриниш интеллектуал(ақл-заковат) бир савияда бошланади деб тушуниш лозим. Ишнинг энг қийин жойи, демократик изоҳларга натижани  боғлайдиган таъсирларни юзага келтириш, халқ оммасининг билимдонлиги ва хабардорлиги орқали амалга ошади.

Ж.Б.Леон Фуконинг калималар сўзнинг кучига  урғу беришини кўрсатиши, йўл кўрсатувчи бир характеристикадир. Бироқ унинг етарли бўлмаган иддаоларини мунозара қилишимиз лозим бўлади. Чунки куч фақат калималарда ёки калималар билан ифода этиладиган “яширин ҳақиқат”да бўлмай,  унинг ёнида, ўша калималарни ифода этганларда, ҳақиқатни ўртага қўйганларда ва шу шаклда  бу калималарга куч берадиганларда бўлади. Бошқача айтганда, сўз, унга натижага таъсир қиладиган куч берилмагунича куч бўла олмайди.  Балки фақат сўзнинг нима бўлишига эмас, шу вақтнинг ўзида кучнинг янада ифодалироқ бўлиб қаерда туришига ҳам қарамоғимиз лозимдир. ”Исломнинг демократия билан сиғиша олиши” фикри, уни ифода этган кишига боғли бўлган шаклда фарқли аҳамиятларга эга бўлади. Тўғри фикрларни ифода этиш бу ҳали етарли эмас. Бу фикрлар атрофида консенсус таъминлайдиган куч ҳам берилиши керак. Бу ҳисобга олинмаслиги мумкин бўлмаган ҳолат, бизни сўз ва куч; калима ва дунё орасида воситачилик вазифасини бажарадиган ижтимоий ҳаракат ва амалиёт оламига келтиради. Ислом ва демократия бир-бирини сиғдириши ёки сиғдира олмаслиги фалсафий бир мунозара эмас, балки сиёсий бир кураш муаммосидир. Бундай демократик бир дин истаганлар ва унинг автократиясини қабул этганлар орасида бир куч мувозанати қадар бир матнлар масаласи эмас, балки Исломий ва пост-Исломий  фарқли ижтимоий кучлар ҳикоясини тушунтираяпти.

 

Исломийлик: Ҳаракат ва Дунёқараш 

Исломийлик, катта бир нисбатда ўз жамоатларида эзувчи иқтисодий, сиёсий ёки маъруфий-маданий жараёнлар тарафидан ўзларини таъқиб ва тақиқ этилган ҳис этганларни (айниқса кўпчилик ҳолларда ўрта синфнинг мувоффақиятли қисмларини) ҳаракатга келтириш учун ўзини ҳимоя қилиш тили шаклида ўртага чиқди. Исломийликни ҳаракатга туширишни истаган яна бошқа бир қисм ҳам бор. Уларга кўра, капиталист модернлашиш ҳамда социалистик утопик идрокнинг мувоффақиятсизлиги, дин воситачилигида ахлоқ тилини сиёсатнинг ўрнига ўтказади. Бу бошқа тарафдан эса, мусулмон ўрта синфининг ўзларини ёдсираганларга (яъни халқаро элитларга, лаик ҳукуматларга ва у ҳукуматларнинг Ғарблик иттифоқчиларига) йўқ дейиш йўли ҳам эди. Улар Ғарбга махсус бўлган анчагина нарсаларни (масалан, галстук тақиш, ейиш-ичишдаги тартиб қоида, билим олиш ва техник-технологиядан фойдаланиш кабиларни) шериклашсалар-да, Ғарбга оид маданият гегемонликларини, уларнинг сиёсий мантиғини, ахлоқий тушунчаларини ва бошқа норматив символларини қабул қилмадилар ва рад этдилар. Буларнинг тўла тескари ўлароқ, глобаллашнинг ижтимоий-иқтисодий ва маъруфий-маданий шартлари остида ўзларини илгарида ҳисоблаган ва бундан хурсанд бўлганлар,  жуда ҳам замановий (скуляр) бўлмасалар-да, Исломнинг фарқли бир турини маҳкам ушлаб олдилар. Яъни бу ёндашувни масаланинг ечими ёки бошқача айтганда илмли Ислом, янада тўғриси  “пассив диндорлик”, дейишдилар.

Оригинал “маҳаллий (миллий)”12]  мафкура(идеология) ичида ҳаракат қилиш ғояси билан Исломийлар ўз сиёсий, иқтисодий ва маданий-маъруфий камчиликларига жавоб бера оладиган янги бир исломий тил вужудга келтириш ҳаракатига кирдилар. Шу йўл билан Исломийликни, Исломни юксак бир сиёсий моделга, маъруфий-маданий савияга, қонуний бир тузилишга кўтарилган ва иқтисодий тузатилган система сифатида кўра бошладилар. Яъни бу системани барча инсоний муаммоларга жавоб бера оладиган система деб кўрсата бошладилар. Энг аҳамиятлиси, бу Ислом, мусулмонларнинг ўзларига ҳурмат, ишонч ва  кенг бир доирада   автономия олиш туйғуларига эга бўлгандек кўринарди. Кучли ва машҳур оммавий тили ва қувватли ижтимоий назорати бўлган бу тушунча албатта маргиналлашиши лозим эди ва ҳатто ўз оламида бўлмаганларни айбли ҳисоблаши керак бўлаётган эди. Шундай айбли ҳисобланганлар эса, ўша омма(жамоат) қоидаларига эргашмаганлар, лаиклар, ўзларини Исломий атаганларга қўшилмаган мусулмонлар, диний озчиликни ташкил этувчилар ва жуда кўп хотин-қизлардан иборат бўлганлар эди.

Исломийлик дунёқараши марказида, кейинроқ марҳамат ва мажбурият масалалари, ўзини аташ ва вазифа чалкашликлари каби тушунчалар ҳам пайдо бўлди.

Замонавий Исломийлик, бир ҳаракат ва фикр ўлароқ 1970 – йиллардан сўнгра совуқ уруш сиёсатига қарши майдонга чиққан бир тарихий воқеа(ҳодиса)дир. Бир вақтда кечган, аммо икки қарама-қарши жараён, Исломийликни гегемон(ҳукмрон) бир вазиятга судради. Улар фурсат ва босқи(зулм) жараёнлари бўлган эди. Катта ўлчамда таълим-тарбиявий ташаббуслар, иқтисодий ривожланиш, бой-бадавлатлик ва ижтимоий ҳаракатлилик фурсати; давомли сиёсий зулм, маргиналлашма, уяладиган ҳоллар ва чуқурлашган тенгсизликлар бир жойда йиғилиб қолдилар. Масалан, 1950 йилларда бутун араб мамлакатларида ҳаммаси бўлиб 10-та университет бор эди. 2003 йилга келиб бу сон базўр 200-дан бироз ошди. Энг аҳамиятли жойи шундаки, бирор дурустроқ таълим – тарбия олишган, аммо янада маргинал сифатида қолган бу ўрта синф, ўз элитасига ва ҳукуматларига (бу ҳукуматлар, Ғарбли кучлар, айниқса бир вақтлар коммунизмга ҳам, замонавий миллатчиликка ҳам қарши Исломий мухолифатдан фойдаланган АҚШ билан келишувга киришган ҳукуматлар эди) қарши ичларида жуда кучли бир  “ахлоқий нафрат”  туйғу ҳис этиб, ўзларининг уларга  бегона эканликларининг фарқига боришдилар. Араб дунёсида сиёсий синфлар, узоқ вақтдан буён давом этаётган, Фаластиннинг Исроил тарафидан (АҚШ қўллаб-қувватлаши оқибатида, албатта)  истило қилиб туришини дунё миқёсида ўзларини бўйинсундиришга қаратилган сиёсатнинг исботи шаклида кўрдилар. Асосан Ликут партияси ҳокимиятда бўлганида ҳеч бир келишувга яқинлашмаган истилочи Исроил, мусулмон арабларнинг хассасиятларида биринчи ўринни олди ва шу сабабли араб тупроқларини озод қилиш шарафини қайтадан қозониш кураши, демократик курашларни ҳар доим сояда қолдириб келди. Бошқача айтганда, бегоналарнинг истилоси ва ундан қутулиш, уйдаги озодликдан аҳамиятли ва ундан олдинда тураётганди.

Баъзи кузатувчилар, Исломий ҳаракатни, Лотин Америкасидаги қутулиш теологияси ва Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатларининг бир-бирига боғли қарашни лозим кўрдилар. Дин элементи бу икки ҳаракатнинг ҳам синов тоши бўлган бўлса-да, уларнинг ҳар иккаласининг ҳам асил моҳияти эътибори жиҳатидан ўхшаш нуқталари жуда оз, оздир. Қутулиш теологияси, черковни ичидан ислоҳот қилиш учун бир уриниш шаклида бошланди ва камбағалларнинг муаммолари марказий ўрин тутадиган ижтимоий ҳаракатга айланди. Бу теология, Католик черковининг олигархик тизимини ва унинг камбағалларни ҳисобга олмаслик каби қарашларини ўзгартиришни мақсад қилишганди. Бундан кейинги социалистик ҳаракатлар (айниқса Куба инқилоби), ижтимоий шиорлар билан чиқишиб, черковни ижтимоий таъсирсизлик эшигига олиб бориб қўйди. Ижтимоий ўлароқ идрок этишган теологлар тарафидан бошқарилган қутулиш теологиясининг келажак мақсади ’’камбағалларни қутқаришдан’’ иборат эди. Мана шундай қилиб, Инжилнинг изоҳланган шаклидан бу келажак мақсад туғилганди.

Аксинча Исломийликнинг (бир қатор турли хил изоҳ шакли бўлса-да) эса, янада каттароқ ижтимоий ва сиёсий мақсадлари мавжуд эди. Унинг энг катта мақсади, ижтимоий ривожланиш ёки фақирларнинг қийинчиликлари ва бу қийинчиликлардан қутулиш йўллари кабилардан иборат бўлмай, исломий бир давлат системаси қуриш ёки исломий қонунларни, ахлоқий принципларни қабул қила оладиган жамият қуришдан иборат бўлган эди.  Аммо камбағаллар Ислом ахлоқидан бу шаклда аста-аста фойдалана олардилар. Қисқача айтилганда, Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатлари ва Лотин Америкасининг қутулиш теологияси иккита бир-биридан фарқ этадиган ижтимоий ва сиёсий йўналишни ифода этадилар. Борди-ю булар орасида бирор ўхшашлик изланадиган бўлса, шуларни айтиш мумкин: Исломий ҳаракатлар, айниқса радикал исломийлик, 1960 йилларнинг ва 1970 йилларнинг радикал Лотин Америкаси ҳаракатларини қандайдир даражада хотирлатади. Аммо бундай ўхшашлик, уларнинг мафкурвий(идеологик) яқинликларидан эмас, балки улар олган нажот шартлари ва ҳимоя қилишган унсурларнинг ижтимоий аҳволларининг ўхшашлигидан иборат бўлган эди. Бу ҳаракатларнинг ҳар иккаласининг ҳам риволаниши, ижтимоий ўзгаришларнинг бир даврда ва бир хил шартларда ҳам иқтисодий ҳаракатларнинг ижтимоий ва сиёсий тизимлар тарафидан адолатсиз парчаланишига суянар эди. Дунёвий ва минтақовий фарқлиликлар бу ҳаракатлар учун ўз мафкуравий ҳаракат майдонини вужудга келтирганди. Лотин Америкаси партизан ҳаракатларида замонавий сўлчилик ва Ўрта Шарқ Исломий ҳаракатлари орасида диний радикализм бу икки ҳаракатнинг моҳиятан склетларини ташкил этганди.

Мусулмон Ўрта Шарқида сиёсий синф, таълим-тарбияли ўрта табақадан ташкил топгандир. Улар давлат ходимлари, талаба – ўқувчилар, мутахассис(профиссионал)лар бўлиб, 1950-1960 йилларда ҳамма жойларни тўлдиришган ижтимоий адолат, социализм, баасчилик, милийятчилик мафкуралари билан кўчаларни тўлдирган зиёлилар эдилар. Исломийлик эса, бу буюк дунё қарашларининг энг кейингисидир. Турмуш даражаси паст бўлган қисмдан олинган дастак билан Исломий ҳаракатлар, арзон исломлаштириш воситасида инончини йўқотган халқ оммаси орасида бир мунча машҳур бўлдилар. Бу таъкидланган арзон исломлаштириш, ахлоқ ва маданий софлик шиорларига (яъни ахлоқнинг бузилиши ва ғайрий ахлоқий адабиётнинг тақиқланишига даъват ёки хотин-қизларнинг кўчаларда юриш-туришлари масаласини кун тартибига киритиш), кимлик сиёсатига мурожаат қилиш ва кичик-кичик доираларда хайр-эҳсон ишларини амалга ошириш каби ҳаракатларда ўзини кўрсатарди. Бироқ 1990-йилларнинг ўрталарига келиб, исломлаштириш кўзда тутганларидан янада қимматга тушаётганини кўришдилар. Бошқача айтганда Исломий сиёсат ва иқтисод таъсис қилиш ва ўз ватандошлари, чегара ташқарисидаги инсонлар билан алоқаларни идора этишда қийинчиликларга дуч келишган Исломийлар, ўзларининг жуда илгарилаб кетишмаганларига гувоҳ бўлдилар. Натижада Исломий идора амалий ишга дуч келганида чуқур бир инқироз билан қарама-қарши келди. Шу вақтнинг ўзида радикал исломчилар хоҳлашган куч ишлатиш стратегияси ва қуролли курашлари ҳам етарли даражада самарали бўлмади. Хуллас, Исломий ҳаракатлар авторитар давлатлар тарафидан бостирилдилар ёки илгарги қараш зарарларини янгидан кўздан кечиришга мажбур бўлдилар. Оқибатда, уларнинг кўпчилиги кескин сўзлар қилишдан ёки куч қўллаш сиёсатларидан чекиндилар ва ўз исломий лойиҳалари учун янада демократик бўлган позиция тутишга киришдилар.

Бу ўзгаришлар Исломнинг сиёсий вазиятини ёки унинг ролини тугатмади. Умумжаҳон (яъни ташқий) ва ички сиёсий ҳамда ижтимоий шартлар, айниқса ҳали исломийликни тажриба қилмаган миллатлар орасида жазибали диний ва ахлоқий сиёсат кўрсатишни давом қилди. 11-сентябр террористик ҳужумларидан сўнгра Ғарбдаги антиисломий хуруж ва унинг орқасидан бошланган терроризмга қарши уруш, Ислом ва мусулмонларнинг  шиддатли ҳужум остида эканлигини кўрсатди. Буни тушуниб етишган мусулмонларнинг орасида ғарбга нисбатан нафрат ва ишончсизлик ҳиссияти анча ошиб кетди. Бу эса тақводорлик ва маҳаллийчилик(нативитизм)нинг жазибасини оширди ва 2002 йили Афғонистонда ўтказилган умумхалқ сайловларида Афғонистондаги АҚШ сиёсатига қарши бўлганларнинг муваффақият қозонишига олиб

келди. Марокашдаги Адолат ва ривожланиш партияси парламентдаги ўринларини 42 кишига чиқарди. 2002 йилнинг сентябрида Жозоирда ўтказилган маҳалий сайловларда Исломий ҳаракат учинчи ўринни олишга муяссар бўлди. Покистонда эса,  150 ўринли парламентнинг 53-тасини диний партиялар иттифоқи  эгаллади. Ноябр ойида 40 ўринли парламентнинг 19-ни исломийлар эгалладилар. Туркияда ҳам Адолат ва Ривожланиш Партияси қонун чиқарувчи мажлисдаги ўринларнинг 66% -сига эга бўлишга эришди. Бироқ бу сайловлардаги зафарлар баъзиларнинг идрокига кўра, исломий қарашлар (исломийлик)ликнинг юксалиши деб идрок этилса-да, аслида унчалик эмас. Аслида бу ҳолат, сиёсий исломдан қайтиб, умумжаҳон антиислом таҳдиди ва инсоний марҳаматга алоқадор бўлинишларга қаратилган ўзгаришни кўрсатади. Масаланинг тўғриси, бугун жуда кўпчилик мусулмон ўлкалари пост-исломийликнинг останосига келиб турибди.

***

[1] Фундаментализм : Йигирманчи асрнинг бошларида  муқаддас китобнинг аслида ҳокимият эканлигини қабул қилиб, модернистлар ва илмий танқидларга қарши бўлган христиан ҳаракатидир. Айниқса 1960 йиллардан сўнгра ғарблашмага, модернлашма (замонавийлашма)га ва лаиклашмага қарши бўлган соғлом, ишонарли ва  қамраб олувчи асосли маълумотларнинг Ислом асосий манбаларида мавжуд бўлган ҳақиқатларни юзага чиқаришни ҳимоя қилиш каби ҳаракатларни ҳам Ислом фундаментализми дейишадилар.

Ревизионизм: Динни халқ орасида янада таъсирли ва машҳур қилишни мақсад қилиб олган ҳаракатнинг исмидир.  Бу масалада кўпроқ маълумот олиш учун Истанбул университетининг Илоҳиёт факултети журнали 19 – сони (“Puritanizm, Dini Uyanış ve Devrim – Пуританизм(лотинча пуритас – соф, тоза маъноларига келади), диний уйғониш ва инқилоб”, Jerald C. Brauer;  Mehmet Alıcı таржимаси)га қаралсин. Унинг интернет адреси:  http://www.iudergi.com/tr/index.php/ilahiyat/article/viewFile/559/488 )

Консерватизм: Мавжуд вазиятни қўриш мақсадини кўзлаган тушунча тарзи ёки эскичасига давом этишни ёқлаш, мутаассиблик. Омманинг ўзгаришига қаршилик кўрсатадиган, мавжуд оммавий-маданий қадриядларнинг ҳимоя қилинишини ёқлаган ўнг қанот сиёсий мафкура(идеология)дир. Биринчи марта консерватизмни системали бир тушунча(фикр) сифатида ҳимоя қилиб чиққан киши инглиз файласуфи Эдмунд Буркадир.  Бурка Франция инқилоби замонида яшаган бўлиб, ўша инқилобга қарши фикрда бўлган эди. Ўша замонларда Англия давлат одамлари орасида Франция инқилоби Англияга ҳам тарқалишидан қўрқаётган кишилар ҳам бор эди. Бурка эса, инқилобий курашга қарши системали бир идеология таклиф қилиш билан ғоявий майдонда Француз инқилобига қарши кураш бошлатди. Кўпроқ маълумот олиш учун мана бу адресга ҳам қаранг: http://www.koprudergisi.com/index.asp?Bolum=EskiSayilar&Goster=Yazi&YaziNo=822

Экстремизм: Бу ҳақида умумий бир таърифи йўқлиги билан бирга, янада умумийроқ қараганда мавжуд вазият, тузумни бузиш, вазиятга мослашмаслик, унга қарши чиқиш ёки уни(вазиятни) тинчсизлантириш-беқарорлаштириш, ҳузурсизликни келтириб чиқарувчи каби маънода таърифланади. Бугун мамлакатимизда ва дунёда ҳам экстремизм дейилганда, энг аввал фикрга дин ва террор боғланишидаги айрим ёки фарқли гуруҳлар, сўзлашмалар келади. 1980 йиллардан илгари марксистик мафкурага асосланган экстремистик бир вазият мавжуд эди. Бундан бирор йигирма йил кечганидан сўнгра эса, шамол  тескари тарафдан кела бошлади. Экстремизм, ўз парадоксини ичида сақлаган қараш эканлигини ҳам таъкидлаш мумкин. 1965 йил 21 -февралида Америка Қўшма Штатларининг Нью Йорк шаҳрида Малколм Х (Malcolm X)га уюштирилган суиқасд экстремизмнинг бир кўриниши(элементи) эди. Малколм Х, “Ҳа, мен эстремизмга мойил кишиман. Бу ерда шимолий Америкадаги қора танли ирқ ўта ёмон шартлар ичида яашашмоқда. Менга экстремизмга мойил бўлмаган бирор қора танли кўрсатинг, мен ҳам сизга психиатрик ёрдам кўрсатиши керак бўлган бирисини кўрсатаман”, дея олади, албатта. Янада кўпроқ маълумот олиш учун ушбу адресга қаранг:  http://www.beykent.edu.tr/WebProjects/Uploads/tunc-haziran.pdf (таржима.)

 

[2] Эдуард Вадия Саид(Edward Wadie Said) (1935-2003) : Қиёсий адабиёт профессори ва активист, назариятчи олим. Унинг отаси Фаластинли христиан, онаси ливанли хритиандир. Эдуард Вадия Саид эса, бу икки христиан кишисидан дунёга келган ягона ўғилдир. Бу мақолада сўз юритилган шарқшуносликни янада яхшироқ тушунишни истаганлар туркчага таржима қилинган Эдуард Саиднинг “Шарқшунослик” китобига қарашлари мумкин (таржима.)


[3] Истиночилик – ўзига хослик(exceptionalism – иксепшионализм): Бирор миллатнинг, минтақанинг ёки фикрнинг ўзига хос (истисно) бўлганлиги сабабли стандартларга, умумий принципларга мос бўлмаслигини ҳимоя қиладиган бир кўриш (таржима).

 

[4]  Эдвард Палмар Томсон(Edward Palmer Thompson) (1924-1993): Инглиз тарихчиси, социалист ва тинчлик тарафдоридир. Унинг “Инглизларнинг ўзига хос хусусиятлари” (Peculiarities of the English) мақоласининг оригиналини тубандаги адресдан ўқиш мумкин: http://www.marxists.org/archive/thompson-ep/1965/english.htm (Çev.)

 

[5] Бу қарашни яхшироқ тушуниш учун Бернард Девиснинг   “the Roots of Muslim Rage (Мусулмон нафратининг илдизлари)” номли мақоласига қаранг. Унинг интернет адреси: http://www.theatlantic.com/magazine/archive/1990/09/the-roots-of-muslim-rage/4643/

 

Бернард Девисни яхшироқ танишни истаганлар, қўшимча Шоҳин Алпайнинг “Бернард Девиснинг турк дўстлиги” номли газета бош мақоласига қарасинлар. Унинг адреси:  http://www.zaman.com.tr/yazar.do?yazino=526578
[6] Бу сўзлар Исроилнинг таниқли ревизионист тарихчиларидан бири ҳисобланган Бенни Морриснинг “No More Tears (Бундан ортиқ кўз ёши бўлмайди)” номли мақоласининг 40-саҳифасидан олингандир. АҚШ-нинг бир неча олий ўқув юртлари ўқитувчилари, масалан, Жон Хопкинс университетидан Элиот Кохен(Eliot Cohen ) ва АҚШ мудофаа вазирлигидан Кеннет Адалман (Kenneth Adelman) Исломни, сабр-тоқатсиз, босқинчи  ва зўравон бир дин эканлигини иддао қилишмоқдалар. Баъзи Евангелист Протестантлар Исломнинг ёмонлик дини эканлигини баён қилишадилар (Herald Tribune -Гералд Трибуна, декабр 2002). Бундай қарашлар баъзи тарафдан ўз-ўзларига тўсиқ бўлган теологиялар бўлиши мумкин. Чунки Ислом ўз эътибори билан демократияга тескари бўлса, бир инсон бу масалада нима ҳам қила олади? Демократлаштиришни, ё мусулмонларни “замонавийлаштириш-скулеярлаштириш”  ёки уларни фарқли демократик динга қайтариш йўли билан амалга ошириш мумкиндир. Бу вазифа (ҳар ҳолда бу орзу қилинган бир нарса бўлса ҳам), мантиқан мўътадил Исломни ташвиқ ва тарғиб этишдан мураккаброқ бир жараёндир.

 

[7] Бу гуруҳга Жон Волл, Жон Эспосито ва Ҳолид Абу ал-Фазл сингари ёзувчилар киради. АҚШ “Ислом ва Демократия  тадқиқотлари маркази“ ва Францияда “Мусулмон демократлар маркази” мазкур тушунчаларни ҳимоя қилувчи қурулишлар ҳисобланади.

 

[8] Ганнушининг 1998 йил декабр ойида “al-Ahram Weekly“ журнали билан ўтказилган суҳбатдан олинди.

 

[9] James Beckford, Social Theory and Religion (Ижтимоий назария ва дин)“, Cambridge University Press, 2003, s. 2

 

[10] Баъзи христианлар ҳам демократия Оллоҳ иродасига қарши тузилган бир тартиб эканлигини, у шайтоний бир тартиб эканлигини иддао қиладилар. Бундай фикрлар билан танишиш учун мана бу адресдаги мақолани ўқинг:

http://www.sullivan-county.com/news/mine/democracy_bad.htm

 

[11] Христиан радикаллари (Christian Outlaws), АҚШ-ни тўғри Тангри инончи илдизларига қайтишга даъват қиладиган ва унинг ҳақиқий христиан қардошлигига қайтишини ҳимоя қиладиган қарашдир.

 

[12] Маҳаллийчилик (Нативизм): Бирор ўлка(мамлакат)нинг кўчманчи(муҳожир)лари ва озчиликни ташкил этадиганларга нисбатан ўша мамлакатнинг ўз фуқароси (ватандошлари)ни қўриқлашини ҳимоя қиладиган бир тушунчадир.

 

Asef BAYAT
http://islamiyorum.com/index.php?sayfa=makaledetay.php&mkid=334&sayi=73
Туркчадан Алибой Йўляхшиев таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Dovurbek ;

    МАСЛАХАТ: Шу халкни кийналиётгани ва камокларда халк у-н кайгу урганларни камалаетгани умуман хам манавий хам маданий хам иктисодий огирлашиб бораетган ахволни ифодалаётган ЗАМОНАВИЙ ВА МУМТОЗ охангда айтилган КУШИКЛАРНИ купайтириш керак.Масалан ёш авлодни фикри хаели шахват булиб колган ва улар куп кушик эшитишяпти уларни кай жанрда кушик эшитиши ва кай услубда айтилган булиши кераклигини аниклаб уша услуб билан куй ва кушикларни зудлик билан таркатиш керак

    26/04/2012 09:41
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube