Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎХҲ раҳбарларига таҳдид

ЎХҲ раҳбарларига таҳдид
26 Nisan 2012 - 17:35 'да юкланди ва 2025 марта ўқилди.

Ислом Каримов диктатураси нафақат ўзбек халқига ўтказаётган зулми, балки сиёсий қотилликлари билан ҳам танилгандир. Ўзбекистон диктаторининг бу жирканч усули 1990 йил “Ислом Уйғониш партияси” лидери Абдулла Ўтаев ва 1995 йилда андижонлик машҳур имом Абдували Қорининг ўғирлаб кетилиши билан бошланган.

Бундан аввалроқ Каримовнинг ўзи Олий Мажлис сессиясида нутқ сўзлаб, унга итоат қилмайдиганларнинг “калласини олишни” ваъда қилганди. Шундан кейин сиёсий ва диний сабаблар билан қамалганларни йўқ қилиш ёки уларнинг ҳаётларини маҳв қилиш (қамоқда чиритиш) жараёни бошланиб кетди.

Бугунги кунга келиб, режимга мухолифлиги туфайли Ўзбекистон қамоқхоналаридан ўлдирилган ва жасадлари чиққан ва чиқаётган кишиларнинг сонини ҳеч ким билмайди. Одатда, бу шаклда (Элбек Омонов, Шовруқ Рўзимуродов, Эмин Усмон, Зайниддин Асқаров каби) ўлдирилганларнинг яқинларига марҳумнинг қалб хуружи (инфаркт) ва шунга ўхшаш касалликлар туфайли вафот  этгани айтилади.

Режим ўзининг бу қурбонлари жасадларининг мустақил тиббий экспертлар тарафидан текширилиб кўрилишига асло изн бермайди. Баъзи ҳолларда эса, бундай тиббий экспертларнинг хулосасига ҳам ўрин қолмайди. Чунки марҳумларнинг жасадлари уларнинг ўлим олдидан ваҳшийларча қийноқларга тутилганини кўрсатиб туради.

Ўзбекистон диктатурасининг машҳур қотилликларига Қирғизистонлик ўзбеклардан Алишер Соипов, ЎХҲ Русия тамсилчиси Фуад Шокирийларни мисол сифатида кўрсатишимиз мумкин.

Бундан икки ой олдин Швецияда суиқасдга учраган ва ҳозирда оғир аҳволда (комада) қолаётган машҳур имом Обидхон қори Назаровнинг қотиллари Ўзбекистон режимининг жосуслари, деган шубҳа ўз кучини йўқотмаган.

Диктатор Каримовнинг асосий мухолифи бўлган Муҳаммад Солиҳга ҳам бу режим турли тазйиқ ва ҳатто суиқасд режаларини амалга оширишга уриниб келаётгани бир ҳақиқатдир. 1999 йилдаги Тошкент портлашларини Муҳаммад Солиҳ зиммасига юклашга уринилди. Аммо бу фитна кейинчалик қамоқда ўлдирилган Зайниддин Асқаров тарафидан  фош қилинди ва уни Каримовнинг жаллодлари ташкил қилгани ҳаммага маълум бўлди.

Диктатура ўз жинояти учун бир неча гуноҳсиз кишини қурбон қилар экан, “бош террорчи”, дея ҳукм чиқарган Муҳаммад Солиҳга зимдан 15 ярим йил қамоқ жазоси ҳукми билан кифояланди. Яна шу мақсадда, 2001 йилда чечен асилли қотилларга Муҳаммад Солиҳни ўлдириш учун вазифа берилгани, аммо Аллоҳнинг ёрдам билан бу суиқасд амалга ошмай қолгани ҳам маълумдир.

2011 йилда Миллий Хавфсизлик Хизмати Ходимлари Хуршида исмли аёлни бир ой давомида Ангрен яқинларида “қайта ишлаб”, уни ЎХҲ сафларига киритиш ва у орқали унинг қариндошлари ниқобидаги қотилларни  Ҳаракатга киритиб, Муҳаммад Солиҳни ўлдириш режасини тузди. Аммо золимларнинг бу қинғирликлари ҳам ўз бошларига йиқилиб, шарманда бўлдилар.

Ҳозирда интернет саҳифаларида сохта исмлар билан эълон қилинаётган ва Муҳаммад Солиҳ ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг раҳбарларига қарши таҳдид тўла мақолалар Каримов жаллодларининг ўз жиноятларини амалга оширишга қатъий қарор берганликларини кўрсатади.

Масалан, аввал “Бирдамлик” сайтида босилган, кейин “Замондош” сайти мамнуният билан кўчириб қайта тарқатган “Мухаммад Салих, ради Бога, будьте здоровы!” номли мақола – ЎХҲ раҳбари ҳаётига бевосита таҳдиддир. Бу мақолада, очиқчасига “Эй, Муҳаммад Солиҳ, сен чет эллик хўжайинларингга хизмат қилаяпсан, аммо улар Ўзбекистон ҳукумати билан яқинлашиш учун сендан воз кечишлари (сени ўлдиришлари) мумкин”, дейилади.

birdamlik.info zamondosh.blogspot.com

МХХ нинг бу таҳдиди ўзини режимга мухолиф санаган кишиларнинг сайтида босилган. Матн, маъно камчиликсиз, ният ниҳоятда ошкор: «Биз сени ўлдирамиз, аммо одамлар буни сенинг хориждаги “раҳбарларинг”нинг иши, деб билади».

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг лидери Муҳаммад Солиҳ ва Ҳаракатнинг бошқа раҳбарларига бўлаётган таҳдидларда сохта «мухолифатчилар» ўз ҳиссасини қўшишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилмоқдалар. Масалан, ўзини «Бирлик» лидери деб атайдиган Абдураҳим Пўлат унга тегишли «Ҳаракат» сайтида “халқ хоинлари”га  ўлим жазоси берилиши кераклигини узлуксиз таъкидлаб келади.

Албатта, Пўлатовга кўра ягона халқ хоини Муҳаммад Солиҳдир. «Mухолифатчи» Жаҳонгир Мамaтов вa Р.Обид бошқарадиган «Замондош» сайти ҳам Муҳаммад Солиҳ ва ЎХҲ бошқа раҳбарларига дор ипи тўқишда астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бу «ижодда» ҳам “Швеция радикалларининг мусулмонларни ёмон кўришлари” далиллари билан исботланган.

Раҳматли Алишер  Соипов ўлдирилишидан олдин худди шундай ташвиқ Наманган ТВсидан бир ой давомида эшиттирилиб турилди. Наманган ТВ  Алишернинг ўлим хабарчиси  бўлди.

Бугун қотилларнинг суикасд тахдидларини ташвиқ этaётган карнайлар harakat.net/” birdamlik.info/”> zamondosh.com< лардир.

Аммо улар бу қилмишлари учун ўзбек халқи олдида жавоб берадиган кун яқиндир.

Намоз Нормўмин

ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси

26 апрель 2012 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube