Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Саудия Арабистони Мисрдаги элчихонасини ёпди

Саудия Арабистони Мисрдаги элчихонасини ёпди
28 Nisan 2012 - 21:09 'да юкланди ва 564 марта ўқилди.


28.04.2012
Саудия Арабистони Мисрдаги элчихонасини ёпди ва ўз дипломатларини мамлакатга чақиртириб олди.

Риёд расмийлари бундай қарор қабул қилишига Мисрда Саудия Арабистонига қарши оммавий намойишлар ўтказилгани ва одамлар элчихонани босиб олишга урингани сабаб бўлди.

Мисрлик машхур адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳмад Ал-Гезави Саудия Арабистонида ҳибсга олинганига қарши шу ҳафта Қоҳирада оммавий намойишлар бўлди.

Норозилик қатнашчилари Ал-Гезави Саудия қамоқхоналаридаги мисрлик маҳбусларга ёмон муносабатда бўлинаётгани ҳақидаги шикояти учун Қирол Абдуллоҳни ҳақорат қилганлик айби билан қўлга олинган, деган фикрда.

Бироқ Саудия расмийлари ҳуқуқ фаоли наркотиклар сақлагани учун ҳибсга олинганини таъкидламоқда.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар