Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ИШИНГ БИТДИ, ДИКТАТОР!

ИШИНГ БИТДИ, ДИКТАТОР!
01 Mayıs 2012 - 16:01 'de eklendi ve 568 kez görüntülendi.

Қизиқарли маълумот

Маълумки, диктатор Каримов бутун кучи билан ўзбек халқини “информацион блокадада”, яъни хабарлашув қамоқҳонасида тутишга уриниб келмоқда. Аммо замон ўз ишини қилмоқда. Халқимиз қийинчилик билан бўлса ҳам мустақил манбалар тарқатаётган ҳақиқий маълумотлардан хабардор бўлмоқда. Қуйида бу ҳақда интернет тармоқларидан олинган қизиқарли маълумот билан танишасиз:

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 3,8 миллион одам стационар интернетдан, 5,2 миллион одам эса мобил интернетдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Газета.уз” нашри xабар қилган.
Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 2012 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 9,1 миллион кишини ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг xудди шу даврига нисбатан 21,3 фоизга кўп демакдир. Ўшанда, яъни 2011-йилнинг биринчи чораги якунларига кўра Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 7,5 миллион кишидан иборат эди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3,85 миллион фойдаланувчи Интернетга анъанавий усул билан уланса (2011-йил биринчи чоракда – 3,362 миллион, йиллик ўсиш – 14,6 фоиз), 5,2 миллион фойдаланувчи эса мобил интернетдан киради (4,185 миллион, йиллик ўсиш – 24,2 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил бошига Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари сони 8,827 миллион кишидан иборат эди. Мобил алоқа абонентлари сони эса – 25,441 миллиондан ортиқ.

Xалқаро каналларни ўтказишнинг умумий тезлиги жорий йилнинг март ойи оxирига 5 145 Мбит/сонияни ташкил қилди (ўтган йили – 4 850 Мбит/с)

Интернет xизматини кўрсатувчи xўжалик юритувчи субъектлар сони — 936 та, Интернетдан фойдаланиш бўйича жамоа пунктларининг сони эса 1 050 тани ташкил этди.

АТСларни рақамлаштириш даражаси 97,1 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 93,7 фоиз эди.

Бугунги кунда UZ миллий домен зонасида рўйxатдан ўтган доменлар сони 14 мингдан ошиб кетган.

2012-йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, берилган электрон рақамли имзо калитлари ва сертификатлари сони 230,2 мингдан ошиб кетди. Ўтган йилнинг xудди шу даврида эса бу кўрсаткич 163,5 мингга тенг эди.

2012-йилда республика аҳолисини рақамли телевидение сигналлари билан таъминлаш қамрови 45 фоизга етказилади.

 

Манба: Файсбок

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER