Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

СИЁСАТНИНГ ИККИ ҚАНОТИ

СИЁСАТНИНГ ИККИ ҚАНОТИ
04 Mayıs 2012 - 9:20 'да юкланди ва 668 марта ўқилди.

Бугунги мавзумиз сиёсат майдонида ўнг ва чап қанотни ташкил қилувчи сиёсий кучлар ҳақидадир. Бу омил инсонлар ва сиёсий ташкилотларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўринларини белгилаб олиш учун ўртага қўйилган бир сиёсий тартибдир. Бундай сиёсий тартиб айни пайтда жамиятнинг шаклини ҳам белгилаб беради. Шунингдек, сиёсатда ўнг ва чап қанот жабҳаларнинг шаклланиши ва бу жабҳаларнинг ўзаро рақобати ижтимоий-сиёсий ҳаётни мувозанатга солувчи муҳим омил ҳам ҳисобланади..

Ўнг ва чап қанот аҳиллари бўлиш фақат сиёсатнинг эмас, инсонларнинг диний мавқеларига алоқадор хусусият ҳамдир. Фақат сиёсий маънода ўнг ва чап қанотда бўлиш ҳар доим ҳам диний маънода айни мавқеда бўлишни билдирмайди.

“Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?! Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?! “ (Воқеа сураси 8-9 оятлар)
Ғарбдаги замонавий сиёсий кучларнинг ўнг ва чап қанот жабҳалари ҳолида шаклланиши француз инқилобидан кейин ўртага чиққанлиги маълум:.
“В политике правыми (наиболее крайние формы называют ультраправыми или праворадикальными) традиционно называются многие направления и идеологии, противоположные левым: правая идеология — идеология социального господства, выражающая интересы господствующего социального класса или определенной властвующей группы внутри господствующего класса. Левая же идеология — идеология оппонирования власти, которая отрицает легитимность существующего господства и предъявляет политическую альтернативу, востребованную новыми господствующими группами или (и) нижними классами, претендующими на участие в распределении богатства и власти[1].
В политике левыми традиционно называются многие направления и идеологии, целью которых являются (в частности) социальное равноправие и улучшение жизненных условий для наименее привилегированных слоёв общества. К ним относят социализм, социал-демократию, социальный либерализм, анархизм.
Левые в классическом своём значении стремятся к установлению равных условий для всех людей, независимо от национальной, этнической, половой и прочей принадлежности — согласно идеалам Великой Французской революции «Свобода, равенство, братство» (фр. liberté, égalité, fraternité). (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9B%D0%B5%D0%B2%D1%8B%D0%B5_(%D0%BF%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D1%82%D0%B8%D0%BA%D0%B0)
Ҳозирги кунда масалан, Англияда Муҳофазакор партия (Консерватив) мамлакат сиёсатининг ўнг қанот жаҳбасини, Ишчи партияси эса чап қанот жабҳасини ташкил қилади. Норвегияда эса ўнг ва чап қанотдагилар парчаланиб кетишган, аммо иш сайловлардан кейин ҳукуматни ташкил қилиш масаласига келганда, ҳар икки қанотдаги партиялар дарров ўзаро ҳамкорликни йўлга қўядилар. Бу мамлакат сиёсатида-Христиан халқ партияси, Ўнг партия ва норвег миллатчиларининг асосий сиёсий кучи ҳисобланадиган ФКП (Келажакка ишонч партияси) ўнг қанот партияларидир. Уларга мухолифлик қиладиган Ишчи партияси, Социалистик партиялар Чап жабҳани ташкил қилади. Швеция ва Данияда ҳам шунга ўхшаш сиёсий ранг барангликни кўришимиз мумкин.
Викапедия маълумотларида ўнг ва чап қанотни ташкил қиладиган сиёсий кучлар орасида радикалларнинг мавжудлиги ҳам таъкидланган. Ўнг қанотнинг радикаллари ирқчилар (фашистлар) ва диний радикаллар, чап қанотнинг радикаллари эса коммунистлар эканлиги маълум.
Мусулмон ўлкалардан Туркия ва Мисрдаги сиёсий ҳолатни мавзумизга мисол сифатида келтирайлик. Туркияда Усмонли халифатининг сўнгги йилларида, яъни 20 асрнинг бошларида кўп партиявий сиёсий жараёнлар ўртага чиқа бошлаганди. Мақсади халифаликни йиқитиш бўлган Иттиҳот (иттифоқ) ва тараққиёт фирқаси замонавий Туркиянинг илк асосий сиёсий фирқасидир. Кейинчалик халифат тугатилиб, унинг ўрнига туркия Жумҳурияти қурилгандан кейин Отатурк тарафидан Жумҳурият Халқ Фирқаси (партияси) тузилди. Бу партия 1950 йилгача ҳарбийларнинг қўллаб-қувватлашлари билан ҳокимиятни эгаллаб турди. Отатурк ҳаётлигида тузилган бошқа партиялар улар ўртага чиқар чиқмас таъқиқланган. 1946 йилдаги сайловларда Демократик партия сайловларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, ЖҲП маккорлик билан сайлов натижаларини ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлган. 1950 йилдаги сайловлар натижасида ЖХП нинг яккаҳокимлиги тугатилган ва мамлакатда нисбатан бўлса ҳам кўппартиявийлик йўлга қўйилган. Нисбатан дейишимизнинг сабаби 1950 йилдан 2002 йилгача Туркиядаги сиёсат ҳарбийларнинг назорати остида бўлганлиги учундир.
Ҳозирда Туркияда 30 га яқин сиёсий партия фаолият олиб борсада, улардан фақат 3 партия 2011 йилги сайловларда 10% деворни ошиб, парламентга киришга муваффақ бўлди. Булар Бош Вазир Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АКП), ЖХП ва МХП (Миллиятчи Ҳаракат Партияси). Курд ирқчиларининг БДП (Тинчлик ва Демократия Партияси) ҳам парламентда ўрин олган. Аммо бу партия 2011 йилги сайловларда 10% овоз олмаган бўлсада, бу партиянинг вакиллари мустақил номзодлар сифатида сайловда қатнашганлар ва депутат бўлиб сайлангандан кейин парламентда ўз гуруҳларини тузганлар. АКП, МХП ва бу икки партияга сиёсий дастурлари яқин бўлган партиялар (масалан, Саодат партияси, ББП ва ҳк) Туркия сиёсатининг ўнг қанотини, ЖХП, БДП ва бу икки партияга сиёсий дастурлари яқин бўлган партиялар (масалан, Ишчи партияси, ДСП ва ҳк) Туркия сиёсатининг чап қанотини ташкил қилади.
Мисрда диктатор Ҳусни Муборакнинг тахтдан ағдарилиши билан якунлаган инқилобдан кейин ўтказилган сайловларда мусулмонларни тамсил қиладиган Эркинлик ва Адолат Партияси (Мусулмон биродарлар ҳаракатнинг сиёсий жабҳаси) ва Нур фирқаси (салафий ҳаракатининг тамсилчиси) ғолиб келди. Бу ҳаракат ва фирқаларни Миср сиёсатининг ўнг жабҳаси, дейишимиз мумкин. Миср сиёсатининг чап қанотини ташкил қиладиган Либерал “Ал-Вафд” ва секуляр “Ал-Қутла» фирқалари эса сайловларда мағлуб бўлдилар. Худди шунга яқин сиёсий ҳолатни яқинда ўтган Тунис ва Мароккаш сайловларида ҳам кўришимиз мумкин.
Бутун бу айтилганлар кейин гапни бугунги Ўзбекистон сиёсий ҳаётига келтирайлик ва яқин келажакда тарихга айланадиган Ислом Каримов диктатураси ўрнини олиши эҳтимол бўлган янги ижтимоий-сиёсий тузумнинг асосларини таҳлил қилишга ўтайлик. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда диктатура тузуми мавжуд эканлиги ва у ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларини шол (паралич) қилганлиги баҳс-мунозара талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Аммо бу ўзбек жамияти тамоман қатл қилинди ва энди Ўзбекистонда ижтимоий- сиёсий жараёнлар қайта тирилмайди, деган маънони ҳам билдирмайди. Афғонистон муаммоси ва баъзи давлатларнинг манфаатлари сабаб бўлиб, дунё сиёсатининг асосий ўйинчилари (АҚШ, Овпуро Иттифоқи, Русия, Хитой) диктатор Ислом Каримов билан муроса қилишга мажбур бўлмоқдалар. Аммо бу ҳол ўткинчи эканлигида ҳам ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Бошқа томондан нисбатан бўлсада эркинлик шароитида (1990 йилларнинг бошларида бўлгани каби) ўзбек жамиятининг жуда тез суръатда янгиланишга мойиллигини кўрсатганлиги ҳам бир ҳақиқатдир. Бундай шароитда аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилгани учун мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи омилнинг (худди Туркия, Миср ва бошқа Ислом мамлакатларида бўлгани каби) Ислом дини бўлиши ҳам бир ҳақиқат. Зеро, Ислом Каримов диктатурасига қарши бўлган кучларнинг бир қисми исломий негиздаги ҳаракатлар эканлиги ҳам маълум. Шу билан бирга Ислом Каримов режимига қарши сиёсий мухолифатнинг мавжудлиги ҳам маълум. Ҳозирда Ўзбекистон сиёсий мухолифати заиф бўлиб кўринсада (бунинг асосий сабаби сиёсий мухолифатнинг хорижда фаолият кўрсатишидир) аммо юқорида таъкидланган эркинлик шароитидаги халқимизнинг янгиланишга бўлган мойиллигини ҳисобга оладиган бўлсак, Каримов диктатураси тугар тугамас сиёсий мухолифатнинг қайта оёққа туришига ҳам ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак. Шундай экан, яқин келажакда Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳолат қандай бўлади, деган масалани ҳозирги кунданоқ долзарб, дея ҳисоблаймиз. 2011 йилда ташкил қилинган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўзбек мухолифатининг асосий кучини ташкил қилиш билан бирга, яқин келажакда ҳам мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муносиб ўринни эгаллайди, деган умиддамиз. ЎХҲ таянган қадриятлар миллий (ўзбек тили, халқимизнинг тарихи, урф одатлари), эътиқодий (исломий) ва инсоният тараққиётининг мусбат (илм ва фан тараққиёти, фуқаровий жамият, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳк) каби қадриятлардан иборатдир. Ушбу айтилганлар ЎХҲ сиёсий жабҳанинг ўнг томонида ўрин олганига далилдир. Сиёсий жабҳанинг ўнг қанотида асосан диний ва миллий қадриятларни байроқ қилиб олган ҳаракатлар ва партияларнинг ўрин олишини юқорида таъкидлаб ўтдик. Ҳозирги ўзбек жамиятида бу қанот вакиллари яққол кўзга ташланмаётган бўлсада, мавжуд диктатурага барҳам берилгандан кейин, диний ва миллий шиорлар билан (шу жумладан радикал шиорлар билан) турли гуруҳ ва ҳаракатларнинг ўртага чиқишини тахмин қилиш қийин эмас. Бундай вазиятда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ўнг томонини тартибга соладиган, унинг мўътадиллигини қўрий оладиган, радикал ва ўз йўлини топа олмаган ўнг қанот унсурларни нормаллаштирадиган бир сиёсий кучга мутлақ шаклда эҳтиёж туғилади. Мен ЎХҲни мана шундай ижтимоий-сиёсий даъвода (миссияда) хизмат ва масъулиятни ўз зиммасига олишга шайланаётган бир ижтимоий-сиёсий ва маърифий ҳаракат, деб биламан.
Хўш, яқин келажакда Ўзбекистон сиёсий ҳаётининг чап қанотини кимлар ташкил қилиши мумкин?. Бу қанот вакиллари ЎХҲ каби яхши ташкилланган ва фаолиятини йўлга қўя олмаган бўлсада, аммо уларининг мавжудлигини ҳам инкор қила олмаймиз. Булар турли кичик гуруҳлар ёки якка шахслар ҳолида бўлиб, ўзларини демократлар, хусусан ғарбона секуларизм (дунёвийлик) тарафдори, либерал, демократик консерватизм ва шунга ўхшаш сифатлар билан таърифлайдилар. Айтиш керакки, бундай чап қанот вакиллари бўлиш уларнинг ҳаққидир. Бу гуруҳ ва якка шахслардан исталган нарса ўз сиёсий позицияларини (мавқеларини) янада ойдинлаштиришлари, сўл тарафни мўътидаллаштиришга уринишлари (худди ЎХҲ сиёсий жабҳанинг ўнг томонини мўътадиллаштиришга уринаётгани каби) ва имкони бўлса, мўътадил либерал бир сиёсий ҳаракатни ўртага чиқаришга ҳаракат қилишларидир. Чунки чап тарафда ҳам шундай тоифалар ва шахслар борки, уларни бемалол сўз ва фикр эркинлиги радикаллари ва террористлари, дея аташимиз мумкин. Шулардан бири шундай дейди: “Муҳаммад Солиҳ қонхўр, манфур бир инсон; ўз манфаатлари йўлида ҳеч қандай разилликдан қайтмайди. Ислом Каримовдан минг баравар баттарроқ диктатор”. Бу сўл қанот радикалнинг далил исботни қўйиб туринг, ҳаё ва инсофдан ҳам маҳрум “баҳосидир”. Шундай зотлардан яна бири Муҳаммад Солиҳ ҳақида янги кашфиётини ошкор қилади: Бу  ёққа  келиб  қарасам,  Муҳаммад  Солих  (Салай  Муҳаммадаминов) ростдан  ҳам  ўзларини  очиқдан  – очиқ   салафий  дея  атайдиган  одамлар  билан  ташкиллашиб,  ҳатто  уларга  раҳбарлик  қилаётганини  кўрдим… ”.
Худди шундай “демократлардан” бири бир мақолага ёзган шарҳида шундай дейди: “Лекин, гап шундаки, Сиз (Намоз Нормўмин) Швецияда, жаноб Солиҳ Туркияда, Тоғбой ва Улуғбек жаноблар Канадада ётволиб, қуролланиш, қон тўкиш, инқилоб деб тинмай валдирайсизлар, уялмайсизларми?”.
Менинг бу сўл қанотчи радикалларга тавсиям шундан иборатдир: Марҳамат қилиб, сизлар ҳам ойнага бир марта қаранглар. Ҳадеб, бошқаларга осилавермасдан, ўзларингизни тузатингизлар. Чап қанотда мўътадил бир ташкилот тузиб, унинг дастурини ишлаб чиқиб, ораларингиздан ҳеч қурмаса ўзларинг ҳурмат қиладиган бир кишини Раҳбар қилиб сайланглар. Чунки бир сиёсий ташкилот жамоатчилик назарида эътироф қилиниши учун аниқ мақсад ва ғояга, низом ва дастурга, яхши шаклланган ташкилотга ва бу ташкилотни бошқарадиган обрўли бир Раҳбар-Лидерга эга бўлиши керак. ЎХҲ ҳозирги кунда ўзбек мухолифати ичида мана шу талабларга жавоб бера оладиган ягона ижтимоий- сиёсий ва маърифий ташкилотдир.
Энди, ЎХҲнинг қўзғолон тарафдори эканлигига келайлик. Маълумки, ЎХҲ Тунис ва Миср инқилобларидан илҳомланиб сиёсат майдонига чиқди. Бу мамлакатларда мухолифатнинг оммавий намойишлари натижасида диктаторлар тахтдан ағдарилдилар. Бу чиқишлар асосан тинчлик руҳида ўтди. Бу мамлакатлардаги камсонли қонли воқеалар тахтдан кетишни истамаган диктаторларнинг жинояти туфайли содир бўлди. Яъни, қон тўкилишида мухолифат айбдор эмасди. ЎХҲ дастурида Ислом Каримов диктатурасига қарши икки кураш усули таъкидланган. Булардан биринчиси, тинч ислоҳотларни амалга ошириш. Агар ислоҳотлар бу шаклда амалга ошмайдиган бўлса, худди Тунис ва Мисрда бўлгани каби халқнинг оммавий намойишларини ўтказиш. Айтиш керакки, бундай халқ намойишлари, ЎХҲ унга даъват қилмаса ҳам , диктатор Каримов зулмининг натижаси ўлароқ ўз ўзидан бошланиб кетиши мумкин . ЎХҲнинг вазифаси диктаторга қарши оҳирги чора сифатида қўзғо лган халқнинг намойишларини тўғри йўлда бошқариш, унинг фуқаролар урушига айланиб кетишига йўл қўймасликдир. Яъни, ЎХҲ ҳаракати ҳар икки кураш усулида ҳам қон тўкишни эмас, қон тўкилмаслигини назарда тутган. Бундан ташқари халқнинг зўровонликка қарши қўзғолони БМТ Инсон ҳуқуқлари декларациясида ҳам ушбу шаклда ўрин олгандир:
” Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исѐн қилиб бош кўтаришга мажбур бўлмаслигининг олдини олиш мақсадида…” (Қаранг: http://www.uzxalqharakati.com/archives/7921)
Демак, ЎХҲ Тунис ва Миср мухолифлари каби тинч намойиш тарафдоридир. Зулм ва истибдод инсонларни сўнгги чора сифатида бундай намойишлар ўтказишга мажбур қилиши БМТнинг асосий ҳужжатида ҳам таъкидлаган. Шундай экан, эй сиёсатнинг чап қанот радикаллари, сиз ўзингиз иддоа қилаётган ЎХҲ раҳбарларини “қонхўр, манфур бир инсонлар; ўз манфаатлари йўлида ҳеч қандай разилликдан қайтмайди. Ислом Каримовдан минг баравар баттарроқ диктатор, қуролланади, қон тўкади”, деган иддоларингизни исботлай оласизми? Бу иддаоларни исботлай олмайсиз, шунинг учун улар сизнинг тилингизга ва ёқангизга ёпишган радикаллик рамзи сифати сақланиб қолади.
Энди Муҳаммад Солиҳнинг салафийлик, халифатчилик ва шунга ўхшаш “сифатларига” келадиган бўлсак, бундай аслсиз иддоаларга ЎХҲ раҳбари ўзининг “Ёшларга мактаб” мақоласида( Қаранг: http://www.uzxalqharakati.com/archives/9002) жавоб берган. Бунга қўшимча сифатида такрор айтамизки, ЎХҲ ижтимоий-сиёсий жабҳанинг ўнг қанотидаги бирор диний ёки сиёсий ҳаракат (фирқа)ни эмас, умумиятла ўнг қанотнинг марказини тамсил қилишга ва бу ўнг қанотни мўътадиллаштиришга ҳаракат қилади. Шундай экан, бир кишининг оғзимда тилим, қўлимда қаламим бор, дея хаёлиги нима келса, шуни гапиравериши ёки ёзавериши фақатгина шу кишининг ўзигагина зарар бериши мумкин. Бу хусусда Муҳаммад Солиҳга бирор гап айтиладиган бўлса, бу ҳам унинг мусулмон сиёсатчилигини таъкидлашдан иборат бўлиши керак. Мусулмон сиёсатчи бўлмайди ёки сиёсатчи мусулмон бўлмайди, деган қоидани ўртага ташлашга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир.
ЎХҲ вакилларига нисбатан айтилаётган ва ёзилаётган ноҳақ айбловга ҳаракатимизнинг вакилларидан ҳар биримиз жавоб беришга ҳақлимиз. Чунки ҳадиси шарифда айтилгани каби “мусулмонлар бир вужуд кабидирлар. Вужуднинг бир аъзоси оғриса, унинг бошқа аъзолари ҳам бу оғриқни албатта ҳис қиладилар”.

 

Намоз Нормўмин, ЎХҲ Муассислар Мажлисининг аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси. 4 май 2012 йил.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ўзингиз баҳо беринг… | Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ;

    […] КЕЛАЖАКНИНГ ҒОЯВИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА ФИКРЛАР (4)укувчи on СИЁСАТНИНГ ИККИ ҚАНОТИСИЁСАТНИНГ ИККИ ҚАНОТИ | Ўзбекистон Халқ Ҳаракати on […]

    07/05/2012 14:16
  • укувчи ;

    Фиски-фасодчиларни “чап канот” деб улугворибсиз, уларда хеч канака канот йук. Канот парвоз киладиганларда булади, гунг кавлайдиганларда эмас. Зотан, буни узингиз хам куйидаги сузларингиз билан эътироф этибсиз:

    “Ҳадеб, бошқаларга осилавермасдан, ўзларингизни тузатингизлар. Чап қанотда мўътадил бир ташкилот тузиб, унинг дастурини ишлаб чиқиб, ораларингиздан ҳеч қурмаса ўзларинг ҳурмат қиладиган бир кишини Раҳбар қилиб сайланглар. Чунки бир сиёсий ташкилот жамоатчилик назарида эътироф қилиниши учун аниқ мақсад ва ғояга, низом ва дастурга, яхши шаклланган ташкилотга ва бу ташкилотни бошқарадиган обрўли бир Раҳбар-Лидерга эга бўлиши керак”.

    04/05/2012 09:45
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар