Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ТОШКЕНТДА ЯНА 13 НАФАР ДИНДОР ҲИБСГА ОЛИНДИ

ТОШКЕНТДА ЯНА 13 НАФАР ДИНДОР ҲИБСГА ОЛИНДИ
04 Haziran 2012 - 18:03 'да юкланди ва 1784 марта ўқилди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент
шаҳар Олмазор тумани Бешқўрғон кўчаси 32-уйда яшовчи Мурод
Муҳаммадхонов шу йилнинг 17 майида 28 яшар ўғли Дилшод ҳамда
маҳалланинг яна 12 нафар йигитлари “Ваҳҳобий” диний радикал оқимига
мансубликда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди. Унинг
таъкидича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш
Бошқармасининг 6 нафар ходимлари томонидан ўтказилган тинтув ҳамда
диндорларни ҳибсга олиш вақтида талай процессуал нормалар қўпол тарзда
бузилган. Жумладан, ходимлар маҳалла фаоллари, участка нозири ва
холисларнинг иштирокига қарамасдан ҳеч қандай хат ҳужжатсиз хонадонга
бостириб киришган ва тинтув ўтказишган. Истаган нарсалари топилмагач,
тинтув баённомасини ҳам нася қилиб, Дилшодни ўзлари билан олиб
кетишган. Ўғилларининг қаерга олиб кетилаётгани ҳақидаги ота-онанинг
саволларига жавоб беришни ҳам эп кўришмаган.

Фарзандларини 14 кун давомида қидирган Муҳаммадхоновлар Дилшодни
Тошкент шаҳар ИИББга қарашли дайдиларни сақлаш ва тарқатиш
марказининг рўйхатидан, сўнгра эса ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар
вазирлиги ертўласидан топиб, адвокат киритишга мувоффақ бўлишди.
Дилшод Мухаммадхонов билан учрашишга эришган адвокатнинг маълум
қилишича, суд уни эхтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун санкция
берган.

Ҳозирда Дилшод Муҳаммадхонов ўзи сингари 12 нафар диндорларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон
Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси
1, 2-қисми (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш,
ноқонуний диний ва бошқа уюшмалар фаолиятида иштирок этиш) билан
қўзғатилган жиноят иш бўйича Тошкент шаҳар 1-сон қамоқхонасида
сақланмоқда.

Фуқаро Мурод Муҳаммадхонов фарзанди қатор халқаро тузилмалар томонидан
террорчи ташкилотлар сифатида эътироф этилаётган “Ваҳҳобий”лик диний
радикал оқимига қўшилмагани ва ҳеч қандай варақа ёки адабиётларни
тарқатиш билан шуғулланмаганини эътироф этмокда. “Болам фақатгина беш
вакт намозини ўқирди холос, ахир намоз қкиш жиноят эмас-ку” дейди ота.

Воқеалар ривожини “Эзгулик” фаоллари кузатиб бормоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 5 Yorum )

  • Мурод ;

    Албатта булардан кушлирок булишимиз шарт! Лекин хисоб-китобгача инсофга чакириш хамда килаетган амаллари окибати узлари учун жуда аянчли эканлигидан огохлантириш хам шарт. Аллоху алам!

    06/06/2012 16:46
  • Узбекистонни севган ватан парвар ;

    Узбекистонда қачон яхшилик бўлади ? Нур йўқолса зулмат пайдо бўлиб, нур кучайса зулмат озайиб, йўқолиб бораверди. Одамзод қалби ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра бўлади. Ҳар бир халқ ҳам ё ҳақиқат ёки ботил узра бўлади. Ҳар бир эътиқод ҳам ё ботил ёки ҳақиқат узра бўлади.Хақни дунё ва севимли ватанимиз узра тарқатайлик ва амалий харакатларга утишлик вақти келган.Менимча шу катталарни жони учун пул мукофатлар эълон қилиб халқни ва ёнланма одамлар уз ишига профитцонал одамларни рағбатлантириб уларга шароитлар яратиб беришимиз керак. нима фақат буларга муминми бунақа қилиш биз хам саволларига яраша жавоб ва жавобларига яраша савол билан қддимизни кутарган холда турмоғимиз зарурдир.

    06/06/2012 15:18
  • яна бир халқчи ;

    Чидаб чидаб юраверсак аҳволимиз бундан-да оғирроқ ва баттарроқ бўлаверади.

    Буларни инсофга чақириш эмас, улардан ҳар томонлама кучлироқ бўлишимиз шарт. Шунда улар биз билан ҳисоб-китоб қилишни бошлайдилар. Бошқа йўл бўлса айтинглар, мен ҳам билай.

    06/06/2012 11:39
  • И.А.Каримов ;

    Узбек деганни “Аёлларини фохиша эркакларини алкаш киламан” деб айтган гапи тамон кетяпти

    05/06/2012 07:05
  • Мурод ;

    Бисмиллахиррохманиррохим! Аллох тало мусулмон ака-укаларимизга сабр берсин! Шундай жохилят жамиятда колдикки хатто намоз укишликни узи “Вохобий”, “Акромий”, “Террорист” айиблари билан айиблаб камашга бахона булиб колди! Давлатнинг амалдорлари шундай тубанликка, куфрга юз тутдиларки, диндан чикиш(муртад)ликкача боришмокда. Бу амалдорларни умри фони, албатта улади! Куфурга, нохакликка юз тутган амалдорлар нахотки Каххор исим Эгаси Аллохни эсдан чкаришган булса еки булар, Аллохнинг борлигига, хисоб-китоб учун кайта тирилишга, хар-бир заррача килинган емон ва яхши амал учун Аллохнинг муносиб жазосига еки мукофотига, дузах ва жаннатни борлигига гумони борми?! Бу амалдорлар юкорида такидланган нарсаларга ишонмаса еки гумони булса, унда уша амалдорлар манашу дунега келганини, узларини бу еруг оламда мавжудлигини, манашу хаетни, Аллохнинг кудрати билан жуш уриб турганлигига ишонмай, тан олмай инкор кила оладиларми?! Агар ишонмасалар еки гумони булсалар, демак бу амалдорлар акли нокис, телба, яаъни жинни нодонлар билан бир каторда эканликларини хам инкор килмасинлар ва гумонда хам булмасинлар!!! Кимлигини унутганлар тарафидан зулимга, тухмату бухтонларга колаетган, эй азиз мазлум ва мазлума мусулмон халким, бу зулумга бардош беринг, албатта бу Аллохнинг синовидур! Аллох сизларни синовига бардошли килсин ва мархаматини хамда ажру-мукофатини куп килсин! Аллохим бизларни гафлат уйкусидан уйгонишимизга, калбларимизни иймон нури билан кувватланишига, диниИслом учун, хак-хкукимиз учун, адолат ва хакикат учун курашишимизда, нодонлик ва куркокликни тарк этишимизда Узинг ердам бергин Аллохим! Эй, амалдорлар качонгача бу рeжимнинг маддохи булиб юрасизлар? Сизлар хам шу зулумда колган халкни вакилидурсизлар! Озгина булса хам калбиларга виждониларга кулок соласизларми?! Аллох сизларга шундай маъсулятли лавозимларни насиб килган булса, сизлар маъсулятни суистемол киласизларми?! Улмаган ким бор, якинда сизлар хам бизлар хам бандаликни тотимиз, ана шунда Аллохга кандай, нима жавоб берасизлар, бу хакда хам уйлаб курдингларми?! Аллох айтганидек, коронгу кунларнинг ортидан еруг кунлар келади. Ана уша еруг кунларда, фарзандларингиз, авлодингиз, халк учун кайси килинган хайрли ишларингиз учун еруг юз билан бош кутариб юриши хакида хам уйлаб курдингларми?! Эй лавозим эгалари, халкни фаровон яшашлиги учун Аллохни олдида хам халкни олдида х ам жавобгардурсизлар! Эй лавозим эгалари, бу халкни сизларга булган ишонч, умидини окланглар ва бутун оламларни яратувчиси Мехрибон ва Рахимли хамда Каххор Зот булган Аллохдан куркинглар!

    05/06/2012 03:30
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort