Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ҳақиқий тиббиёт”нинг янги нашри Қозоғистонда босилади

“Ҳақиқий тиббиёт”нинг янги нашри Қозоғистонда босилади
11 Haziran 2012 - 7:38 'да юкланди ва 1244 марта ўқилди.
Куни кеча хушхабар келди: кўпчиликка маъқул келган “Ҳақиқий тиббиёт” китоби Қозоғистонда босиладиган бўлибди. Муаллиф Алматидаги нашриётлардан бири билан бу китобни кўпайтириш ва унга бўлган муаллиф ҳақларини расмийлаштириш хусусида музокара юритмоқда.
Китобда таниқли биолог олим Ойдин Солиҳнинг инсон саломатлигини Қуръон ва Ҳадисларга асосланган ҳолда яхшилаш, турли касалликлар, жумладан, саратон (рак) дан ҳам табиий воситалар ёрдамида сақланиш йўллари баён қилинган эди.
Мухбиримиз муаллиф  билан боғланаркан, китобда қандай ўзгаришлар борлиги билан қизиқди. Доктор Ойдин Солиҳнинг айтишича, китобда Марказий Осиёга боғликликларга кўпроқ урғу берилмоқда. Жумладан, табиий доривор ўсимликлардан айнан бизнинг ҳудудда топилиши енгил бўлганларига эътибор қаратилган. Шунингдек, китобга турли ўсимликлар, маъдан (минерал)ларнинг русча ва ўзбекча номланишига оид илова ҳам кўзда тутилмоқда. Янгидан нашр этилган китобда аввалгисида йўл қўйилган жузъий хатолар тузатилади. Ҳар бир ўқувчига тавсиялар берилади.
Ўз мухбиримиз.
Жанубий Қозоғистон
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort