Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда дори-дармон мафиялари устидан жиноий иш очилди

Ўзбекистонда дори-дармон мафиялари устидан жиноий иш очилди
25 Haziran 2012 - 7:47 'да юкланди ва 1438 марта ўқилди.

Ўзбекистонда “пирамидалар”дан шикоят қилишмоқда

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига “Quest.net” хорижий компанияси, “V-Locfl-Tashkent” масъулияти чекланган жамияти устидан қатор шикоятлар тушди.
Аҳоли мурожаатларида ушбу фирмалар орқали тарқатилаётган маҳсулотларнинг сифати талабга жавоб бермаслиги, улар мақталганидек таъсир кўрсатмагани, аксинча, саломатликка зиён етказгани баён этилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради ЎзА.

Кўча-кўйда, жамоат жойларида “Ушбу дармондориларни ичсангиз, ҳар қандай дарддан фориғ бўласиз” ёки “Кремимиздан фойдалансангиз, ёшариб кетасиз”, деган даъватларга тез-тез дуч келамиз. Булар ўз фаолиятини пирамида асосида қурган турли компания ва фирмаларга тегишли дори-дармон, биологик қўшимчалар ва атир-упаларни ҳам “жонли реклама” қиладиган, ҳам сотадиган агентлардир.

Улар тарқатаётган маҳсулотларнинг барчаси ҳам талабга жавоб беради, деб бўлмайди. Белгиланган стандартлардан ўтмаган дори-дармонларнинг инсон саломатлигига хавф солмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Энг ёмони, пирамида шаклида фаолият юритаётган компанияларнинг “билимдон” агентлари ўз товарини сотишда одам психологиясига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Улар бунинг учун махсус тайёргарликдан ўтказилади. Шу йўналишда “11 босқич” деб номланган китоблар ва дисклар тайёрланган. Улар орқали одамларни қандай қилиб ўз йўлига юргизиш ва тезда кўндириш, агар пули бўлмаса қарз олиш ёки бирор нарсасини сотишга қандай эришиш мумкинлиги ёхуд руҳий мажбурлаш усуллари аниқ баён этилган.

Бундай ҳолатларга барҳам бериш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралда “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда мамлакатимиз ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар учун маркетингнинг кўп даражали тизими – тармоқли маркетингдан фойдаланган ҳолда чакана савдо қилишнинг ҳуқуқий тартиби белгилаб берилди.

Қарорда тегишли идораларга юртимиз ҳудудига товарлар ноқонуний етказиб берилиши, транспортда ташилиши ва “тармоқли маркетинг” шаклида сотилишини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик ишларини кучайтириш белгиланган.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан маълум қилишларича, мазкур тизим ходимлари солиқ, прокуратура, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари билан ҳамкорликда қарор ижросини таъминлаш, мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида зарур чора-тадбирларни амалга ошираётир. “Молиявий пирамида” яратиш, сифати паст товарларни сотиш ва пировард натижада аҳоли ҳисобидан ноқонуний бойиш ҳисобланган фаолиятнинг салбий оқибатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

25 июня 2012

CA-NEWS

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort