Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гугуша Россияда рекламасини бошлади

Гугуша Россияда рекламасини бошлади
26 Haziran 2012 - 8:29 'да юкланди ва 1508 марта ўқилди.

Россиянинг Биринчи канали (Первый канал) орқали эфирга узатиладиган “Билишни истайман” (“Хочу знать”) телекўрсатувида ЎЗбекистоннинг қадимий ва афсонавий шаҳарларидан бири – Хивага бағишланган сюжет эфирга узатилди. Кўрсатувнинг телебошловчи Михаил Ширвиндт бошчилигидаги профессинал ижодий жамоаси Фонд Форум томонидан ЮНЕСКО кўмаги остида Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳридаги И. Савицкий номидаги санъат музейида ўтказилган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида мамлакатга ташриф буюрган эди.

Ушбу сафар давомида Ўзбекистон ҳақида бир нечта ўзига хос қизиқарли сюжетлар тақдим этилди. Биринчи сюжет “Самарқандча паловга” http://www.1tv.ru/sprojects_edition/si=5719&d=28.05.2012, иккинчиси – Хивага http://www.1tv.ru/sprojects_edition/si5719/fi16271# бағишланди.

Навбатдаги сюжет кўҳна ва навқирон Самарқандга бағишланади. Уни 26 июнь куни соат 16.20 да Биринчи канал эфирида ҳамда кўрсатув сайтида томоша қилишингиз мумкин.

Эфирни кузатиб боринг! Энди ушбу каналда ЎЗбекистон анъаналари ва ўзига хосликлари, дунёнинг турли мамлакатларидан минглаб меҳмонларга маданий бойликлар ва бетакрор меросни кўз-кўз қилувчи “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивалига бағишланган ўнлаб сюжетлар намойиш этилади. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган мазкур фестиваль ўтказилган беш йил мобайнида унда 200 минган ортиқ киши қатнашган.

uz.ca-news.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort