Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Эрк” фаоли қамоқ муддати узайтирилди

“Эрк” фаоли қамоқ муддати узайтирилди
26 Haziran 2012 - 14:19 'да юкланди ва 1529 марта ўқилди.

“Эрк” фаоли Исроил Холдоровнинг жазо муддатига яна уч йил қўшиб берилди. 2007 йилда олти йиллик қамоққа ҳукм қилинган мухолифатчи ярим йилдан кейин озодликка чиқиши керак эди.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/29-колония (Навоий шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган “Эрк” партиясининг Андижон вилояти бўлими собиқ раиси 62 яшар Исроил Холдоровнинг жазо муддатига жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан яна уч йил қўшиб берилган.

Мухолифатчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан айбланган.

Маълумотларга кўра, Исроил Холдоров 2007 йилнинг 19 февралида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ҳамда 241-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти тарқатган хабарга кўра, “18.10.2005 йилда фуқаро И. Холдоровнинг яшаш уйида тинтув ўтказилиб, 86 турдаги гўё Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳамда Ўзбекистондаги вазиятни берқарорлаштирувчи фикрлар мавжуд бўлган китоб, варақалар ва рисолалар аниқланиб олинган. Шу сабабли 02.11.2005 йилда унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси 159-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, қидирув эълон қилинган”.

Расмийларга кўра, 2006 йил 7 сентябрь куни Исроил Холдоров Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўзини топширган. Норасмий манбаларга кўра, мухолифатчи 2006 йил 10 июл куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан ўғирлаб кетилган.

Сўнгра Андижон воқеалари иштирокчиси сифатида айбланган Исроил Холдоров 2007 йилнинг февралида қамоққа ҳукм қилинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси талабларига мувофиқ, Исроил Холдоровнинг кексалиги, саломатлиги ёмонлиги ва жазони ўташга қодир эмаслигини инобатга олиб, уни озодликка чиқариш лозим, деб ҳисоблаган ва юқори инстанция судларини ҳукмни бекор қилишга чақирган.

 

ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Tog'boy ;

    У Бишкекка етиб келмаган. Ўша 10-июн кунидан бошлаб унинг телефони жавобсиз қолдирилган. Унинг тақдирига фақат Жамшид Мухтаров Айибдор. У уни 9-июн тунда СНБга топширганига шуҳба йўқ. Ундан олдин икки андижонлик “биродар”ни ушлаб берган эди. Исроилнинг ўзи ҳам Жамшиддан чўчиб юрган.

    26/06/2012 14:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube