Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистонда қийноқлар

Ўзбекистонда қийноқлар
27 Haziran 2012 - 8:13 'да юкланди ва 1599 марта ўқилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти баёнот тарқатиб, дунё давлатларидан БМТдан адолат истаган қийноқ қурбонларини таъқиб этмасликни талаб қилган.

Ушбу талаб 26 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам куни” янграган.

15 йил муқаддам БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни “Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни” дея элон қилганди.

Сешанба куни тарқатган баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.

Бироқ БМТ Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқларга қарши конвенциясини бир юз қирқ икки мамлакат ратификациядан ўтказган бўлса-да, бироқ қийноқларга чек қўйилган, деб айтиш ҳали эрта.

“Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган шахс адолат истаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи бўлинмаларига мурожаат қилади. БМТ ишни унинг фойдасига ҳал қилгач, бу шахс, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоясига очиқ гапиргани учун, жиддий таъқибларга учрайди,” – дея таъкидланади БМТ баёнотида. – “Унга тиббий ёрдам кўрсатилмайди, изоляторга ташланади ва қамоқхона нозирлари томонидан калтакланади.”

Қийноқларга тутилган шахслар даъволари БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ва БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши мустақил экспертлари томонидан кўриб чиқилади.

“Кўплаб маҳбуслар ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, улар билан учрашгани ҳибсхонага борган БМТнинг Қийноқлар бўйича маърузачисига қандай қийноққа тутилганликлари ва уларга қилинган ёмон муносабат ҳақида сўзлаб беришади,” – дейилади БМТ баёнотида.

БМТга кўра, у билан ҳамкорлик қилган инсонларнинг таъқиб этилиши “халқаро қонунларнинг бузилишидир” ва бу ҳолатни “асло қабул қилиб бўлмайди.

Таъқибларни олдини олишнинг самарали усуллари мавжуд, акс ҳолда алоқадор шахслар ва давлат жавобгар бўлади,” дейилади БМТ баёнотида.

 

Ўзбекистонда қийноқлар

10 йил муқаддам Ўзбекистондаги баъзи жазони ўташ муассисаларини бориб кўрган БМТнинг қийноқлар бўйича собиқ маърузачиси Тео Ван Бовен, мамлакатда қийноқлар “мунтазам қўлланади”, деган хулосага келган эди.

Кузатувчилар Ўзбекистонда қийноқларга боғлиқ вазият умуман ўзгармаганини айтишади.

Тео Ван Бовен ҳисоботида таъкидланишича, терговчилар, прокурор ва ҳакамлар қийноқларга аксар ҳолларда “юзаки” қарашади.

Ўзбекистон ҳукумати гумондор шахслар ёки маҳкумларни қийноққа тутиш ҳоллари учраб туришини тан олса-да, қийноқларнинг “мунтазам” қўлланишини инкор этади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларнинг айтишларича, қийноқлар ва инсонни хақорат қилувчи муносабат ҳамон кенг қўлланилмоқда.

Ўзбекистонлик собиқ маҳкумлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, халқаро ташкилотлар маҳбуслар шароитини текшириш учун қамоқхонага ташриф буюришлари арафасида қийноқлар ва ноинсоний муносабат ҳақида очиқ гапиришга ботина оладиган маҳкумлар вақтинча, ўзга қамоқхоналарга кўчирилади ёки изоляторга ташланади.

 

bbc uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube