Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЎХҲнинг Канада бўлими томонидан амалга оширилган ишларнинг хисоботи

ЎХҲнинг Канада бўлими томонидан амалга оширилган ишларнинг хисоботи
04 Temmuz 2012 - 8:02 'да юкланди ва 668 марта ўқилди.


2011-2012

Ассалому алайкум хурматли мажлис аҳли ва Раис жаноблари,

    Ўтган йилнинг май ойида, Берлин шахрида бўлиб ўтган ЎХХнинг анжуманидан сўнги ўтган даврда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу харакатнинг бўлимлари очила бошланди. Харакат аъзоларининг сафи кенгайди. Чунки, дунёда ўзбекман деган инсон борки, у мамлакатимиздаги бугунги реал ахволдан хабари бор, у ердаги Каримов бошлиқ диктатуранинг зулмидан қайсидир маънода жабр кўрган.

Бугун кўплаб миллатдошларимизнинг кўз ўнгида турган ва уларга умид бағишлаётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг навбатдаги қурултойида қатнашаётганимдан мамнунман.

Харакатнинг Канада бўлими раиси Ғайрат Холматов баъзи сабабларга кўра қурултой ишида қатнаша олмади ва рухсатингиз билан эътиборингизга Канада бўлимининг йиллик хисоботини мен, ЎХҲ Канада бўлимининг матбуот бўйича координатори, журналист Улуғбек Хайдаров таништираман.

2011 йилнинг 19 июнь куни, бир гурух Ванкувер шахрида яшаётган ўзбеклар “ЭРК” партиясининг фаоли Пирмухаммад Холмухаммад уйида, ЎХҲнинг Ванкувер бўлимини тузиш учун йиғилдик. Мен уларга ЎХҲ ва унинг Берлин қурултойи хақида гапириб бердим. Йиғилишда шунингдек, Канаданинг Халифакс, Едмонтон шахарларида яшовчи ўзбеклар хам скайр оркали иштирок этишди.

Шундан сўнг йиғилганлар билан маслахатлашдик ва ЎХҲнинг Ванкувер шахри бўлимини туздик.  Шахар бўлими раиси этиб, Ғайрат Холматов сайланди.

Қилинадиган ишлар тақсимланди ва хар ойда 2 марта йиғилиб туришга келишдик.

7 июл куни эса, Канаданинг Халифакс, Едмонтон ва Ванкувер шахрида яшовчи Ўзбекистон Ҳалқ харакати (ЎҲХ) аъзолари онлайн конференция ўтказдилар. Ванкувер вақти билан кеч соат 9 да бошланган бу онлайн йиғилишда, ЎҲХнинг Канада бўлимини тузиш, унинг раисини, хамда ташкилий ва иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосарларини сайлаш каби мухим масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилганлар бир овоздан, бундан бир ойлар муқаддам харакатнинг Ванкувер бўлими раислигига сайланган Ғайрат Холматовнинг номзодини, ЎҲХнинг Канада бўлими раислиги лавозимига лозим топдилар.
Ғайратжон, ЎҲХ, ўзбек мухолифатининг марказий кучига айланиши кераклиги хақида гапириб, бу борада қилинадиган ишлар хақида ўз фикрларини билдирди.
Мана шу ўтган онлайн мажлисда иштирокчилар, ташкилий ва иқтисодий масалалар бўйича раис ўринбосарларини хам сайлаб олишди.

Шундай қилиб, 2011 йилнинг 7 июлидан бошлаб ЎХҲнинг Канада бўлими ўз фаолиятини бошлади.

Хурматли қурултой иштирокчилари!

Хурматли раис!

Ижозатингиз билан, мана шу ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида, Канада бўлими олиб борган амалий ишлар билан Сизларни таништириб ўтсам.

ЎХҲнинг Канада бўлими фаоллари, Ўзбекистондаги мавжуд тузум хақида Шимолий Америка қитъаси ахолиси ва хукуматларига тасавур бериш хамда уларни диктатор Ислом Каримов ва унинг оиласи содир этаётган жиноятлардан огох этишни ўзларининг бирламчи вазифалари деб биладилар.

Мана шу йўналишда олиб борилган харакатларимизнинг самараси ўлароқ, биз қўйидаги ишларни амалга оширдик:

2011 йилнинг 2 сентябр куни Ванкувердаги марказий кутубхона ёнида  Ўзбекистондаги зулмни ва диктатор Каримов режими учун бир ниқоб бўлган “мустақиллик” байрамини протест этиш мақсадида намоиш ўтказди. Бу намойиш Ўзбекистон халқ ҳаракатининг дунё миқёсида ўтказаётган норозилик тадбирларидан бири эди.

Орадан 3 ой ўтгач, Ўзбекистон Ҳалқ харакатининг Канада бўлими фаоллари, яна Ванкувер шаҳри марказида, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 19 йиллиги муносабати билан норозилик пикети ўтказишди.

Шунингдек, Харакатнинг Канада бўлими томонидан сентябр ойида Канада бош вазири Стивен Харпер номига мактуб йўлланган эди.

Мактубда, Ўзбекистон ичида инсон хуқуқлари тинимсиз поймол этилаётганлии ва диктатор президент Ислом Каримов ўзбек халқига нисбатан геноцид сиёсатини юргизаётгани мисоллар билан санаб ўтилган ва Канада хукуматидан, Ўзбекистон билан алоқаларда инсон хуқуқлари мезонларига тўлиқ риоя қилишни талаб қилиш сўралган эди.Ушбу мактубга Канада ташқи ишлар вазири Жон Бэрд томонидан имзоланган мактубни хам олдик.Ўз мактубида жаноб Бэрд, аввало кечикиб жавоб ёзаётганидан узр сўрабди ва Канада хар доим инсон хуқуқлари борасида собитқадам эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистондаги инсон хуқуқлари мутаасил бузилаётганлиги хақидаги хавотирларга шерик эканлигини билдирибди.

Бизнинг бўлимимиз 2011 йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатига оид қисқаметражли (11 минутли) ҳужжатли фильмни яратиб, уни инглизча субтитр билан видео-мурожаат сифатида “Канада, ўзбек пахтасига Йўқ дегин!” ( “Canada, Say No to Uzbek Cotton!” ) сарлавҳаси билан Канада расмий органлари ва савдо ташкилотларига юборган эдик. Бизнинг бу акцияни ўтказишдан мақсадимиз, Канада ҳукумати ва савдо структураларини Ўзбекистонда болаларнинг пахта далаларида қул сифатида ишлатилаётганини айтиш, ва  уларни токи Ўзбекистонда болалар қуллиги тўхтатилмас экан, ўзбек пахтасига қўйилган халқаро бойкотга қўшилишга даъват этиш эди. Бизнинг ушбу видео мурожатимизга Канада Халқаро Тараққиёти Агентлиги Вазири Беверли Ода хонимдан расмий жавоб келди. Шунингдек, бу бизнинг Канада ҳукуматидан олганимиз биринчи расмий муносабат эмаслигини инобатга олиб, бундай усулнинг иш беришига ишондик ва ўз навбатида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг (ЎХҲ) бошқа мамлакатлардаги бўлимларига ўзлари яшаб турган мамлакат ҳукуматларига шу каби мурожаатлар йўллашни маслаҳат берамиз. Ишончимиз комилки, бу сингари акцияларнинг олиб борилиши Каримов режимига нисбатан халқаро майдонда ҳукуматлар босимининг кучайишига олиб келади.

ЎХҲнинг Канада бўлми фаоллари 2012 йилнинг 26 февралида, минглаб одамлар интернет оркали томоша қилган ХАЛҚ НИДОСИ фильмини Ванкувер шахрида кенг оммага намоиш қилди.

Ванкувер Экспресс газетасининг биносидаги мажлислар залида ўтган фильм намоишига Россия ва Марказий Осиёдан келган эмирантлар ва махаллий ахоли вакиллари ташриф буюришган эди. Фильм намоиши олдидан биз йиғилганларга Ўзбекистондаги тузум ва унинг жиноятлари хақида сўзлаб бердик.

Бундан ташқари харакатимизнинг фаоли Марат Насибуллин томонидан ушбу фильм инглиз тилига ўгирилди ва тез кунлар ичида дубляж ишлари тугатилади.

Швецияда яшаётган машхур ўзбек имоми Обидхон Қори Назаровга қилинган суиъқасд хам Канада бўлими фаолларини бефарқ қолдирмади. Биз 2012 йилнинг март ойида Швед хукумати номига, қотилларни топиш ва жазолаш талаб қилинган  мурожат қабул қилдик.

2011 йилнинг май ойида Андижон воқеасининг 6 йиллиги санаси муносабати билан Ванкувер шахрида пикет ташкил қилдик. Пикет чоғида Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Андижондаги қонли воқеалар тасвирланган «Қўрғошин ёмғири» китобининг инглизча варианти шахар ахолисига тарқатилди.

Бу йил хам Андижон воқеасини хотирлаб 13 май куни пикет ўтказдик ва диктатор КаримовнингАндижонда ўз фуқароларини қириб ташлагани хақида Ванкуверликларга яна бир бора хикоя қилдик.

ЎХҲнинг Канада бўлими мана салкам бир йилдан буён ўзининг нашрига хам эга. Ванкувер шахрида кўп сонли ададда чоп этилиб, мамлакатнинг барча йирик шахарлари ва шунингдек АҚШнинг Вашингтон штати, Виктория ва Нью Йоркда тарқатиладиган “Ванкувер экспресс” газетасининг ичида икки вароқли “Регистон” илова сахифаси аллақачон ўз ўқувчиларини топган. (Сахифамизнинг сўнги 2 сони билан танишиб чиқишингиз мумкин)

     Бу сахифа хар ойда бир марта Ўзбекистон халқ ҳаракати ташкилотининг Канада бўлими фаоллари томонидан тайёрланади. Иловада Ўзбекистон хаётига оид сиёсий, ижтимоий хабарлар, янгиликлар чоп этилади.

    “Ванкувер экспресс” (ВЭ)газетаси бош мухаррири Александ Кулешовнинг айтишича, Ўзбекистонга оид “Регистон” иловаси ўқувчилар ўртасида қизиқиш уйғотаяпти.

Бундан ташқари, Канада бўлими фаоллари харакат сайти ва радиоси учун материаллар тайёрлашда қатнашиб келишяпти, харакатга тегишли бўлган турли хужжатлар ва мақолаларни инглиз тилига ўгиришда ёрдам бериб келишмоқда.

 

Хурматли мажлис ахли ва хурматли Раис жаноблари, ЎХҲнинг Канада бўлими фаолларининг 1 йиллик мехнатлари акс этган ушбу хисоботни сизларга тақдим этганимиздан хурсандмиз, ва бундан кейинги фаолиятимиз янада самарали бўлади деб сизларга ваъда берамиз.

ЎХҲ Канада бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар