Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фурсат ҳам ғаниматдир

Фурсат ҳам ғаниматдир
20 Temmuz 2012 - 23:38 'de eklendi ve 449 kez görüntülendi.

 Рўза тутмоқ мўмин учун фарз ва суннатдир,
Уни адо этганлар пайғамбарга умматдир.

Исломнинг арконлари барча мусулмонга хос,
Уни бажармоқ эса, бу исломга хурматдир.

Тақво ,фарз амаллари бари олий фазилат,
Холис ОЛЛОҲ йўлида бу бизларга хизматдир.

Тақводор ,рўзадорлар ифтор,эхсон қилурлар,
Ким буни қила олса, бу ҳам олий ҳимматдир.

Кимнинг ихлоси баланд, кимнинг иймони сустдир,
Мукофоту жазонинг, манзили қиёматдир.

Иймон билан юрганлар, топурлар олий мақом,
Бугун амал қилиб қол, фурсат ҳам ғаниматдир.

Бу Қодирий доимо, аҳдига садоқатда
У ҳам бугун рўзадор, пайғамбарга умматдир !

Абдулқодир Нурмуҳаммад

Etiketler :
HABER HAKKINDA GÖRÜŞ BELİRT

Сўнгги хабарлар
İLGİLİ HABERLER