Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди.?

Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди.?
22 Temmuz 2012 - 7:40 'да юкланди ва 2389 марта ўқилди.

Яқинда италиялик шарҳловчи Фабио Индео, Ўрта Осиёда  Араб баҳори бошланмаслиги ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг фикрларини “Араб баҳори” Ўрта осиёда бошланиши амримаҳол” сарлавҳаси билан сайтимизда эълон қилдик. Қадрли ўқувчиларимиз уни ўқишганларига ишонгим келади. Ўша мақолада муаллиф, минтақада “араб баҳори”нинг бошланмаслиги сабабларидан бири, балки асосийси сифатида, “минтақадаги икки буюк давлат – Россия ва Хитойнинг манфаатлари ва стратегиясини ҳам илова қилиш лозим бўлади. Чунки улар, ўзлариининг иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган Ўрта Осиёдаги беқарорлик – тартибсизликлардан жуда қўрқишадилар. Шунинг учун улар Ўрта Осиёдаги мавжуд ҳолатнинг сақланишини  қўллаб-қувватлайдилар”, деб таъкидлайди.

Мен кузатган ва Фабио Индеонинг бу фикрини асослашга қўшимча бўладиган ёки унинг аксини кўрсатадиган бир қатор фактларни ҳам қимматли ўқувчиларимиз ва Ҳаракатдаги сафдошларимиз диққатига ташлашни лозим кўрдим. Бу материалларни синсиклаб ўрганиш балки бизнинг келажак фаолиятимизда фойдаси бўлар, деб ўйлаяпман.

Россия матбуот воситаларида ўрин олган “Экспертлар: Ўрта Осиёдаги Россия базалари “ташқи ўйинчилар” ҳисобига тугатилиш хавфи остида қолмоқда” номли хабарда Россиянинг Ўрта осиёдаги “манфаати ва стратегияси” нималар билан белгиланиши жуда яхши кўрсатилган (хабарнинг оригинали билан http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html  адресда танишиш мумкин).

Россиянинг жуда муҳим ҳарбий аҳамиятга эга Габал радиолокацион станцияси бугун Озарбайжон ҳудудида ишлаб турибди. Бироқ у кўп ўтмай Россиянинг қўлидан чиқиб кетадиган кўринаяпти. Чунки Озарбайжон жорий йилнинг бошида ижара нархларини ўн мартадан ҳам кўпроқ оширишни талаб қилди. Шунингдек, Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг тақдири ҳам жуда нозик ҳолга келди. Тожиклар ҳам бу базанинг ҳудудларида яшашни давом эттиришлари учун бу йил 20 дан кўпроқ янги талаблар қўйишган. Масалан, сўнгги замонларда Тожикистон ва Россия орасидаги вужудга келган таранг муносабатлар Tageszeitung агентлиги шарҳловчиси Эльке Виндишнинг

http://www.inopressa.ru/article/13Jul2012/tagesspiegel/tad.html  адресда эълон қилинган “Тожикистон Россия билан жанжал чиқарди” номли материалида анча очиқ кўрсатилган. Масалан, Эьке Виндиш, “дунёнинг энг камбағал мамлакатлари рўйхатида йигирматалик ичида қолаётган Тожикистоннинг мудофаа вазири Ш. Хайруллаев, Москва билан шундай сасда сўзлашдики, бугунгача Россия вассалларидан ҳеч бири бундай қила олмаган эди”, деб кўрсатади. Шундай қилиб, Тожикистон ОДКБ яқиндагина ўтказилган йиғилишида Россиянинг Токистондаги базасидан фойдаланиш ҳақидаги шартноманинг Россия учун жуда қулай бўлмаган янги вариантини таклиф қилди.

Россиянинг Қирғизистонда ҳам анчагина йўқотадиган манфаатлари бор. Масалан, бу мамлакатда Россиянинг учта ҳарбий объектлари (аслини олганда, бу ҳудудда Россиянинг тўртта ҳарбий базаси бор) мавжуд. Россияда анчагина таъсир доираси кенг “Независимая газета” газетасининг хабарига кўра, Қирғизистон шу кунларда ўша ҳарбий обьектларнинг ижара ҳақларини ошириш ҳақида Россия билан тартишишга киришган.

Қозоғистон ҳам Россия учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан жуда муҳим ҳудуд ҳисобланади. Шу билан бирга сўнгги вақтларда Россия ва Қозоғистоннинг ўзаро муносабатларини ҳам рисоладагидек деб бўлмайди. Умуман олганда, Россиянинг Ўрта Осиё мамлакатлари (аслида унинг вассаллари) билан мунсабатлари  йил сайин чигаллашиб, тобора бузилиш тарафга қараб кетмоқда. Уларнинг бу ҳаракатларида эса Москва “ташқий ўйинчиларнинг қўли”ни кўрмоқда.

Бир қатор халқаро шарҳловчиларнинг кузатишлари ҳам бу нуқтада Москванинг ташвишларини тасдиқлайди.

Масалан, http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html  -да эълон қилинган хабарда қуйидаглар хабар қилинади: “Экспертларнинг кўрсатишича, иккинчи марта ОДКБ (ОДКБ) дан чиқиб улгурган Ўзбекистон, Россия ва АҚШ орасида елиб югураётган “ўз-ўзи билан ўйнаётган мушук”ни эслатади. Сўнгги вақтларда АҚШ ва Ўзбекистон бир-бирларига тўхтовсиз яқинлашмоқдалар. АҚШ ҳокимияти қирғизларни инсон ҳақ-ҳуқуқлари вазиятининг яхшиланиши бўйича мақтадилар ва НАТО кучлари Афғонистонни тарк этганидан сўнгра ҳарбий техниканинг бир қисмини уларга қолдиришни истаётганларини билдирди”.

Бугун Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари орасидаги вазиятни Россиянинг ҳарбийлари жуда нозик бир кўринишда ифодалашга уринишаяпти. Ҳатто  Россия қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони  у ерларда қандайдир қуролли тўқнашувлар келиб чиқиши ҳақида башоратлар қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бугунги бу вазиятни характерлаш учун мисол сифатида Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни кўрсатиш мумкин. Бир қатор шарҳловчиларнинг фикрича, бу икки мамлакат орасидаги муносабатлар бундан ўн йил аввалги ҳолига қайтди. Масалан, 2000 йилнинг бошида Тошкент Вашингтонга “жиддий муҳаббат” изҳор этганди. Аммо 2005 йил Андижон қирғинларидан сўнгра Москвага ялиниб келишга мажбур бўлганини ҳам яхши эслаймиз.  Демак, Россия ва Ўзбекистон орасидаги  бугунги илиқ бўлмаган муносабатлар, ҳатто бутун минтақадаги вазият, янги “Андижон” ёки “Андижон”лар содир бўлишигача давом этадими, деб ўйлашга тўғри келаяпти.

Борди-ю ростдан ҳам Ўзбекистонда ёки минтақада навбатдаги Андижон ёки Андижонлар бошланса, улар Ўрта Осиё баҳорининг бошланиши бўлмайди, деб тасдиқлашга ишонарли асослар кўрсатиш мумкинмикин? Фабио Индеонинг изоҳларини ўшандай асослар қаторига киритиш етарли бўладими?

Оллоҳ хайрлисини насиб этсин. ИншоОллоҳ, хайрлисини кўрармиз.

Алибой Йўляхши,
 22.07.2012, якшанба

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda muhammad adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • muhammad ;

    Албатта оллох субханау ватаъолодан хайрлисини сураймиз бу куфр дийорларининг корчалонлари дунйони биз бошкаряпмиз деб уйлашади лекин оллохнинг хийласига дош бера олармикин иншаоллох ислом бахорин узбекистонда курсатамиз

    22/07/2012 17:41
  • Ozodbek.J. ;

    Алибой Йўляхши mavzuni yaxshi ochib bergan,shunday maqolalar kutib qolamiz…

    22/07/2012 15:49
  • Улугбек ;

    Алибой ака. Ташаккур. Ажойиб тахлил чиқибди. Бир нафас ўқиб чиқдим. Рахмат.

    22/07/2012 10:50
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube