Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МТС яна уч ой гаровда тутилади

МТС яна уч ой гаровда тутилади
31 Temmuz 2012 - 9:28 'да юкланди ва 650 марта ўқилди.

Тошкентда маҳкама Россиянинг “МТС” мобил операторининг Ўзбекистондаги ширкати – “МТС-Ўзбекистон” лицензиясини яна уч ойга бекор қилган.

Ўзбекистон Коммуникация ва Ахборот Агентлиги матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳар хўжалик маҳкамаси “МТС-Ўзбекистон” ширкати лицензиясини ўн кунга бекор қилиш ҳақидаги дастлабки маҳкама қарорини яна уч ойга чўздирган.

Унда айтилишича, маҳкама қарори ширкат фаолияти лицензия олиш тартибига мувофиқ келмагани учун олинган.

Шу йилнинг 17 июлида Ўзбекистонда тўққиз миллион муштарийга эга бўлган “МТС-Ўзбекистон” – “Ўздунробита” лицензияси ўн кунга бекор қилинган эди.

Россиянинг “МТС” мобил операторига кўра, “МТС-Узбекистон” операторининг банк ҳисоблари ҳам ҳозирда музлатиб қўйилган.

“МТС” матбуот хизмати раҳбари Елена Кохановскаянинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, “МТС” банк раҳбариятидан ширкат ҳисоблари қандай асосда музлатилганини изоҳлаб беришни талаб қилган, аммо ҳозирча жавоб олмаган.

“Бундан ташқари, 17 июл куни мижозлармиздан келиб тушган тўловлар ҳам бизнинг ҳисобимизга ўтказилмаган”, – деб айтди МТС вакили.

У “МТС-Ўзбекистон” фаолияти юзасидан олиб борилаётган текширув ва тергов ҳаракатларини МТСни Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқариш, дея баҳолашларини билдирди.

Россия ва бошқа МДҲ давлатларидаги йирик телекоммуникация операторларидан бири саналган “МТС”га тегишли “Ўздунробита” ширкати фаолиятида бир қатор қонунбузарликларни аниқлагани айтилган, бунгача эса, унинг Ўзбекистондаги раҳбари Бекзод Аҳмедовнинг қочиб кетгани ҳақида хабар чиққан эди.

Очиқ Ҳиссадорлик Жамияти “Ўздунробита” ва унинг бўлинмаларида 2004 йилдан буён мунтазам равишда олиб борилган солиқ текширувларида қонунга зид бирор бир жиддий ҳолат аниқланмаганини таъкидлайди.

Аммо, кузатувчилар Ўзбекистон раҳбариятини мамлакатда фаолият юритаётган хориж ширкатларни тортиб олиш ё-да, ўрнини бошқа ширкатларга бўшатиш мақсадида турли камчиликлар топишда айблайдилар.

 

bbc.uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Tohkent ;

    МТСни бу кисматини куриб худди 159-244 ларни кисматига ухшатдим.Бродарлар хам аввал 10-15 кунлик кегин 3 ой кегин эса …….. ЭХ МТС МТС

    31/07/2012 09:59
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар