Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Иншооллоҳ бундай бўлмайди. Унда қандай бўлади?

Иншооллоҳ бундай бўлмайди.  Унда қандай бўлади?
05 Ağustos 2012 - 9:27 'да юкланди ва 1533 марта ўқилди.

4 август куни Швеция Қироллиги пойтахти Стокгольмда: мамлакатдаги ўнг экстремистлар гуруҳи сифатида қараладиган “Анти жиҳод” ҳаракати ўзининг Ислом дунёсига қарши қаратган норозилик акциясини ўтказди. Швед ОАВда тарқатилган маълумотларга кўра, Стокгольм вокзали қошидаги майдонда манифест тарзида ўтказилган бу норозилик акциясида 100 нафар ўнг миллатчилар иштирок этишган ва улар полиция кучлари қуршаб олинган.  Бошқа маълумотларда уларнинг сони 200 нафар эканлиги ҳам айтилмоқда.

Швеция ҳудудларида кўплаб мусулмонларнинг яшаётгани боис, улар томонидан манифест иштирокчиларига кутилмаган ҳужум бўлиши эҳтимолидан хавотирланган полиция, манифестчиларни шу усулда ҳимоя қилган бўлди. Шу куни Стокгольмдаги полиция кучларига кўмак бериш учун майдонга  Швециянинг Готланд орол вилоятидан, шунингдек Даниядан ҳам полициячилар келтирилди.

Ушбу намойишга қарши бўлган юзларча одам, бу манифестни тўхтатишга уринишди. Баъзи ҳолларда улар билан полиция кучлари орасида тўқнашувлар ҳам бўлиб ўтди. Кун давомида вокзал яқинидаги бу майдон тўсиб қўйилди.

Намойишчилар Норвегия, Британия ва Исроил байроқларини кўтариб олиб, Ислом динига ва мусулмонларга қарши хитоблар билан қичқиришаркан, уларга жавобан ён атрофда бўлган намойишга қаршилар “Ирқчилик тўхтатилсин!” деган садолар билан хитоб қилишди. Гуруҳ бошлаб берган бу намойиш тўлиғича Ислом динига қарши намойиш эканлиги айтилса-да, майдонда турганлар “Афтонбладет” интервью беришаркан, ўзларининг Ислом динига эмас, балки Исломий ташкилотларга қарши эканликларини урғулашди.

Акция давомида унинг бир неча иштирокчилари, ҳамда “Анти жиҳод” ғояларига қарши турганлар орасидан баъзи кишилар полиция томонидан ушлангани тўғридан-тўғри трансляция пайтида кузатилган бўлса-да, бироқ улар нима сабабдан ушланганига изоҳ берилмади. Нацизмга қарши фикр билдираётганлар полиция кордони ташқарисида туриб, ахлат қутиларини тарақлатиш билан, турли сибизғалар билан, овоз кучайтиргичлар орқали шовқин қилиб, майдон ўртасида турганларга халал бериб боришди. Шунингдек, улар полиция томонга мушаклар ирғитишгани, соат 14:20 да эса полиция хизматчиларидан бирининг юзига намойишга қарши турганлар томонидан отилган капсула тегиб жароҳатлагани ҳам айтилади вокзал яқинидаги майдондан олиб берилган репортажларда.

Европа мамлакатларида мусулмонларнинг кўпайиб бораётгани боис, Исломга зид баъзи гуруҳлар томонидан ташвишлар изҳор қилинмоқда ва бу ҳол нафақат Европада, балки Ғарб мамлакатларининг аксарида кузатилади. Стокгольмдаги бу митингни мамлакатнинг исломийлашувига қарши бўлган “Британия ҳимоя лигаси”, ҳамда унинг Швециядаги бўлими “Швед ҳимоя лигаси” ташкиллаштирган.

Бўлиб ўтган бу намойишга қарши тургун гуруҳлар учун ҳам ўз фикрларини айтиш имкониятлари мавжуд эди. Воқеа жойидан репортаж олиб борган “Афтонбладет”  газетасининг билдирганига кўра, улар асосан “Нацизм тўхтатилсин” деган хитоб битилган транспарантларни кўтариб олишганди. Журналистлар митинг иштирокчиларини суҳбатга тортишаркан, улар нима сабабдан Исломга қарши эканликларини очиқ-ойдин тушунтириб бера олишмади ҳам. Митинг қатнашчиларидан бирига берилган саволда Норвег террорчиси Брейвикнинг мусулмон эмаслиги келтириларкан, митинг иштирокчиси Брейвикни “Ал-Қоида билан ҳамкорлик қилган” дея таъкидлайди (!).

Мамлакатнинг исломийлашувига қарши бўлган гуруҳ вакиллари келгусида ҳам йилда бир бор бу каби митинг ва намойишлар ўтказиб боришга қарор берганликларини маълум қилмоқда.

Шарқ мамлакатларининг кўпчилигида диктатура режимлари ўрнатилгани ҳамда Ғарбдаги иқтисодий ривожланган мамлакатлар мана шу диктаторлар билан ҳамкорлик қилиб боришлари ортидан, кўплаб мусулмонлар Европа мамлакатларига кўчиб келишмоқда. Бу ҳол яқин келажакда тўхташидан ҳам умид йўқ. Демак, Ғарб яқин орада қатъий қарорга келиши керак: Шарқ мамлакатлари диктаторларини қўллаб-қувватлашни бас қилиш ва у ерларда демократик тартиблар жорий этилиши талабини қўйиши, ёинки ўзларининг демократияларидан воз кечиб, нацизм ғоялари билан яшашга ўтишлари лозим бўлади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида йирик бир нацистлар мамлакатининг инсониятга қарши содир этган жиноятлари, ҳамда унинг ҳоли нима билан якун топгани инсонлар хотирасидан ўчгани йўқ. Дунё икки лагерга, комунистлар ва коммунист бўлмаганлар лагерларига ажралган эди. Эндиликда эса, дунё мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар лагерига ажралиб қолганга ўхшайди.  Лекин Ислом олами дунё тараққиётидан мутлақ ортда қолиб кетгани ва аксарида Ғарбнинг марҳаматига муҳтож экани нималарга олиб келиши мумкинлигини ҳозирда башорат қилиш ҳам қийин.

Бу каби митинглар маълум бир жамиятда ижтимоий онгни шакллантириш учун уюштирилади ва келгусида ҳам бунақа чиқишларнинг давом этиши билан Европа мамлакатлари исломофобик жамиятларга айланиб бориши мумкин. Мусулмонларнинг умидлари фақат Аллоҳдан: “Иншоллоҳ бундай бўлмайди”!

 

Тўлқин Қораев

Швеция

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Shoira Yuldasheva ;

    Тўлқинжон, демократик тамойиллларнинг асосий усулларидан бири ва олий мақсади ҳам ИСЛОМ ДИНиНИ (мусулмонларни эмас) бутунлай ер юзидан йўқотиш. Шунинг учун ҳам, сизнинг эътиқодингизни қандайлигига қараб эмас, яъни қалбингиздаги мўтадильми , бошқачами, бундан қатъий назар, балки ташқи кўринишингиз, яшаган мухитингиз ва миллатингизга қараб сизни ва сиз каби “қочқинларни” ўзлари тушунган ислом дини намояндалари сифатида “бошпана” берган ва бундан кейин ҳам беради. Айтингчи, сиз “….бундай бўлмаслигига…” ҚАНДАЙ АМАЛИЙ ҲАРАКТЛАРГА ТАЯНГАН ХОЛДА КАФОЛАТ БЕРМОҚДАСИЗ?

    06/08/2012 01:34
  • Nusrat ;

    Икки ўртадаги бу жанг абадий. Албатта Кофирлар халок бўлажак! Обид қорини ўлдирган сионист каримоф ҳам!

    05/08/2012 17:26
  • Зиббул Азиз ;

    Жуда яхши макола

    05/08/2012 09:32
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort