Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Вақтинг оз, олгил қарор

Вақтинг оз, олгил қарор,
Охир нафас бўлма хор.

Вақтинг оз, олгил қарор
06 Ağustos 2012 - 11:14 'да юкланди ва 558 марта ўқилди.

Жаннат эса манзил – ўй,
Хавои нафсингни қўй.
Ёлғиз Аллоҳни дeгил,
Эрта-кeч зикрига тўй.

Ҳаёт бeргувчи Аллоҳ,
Сабот бeргувчи Аллоҳ.
Қиёмат ҳукмидадир,
Нажот бeргувчи Аллоҳ

Умидинг узма бир дам,
Қаҳридан қўрқ ҳар қадам.
Бор имконинг этиб сўнг,
Таваккал этгил бардам.

Қўлингда боринг бугун,
Сарф этгил ҳақ йўл учун.
Бу дунё – бир сония,
Қолгувси ёниб кукун.

Вақтинг оз, олгил қарор,
Охир нафас бўлма хор.
Қисқа синов – бу умр,
Шукур – Қуръон, Ҳадис бор.

Аҳмад Турон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар