Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Россиялик санъаткор А.Макаревич Президент В.Путинга очиқ хат йўллади

Бугун “Московский комсомолец” газетаси таниқли рок музикачи Андрей Макаревичнинг В.В. Путинга очиқ хатини эълон қилди. Ватанимизда вазият Россиядагига нисбатан ўн баробар ёмон бўлишига қарамасдан, мамлакат ичидан бирор Макаревичнинг чиқмаганлиги ачинарлидир.

Россиялик санъаткор А.Макаревич Президент В.Путинга очиқ хат йўллади
07 Ağustos 2012 - 9:40 'да юкланди ва 2205 марта ўқилди.

Бугун “Московский комсомолец” газетаси таниқли рок музикачи Андрей Макаревичнинг В.В. Путинга очиқ хатини эълон қилди.

Маълумки, постсовет мамлакатлар ичида Болтиқбўйи мамлакатларидан кейин бир мунча  умумий сиёсий масалаларда ибратга арзийдиган мамлакат Россия ҳисобланадиган кўринади. Аммо Россияда ҳам демократиянинг ривожланиши эмас, унинг имиджи ўйналаётганидан ҳам хабарсиз эмасмиз, албатта. Шунга қарамасдан, Россияда бугун ҳам мамлакатдаги ҳақиқий ҳолатни очиқ кўра оладиган ва ҳатто вазиятни айнан баён этиб, Президентга очиқ ёза оладиган кишиларнинг борлиги менинг диққатимни жалб қилди. Менинг Ватанимда, қимматли муштарийлар (ўзбек ўқувчиларни кўзда тутмоқдаман), сизнинг мамлакатингизда вазият Россиядагига нисбатан ўннинг даражалари қадар ёмон бўлишига қарамасдан, мамлакат ичидан бирор Макаревичнинг чиқмаганлигига ачинаман.

Во-дариғ, нима ҳам деймиз? Макаревичнинг шу очиқ хатини ўзбек  (айниқса ўзбекман дейишган) ватандошларга ибрат бўлсин, деган ниятда ўзбек ва ўз оригинали рус тилида эълон қилишни лозим кўрдик.

Алибой Йўляхшиев

***

Россия халқ артисти, “Машина времени” рок-гуруҳининг рахбари Андрей Макаревичнинг Россия Федерацияси Президенти В.В. Путинга Очиқ хати

Владимир Владимирович!

Мен музикачи бўлганим сабабли доим мамлакат бўйлаб саёҳатда бўламан ва жуда ҳам хилма-хил кишилар билан учрашишимга тўғри келади. Мен ҳозир  сўзламоқчи бўлганларим Сизга маълум бўлмаслиги мумкин эмас. Бироқ фалокатнинг ўлчамларини, уларнинг қандай даражада қулоч ёйганини  тасаввур қила олмайсиз, деган андишам бор.

“Откат” атамаси Сизга яхши таниш, албатта. Масалан, бундан 5-6 йил муқаддам откат мамлакат бўйлаб 30% ташкил қиларди. Кишилар йиғлашарди, аммо тўлашарди. Бугун эса бу 70% чиқди. Мен ўзим ишончли маълумотлардан биламанки, бу ҳатто 95% бўлган ҳоллар ҳам бор. Бу маълумотларни бутун мамлакат жуда яхши билади.

Билади, аммо сукут сақлайди. Чунки аҳолининг бир қисми фақат ана шу откат ҳисобига яшайди, бошқа қисми (аслида жуда катта қисми) эса, қолган ўша 30 %ни ҳам йўқотиб қўйишдан қўрқади. Биламан, сиз маҳкама (суд)га мурожаат қилсин дейсиз. Бироқ Владимир Владимирович, улар судга бормайди. Чунки бугун бизда судларнинг ўзи режимга ёқмаганларни жазолаш машинасига ёки даъвогарлардан пул йиғиш аппаратига айланиб бўлган.

Шундай қилиб, бюджетдан қолган 30% билан мудофаани мустаҳкамлашни, саноатни, соғлиқни сақлаш ва маорифни ривожлантиришни, жаҳонда энг яхши олимпиада ўтказишни мўлжалламоқдамиз. Агар вазият жуда яқин орада тубдан ўзгармайдиган бўлса, оммавий фалокатдан қутулиш йўли топилмай қоладиган кўринади.

Мен бу хатни Сизга йўлламоқдаман, чунки бизнинг турмушимизда бирор жиддий ўзгариш фақат Сизнинг қарорингиз, сўзингиз ва назарингиз билан амалга ошади.

Сизни Президент этиб сайлаган мамлакатга Сиз шунчалар тупурасиз деб асло ишонмайман.

 Андрей Макаревич

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Улугбек ;

    Мана шу музикачининг ўзи Путинни химоя қилиб, бўғзини ёрар даражада унга овоз беришга чақирарди яқинда…Вахоланки, Путиннинг Россияга қароқчиларча муносабатда бўлаётганини Макаревиянинг кўп касбдошлари аввалроқ пайқашганди. У эса ана шу касбдош дўстларидан воз кечганди…

    09/08/2012 06:13
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube