Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

А.Йўляхши: “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиий ҳолатдир”

Мустақиллик замони аҳолига эркинлик, фаровонлик келтирганида, табиий ҳол бўлар эди. Аммо ундай бўлмади. Шунинг учун, бу мамлакатларда бугунги вазиятни кўриб турибмиз.

А.Йўляхши: “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиий ҳолатдир”
09 Ağustos 2012 - 9:27 'да юкланди ва 2145 марта ўқилди.

1991 йил августи.  “Қайтақуриш” ва “Ошкоралик” шиори остида 70 йиллик Коммунистик империя тарихида мисли кўрилмаган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар… Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси (ГКЧП) СССРни сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатнинг бир қатор минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон этди, ва шу билан Совет Иттифоқининг парчаланишини тезлатиб берди. Тарихимиздаги бу воқеаларга ҳам яқин кунларда 21 йил тўлади. “Эркин Юрт” газетаси таҳририяти ушбу муносабат билан ўзбек мухолифати намоёндаларига бир неча савол билан мурожаат этди, қуйида улардан олинган жавобларни келтирамиз. Қуйида ЎХҲ Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши жавоблари билан танишасиз:

– 1991 йил август ойида СССРни сақлаб қолиш учун ГКЧП тарафидан “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган эди, аммо оқибатда ГКЧП аъзолари жиноятчига чиқарилди, Совет Иттифоқи йўқ бўлди ва унинг ўрнида 15 мустақил давлат пайдо бўлди.
Бугун эса бу мутақилликларга аксар ҳолларда диктаторлар “эгалик” қилмоқда.
Бугун СССРнинг йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди, дейилмоқда. Сиз бундай фикрга қўшиласизми?

– 1991 йил августида ГКЧП деб аталадиган аталани ясаганлар, советлар бузилгандан кейинги қоидаларга кўра эмас, ўша СССРнинг Конституциясига кўра жиноятчи эдилар. Бу масалани бир-икки жумла билан ифодалашнинг имкони йўқ. У анча кенг ёритишни талаб қилади.

СССР тарқаб кетишига келсак. Бу ҳам объектив, табиий бир ҳол эди. СССР деб аталадиган мамлакат, найзалар кучи билан яшаб турган мустамлакачи, якка ҳукмронлик авжга чиқарилган бир мамлакат эди. Унинг тарқалиши,  эртами-кечми, содир бўлиши зарурий бўлган бир объектив масала эди. 1991 йили ўшандай ҳам бўлди.

“Бугун СССРнинг йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди” , дейилишини эса айнан шу мазмунда қабул қилинишига мен қўшила олмайман. Аммо ўтган 20 йилдан кўпроқ, бироқ тарих наздида жуда қисқа замон шуни кўрсатдики, дунёдаги империалистик кучларга қарши турадиган (дунёнинг мувозанатини сақлаш учун) иккинчи бир жаҳон миқёсидаги бирлашган ҳарбий кучнинг мавжуд бўлиши ҳам зарур экан. Демак, СССРнинг 15та мустақил давлатларга парчаланиши, учта ақллари жойида бўлмаган раҳбарлар (Россия, Украина ва Белорусия республикалари раҳбарлари)нинг бир мунутда қабул қилган қарори билан эмас, жиддий ишлаб чиқилган дастур асосида қадамма-қадам амалга оширилиши зарур эди. Мана шу маънода “СССРнинг йўқ қилиниши” ни “тарихий хато”  дейиш мумкин. Ана ўша муҳим хатолар ҳисобига бугун кўпчилик постсовет давлатларининг ҳокимият курсиларида золим диктаторлар ўтириши мумкин бўлиб турибди.

– Мустақилликдан кейин оддий халқнинг аҳволи яхшиланмади-ку, балки аксинча. Бу ҳам табиий ҳолатми?

– Йўқ. Бу табиий ҳол эмас. Бу ғайритабиий ҳолатдир. Мустақиллик замони аҳолига эркинлик, фаровонлик келтирганида, табиий ҳол бўлар эди. Аммо ундай бўлмади. Ноилож, ўша айтганимиз сингари, ГКЧПчиларнинг «тарихий хато»лари туфайли постсовет мамлакатларда ҳокимият, барча иқтисодий, ижтимоий тармоқлар ҳасис, ватану-миллат нималигини билмайдиган одамсифат золимларнинг қўлида қолиб кетди. Шунинг учун, бу мамлакатларда бугунги вазиятни кўриб турибмиз. Кўраяпмизки, оддий аҳолининг золим ҳукуматга, қуролли ўғри-муттаҳамларга қарши туришга, уларга самарали қарши курашга ўрганишлари замон талаб қилар экан.

Ҳозир биз, масалан, Ўзбекистон аҳолиси (аслида бутун диктаторлар ҳукмронлик қилаётган мамлакатларда) ана ўшандай курашни ўрганиш даврини бошдан кечирмоқдамиз.

– Катта раҳмат. 

Камолиддин Йўлдош суҳбатлашди.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube