Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Швеция Ташқи ишлар вазирлигидан ЎХҲ хатига жавоб келди

Cуд ўзининг қарорида, Обидхон Назаровга қарши қилинган суиқасд, шубҳасиз сиёсий сабабларга эга ва бу жиноят Швециядан ташқарида режалаштирилиб, амалга оширилган, деган хулосага келди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлигидан ЎХҲ хатига жавоб келди
16 Ağustos 2012 - 8:27 'да юкланди ва 993 марта ўқилди.

Шу йилнинг март ойида, Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Канада бўлими фаолари, Швеция хукумати Бош вазири номига, Ўзбекистонлик таниқли диний арбоб Обидхон қори Назаровга қарши содир этилган 23 февралдаги суиқасд бўйича чуқур хавотир билдирилган Мурожатнома жўнатган эдилар.

Хусусан, улар Мурожаатномада, Швеция хукуматини:

–  Имом Обидхон қори Назаровга қилинган суиқасд бўйича чуқур текширув ишларини олиб боришга,
– Швециядан сиёсий бошпана топган Ўзбекистонликлар химоясини кучайтириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга,
– Ўз халқининг хақ-хуқуқларини поймол қилиб, уларга қарши турли жиноятларни содир қилаётган Ўзбекистондаги диктаторлик режими билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирган эдилар.

Куни кеча ЎХҲнинг Канада бўлими Швеция Ташқи ишлар вазирлигидан жавоб хати олди. Қуйида, мазкур жавоб хатининг матнини келтирамиз:

 

Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Канада бўлимига

15 Август  2012 йил

Шу йилнинг 9 март куни, Обидхон Назаровни ўлдириш учун қилинган уринишга муносабатингиз билдирилган хатингиз учун рахмат. Сизларга жавоб беришни мендан илтимос қилишди.

Гумондор қотил озодликда қолаяпти ва уни топиш учун халқаро қидирув ордери берилган. Дастлабки бўлиб ўтган суд мажлиси, бир инсон хаётига дахл қилишга кўмак бериш билан айбланаётган икки кишини, етарлича далил топилмагани учун оқлаб хукм чиқарди. Швед хукумати бу қарорга изох бермайди. Суд тизимининг мустақиллиги швед жамиятининг устивор принципи бўлиб қолишда давом этади.

Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, суд ўзининг қарорида, Обидхон Назаровга қарши қилинган суиқасд, шубҳасиз сиёсий сабабларга эга ва бу жиноят Швециядан ташқарида режалаштирилиб, амалга оширилган, деган хулосага келди. Швеция бундай ҳатти ҳаракатлар ва уни қамраб олган вазиятдан хавотир билдиради ҳамда бу воқеанинг моҳиятига етиб бориш учун барча ҳаракатларни қилади.

Шунинг учун Швеция 2010 йилдаёқ, хорижий давлатларнинг ноқонуний разведка ҳаракатларига қарши химояни кучайтириш бўйича текширувни бошлаб юборган. Ушбу текширув натижалари 2012 йилнинг 31 декабрида маълум бўлади.

Сизга хурмат билан,

Аарон Корэва
Ташқи Ишлар вазирлиги

 

—————–

To Canadian branch of People’s Movement of Uzbekistan

August 15, 20012

Thank you for your letter of March 9, 2012 concerning the assassination attempt on Obidkhon Nazarov, also known as Obdikhon Sobitkhony. I have been asked to answer you.

The alleged assassin remains at large, and an international search warrant has been issued. A Court of first instance recently cleared two people charged with abetment of attempted murder, due to lack of evidence. The Swedish government will not comment on the ruling as such. The independence of the judicial system is, and continues to be, a key principle of the Swedish society.

It is however worth noting that the Court, in its ruling, concludes that there is no reason to question that the attack against Sobitkhony had political motives and that it had been planned and carried out by an organization outside Sweden. Sweden is deeply disturbed by the attempt, and the circumstances surrounding it, and will take necessary action to get to the bottom of the matter.

The Swedish government has therefore launched an inquiry in 2010 into increased protection against foreign states’ unlawful intelligence activities. The results of the inquiry will be presented on December 31 2012.

Kind regards,

Aaron Korewa
Ministry of Foreign Affairs

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Shoira Yuldasheva ;

    Aaron Korewaнинг ЎХХ га ёзган жавоб хати мутлақ ғарбона демократик ЛЎТТИБОЗЛИК ва ШАРМАНДАЛИКДАН ўзга нарса эмас! Яъни 3 – 4 яшар болага ” хадеб йиғлайбермай, манави хўрозқандни шимиб ўлтир” деган блан баробардир! Албатта бу жаноб бир жумлада ҳақ, яъни маъшум қотиллик аввал ” Швециядан ташқарида “, қаердалигини ҳам мавҳум қолдириб, уюштирлиганлигини таъкидлабди Буни усиз ҳам ҳамма билади, Хатто шу масалада ҳам очиқламаган ,яъни қотил каримов , ҳеч бўлмаса Ўзбекистон (бечора Ўзбекистон замини, ҳамма жиноятларга балогардон!!!) дейишга ҳукумати ёки куч ишлатар тизимларидан деган жумлани айтишдан қўрққандирдар, НЕГА буни очиқламаган?! Ё еган оғиз уялади. ёки ўзи шериклигини шармандаларча очилиб қолишидан қўрққанлиги сабаб бўлган! Аниқки, бу ҚОТИЛЛИК, айнан Швеция қироли ва унинг ҳукумати блан қотил каримов ва унинг ҳукуматининг келишиуви натижасида содир этилди. ДЕМАК, ҚОТИЛ, айнан швеция томонидан қочирилди, ва натижада иккита жиноятчи ёрдамчилар оқланди. Обидхон барокамерада яна қанча ётади ,сунъий нафас блан(бу аччиқ ҳақиқат!) , Аллоҳ билгувчироқдир! Яъни, швеция қироли ва унинг ҳукумати аллақачон, дунёга шарманда бўлиб бўлганига қарамай, ўзини ҳали ҳам муттаҳамлигини тан олгиси келмай, қачонгача. Обихон жасадини ҳам гаровда ушлпаб турмоқчи ?!

    21/08/2012 05:13
  • Tolib ;

    Canadian branch of People’s Movement of Uzbekistan mas,
    Canadian branch of National Movement of Uzbekistan buladi.
    Iltimos, e’tibor berila

    17/08/2012 00:43
    • Chaman ;

      National milliy degani emasmi? bu yerda xalq harakatini People’s Mouvement deb tarjima qilingani to’gri shekilli?

      17/08/2012 21:27