Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг (ЎХҲ) МТС-Уздунробита ширкатининг Каримов оиласи тарафидан мусодара этилиши муносабати билан Матбуот Билдириши

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг (ЎХҲ)  МТС-Уздунробита ширкатининг Каримов оиласи тарафидан мусодара этилиши муносабати билан Матбуот Билдириши
16 Ağustos 2012 - 10:56 'да юкланди ва 1034 марта ўқилди.

МТС- Уздунробита Ўзбекистоннинг 10 миллион аҳолисини сифатли телекоммуникацион алоқа билан таъминлар эди. Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан бу компаниянинг фаолияти тугатилди ва унга 80 миллион доллар жазо белгиланди.

Бу мудҳиш мусодарага ҳамда МТС-Уздунробита ширкати тўрт ходимининг режим ертўлаларида қийноққа солинаётганига ўз норозилигимизни билдирамиз.

МТС-Уздунробита ширкатининг 1400 ходими ҳеч қандай адлиявий рухсатсиз тергов қилингани ва ҳақ-ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиб, юзларча ходимнинг паспорти олиб қўйилганидан ҳам хабардормиз.

Биз, Каримов оиласининг МТС-Уздунробита ширкати ходимларига нисбатан қилаётган қоралаш ва таҳқирлаш сиёсатини Ўзбекистондаги зулмнинг жирканч кўриниши эканлигига шубҳа қилмаймиз.

Биз, 10 миллион аҳолининг замонавий алоқа воситасидан маҳрум қилинишини технология жиҳатидан Ўзбекистонни ўн йил орқага улоқтиради, деб ҳисоблаймиз.

МТС-Уздунробита ширкатининг мусодара қилиниши Каримов оиласи, хусусан Гулнора Каримовага яқин жиноий тўдаларнинг навбатдаги фитнасидир.

Аввал ҳам бу оила Кока-Кола, Ян интернейшн и  Туркуаз каби ширкатларнинг мол-мулкини босиб олган эди.

Шу муносабат билан, Каримов режими 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида нафақат хорижий сармоядорларга, балки ҳар қандай эркин тадбиркорликка, энг кўп маҳаллий тадбиркорларга айни зулм ва қароқчилик сиёсатини ўтказиб келаётганини таъкидлаймиз.

МТС телефон ва телекоммуникация соҳасида хизмат кўрсатувчи энг катта ширкат эди. Унинг фаолиятининг тўхтатилиши миллионларча фуқароларимизни алоқа воситасидан маҳрум қилди ва бу ниҳоятда катта зарарларга йўл очди. Инсонларимиз ниҳоятда қийин аҳволда қолдилар, чунки бошқа ширкатлар талабга жавоб бераолмаяпти. Улар МТС фаолиятининг қайта тикланишини талаб қилиб, унинг бўлимларида навбат кутмоқдалар, аммо бу ҳеч қандай натижа бермаяпти.

Биз порахўрликка ботган ва иши қароқчиликдан иборат бўлган Каримов режимини лаънатлаймиз ва эркин тадбиркорликка қарши ўтказилаётган иқтисодий террорнинг тўхталишини талаб қиламиз.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
2012 йил 16 август

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар