Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (11)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (11)
18 Ağustos 2012 - 13:29 'да юкланди ва 1591 марта ўқилди.

ЎЗБЕКИСТОН – ҚИЙНОҚ ВА ПОРТЛАШЛАР

Дастур муҳаррири Тенгиз Гудава

Бугунги Ўзбекистон ҳаётида икки кўриниш, иккита даҳшатли кўриниш – қийноқлар ва портлашлар бир-бирини озиқлантирмоқда. 16 феврал куни Тошкентда юз берган, 16 нафар бегуноҳ инсоннинг умрини олиб кетган портлашлардан сўнг орадан 2 йил вақт ўтди. Бу портлашлар ҳокимият ва исломий мухолифат ўртасида янги даврни – ҳокимият ва исломий мухолифатнинг бир-бирига қарши терроризми даврини бошлаб берди. Яқинда инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи халқаро Хьюман Райтс Вотч ташкилоти ”Яна бошдан-оёққача жаҳаннам…” деган ном билан Ўзбекистонда маҳбуслар устидан ўтказилаётган қийноқлар ҳақидаги докладини эълон қилди. Қийноқлар портлашларни туғади ва аксинча – ҳокимият зулми мухолифат терроризмини туғади, террор эса, ўз навбатида мухолифатни бўғиш учун ҳокимиятнинг қўлларини озод қилади… Ўзбекистондаги бугунги воқеаларнинг қусурли доираси кўриниши шундай.

Тошкентдаги мухбиримиз Инера Сафар Хьюман Райтс Вотчнинг Ўрта Осиё бўйича тадқиқотчиси Кассандра Каванa билан суҳбатлашади.

***

Ирена Сафар:

– Қийноқлардан қанча одам ҳалок бўлган, сизда бу ҳақда информация борми?

Кассандра Каванa:

– Бизда 15 кишининг қийноқлар пайтида ҳалок бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар 1999-2000 йиллар ичида ҳалок бўлганлар. Аммо қийноқдан ўлганлар сони, анча кўп, фақат бу ҳақда маълумот тўплаш жуда қийин, чунки ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари бу ҳақда маълумот беришдан қўрқишади, ҳокимиятнинг босқисидан қўрқишади.

Хьюман Райтс Вотч докладидан:

“Маҳбусларни қийнаш Ўзбекистонда оддий ҳолга айланган. Шунингдек, қийноқлар ҳокимиятнинг мустақил исломий гуруҳларга қарши репрессиясининг ўзига хос жиҳатига айланган. Ҳукумат қийноқлар ўтказаётган милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларини жазолашдан мутлақо бош тортмоқда ва ҳатто сиёсий маҳбусларнинг “оммавий ахборот воситалари орқали чиқариб, “айбига иқрор” қилишлар билан қийноқлар ўтказишни рағбатлантирмоқда. Маҳбуслар қамоққа олинганларининг илк дақиқалариданоқ, уларга нисбатан милиционерлар томонидан мутлақо ноқонуний бўлган психологик ва жисмоний тазйиқлар ўтказила бошланади. Маҳбусларга нисбатан қилинаётган шафқатсизликларнинг тобора кучайиб бораётганини сўнгги 2 йил ичида маҳбуслар ичида ўлганлар сонининг тезлик билан кўпайиб бораётганидан ҳам билса бўлади. Ўзбекистон қонунлари бўйича маҳбусларни қийноққа солиш жиноят ҳисобланса ҳам, тартибот органлари ходимларидан ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмайди. Ўзбекистон судлари эса, қонунга зид бўлганига қарамай, ўз ишини фақат қийноқлар остида берилган кўрсатмалар асосига қуради”.

Кассандра Каванa:

– Шуни айтиш керакки, қийноқлар фақат диний сабаблар билан қамалганларга нисбатан эмас, балки барча сабаблар билан қамалганларга нисбатан қўлланилмоқда. Яъни, оддий жиноят билан қамалганларга ҳам, сиёсий маҳбусларга нисбатан ҳам, диний сабаблар билан қамалганларга ҳам. Баъзан милиционерлар ва прокурорлар амалга оширилаётган жиноятларни ўрганиб ўтиришдан эринаётгандай кўринади. Аслида, милиция органларидаги маданият шундай. Қийноқлар ўтказаётганлар учун асосий стимул шундай: чунки қийноқлар ўтказиш рухсат қилинган, чунки бу рағбатлантирилади. Энг даҳшатлиси – ҳукумат бу қийноқлар ҳақида била туриб ҳам ҳеч қандай тадбир кўрмайди.

Тенгиз Гудава:

Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар сонини фақат маҳфий хизмат ходимлари билади. Минглаб сиёсий маҳбуслар бор, уларнинг кўпчилиги диний сабабларга кўра қамалган, яъни улар – виждон тутқунларидир.

Яна Хьюман Райтс Вотч докладидан парча келтирамиз:

“Қийноқлар оддий жиноятлар учун қамалган маҳбусларга нисбатан ҳам, сиёсий сабаблар билан айбланиб қамалганларга нисбатан ҳам ўтказилмоқда. Аммо мухолифат вакилларининг оммавий қамоққа олинишларидан сўнг, судлар пайтида маҳбуслар ўзларига нисбатан ўтказилган қийноқлар ҳақида батафсил маълумот бериб, сирни ошкор қилдилар. 1998 йил давомида ўтказилган репрессиялар асносида минглаб диний қарашдаги инсонлар экстремизмда айбланиб, қамоққа олиндилар. Ўзбекистонда советлар давридаги динни Диний бошқарма орқали бошқариб туриш совет системаси сақланиб қолган, бу ташкилот барча диний уламоларни ўзи тайинлайди, диний тарбия ва нима ҳақда ваъз ўқиш лозимлигини белгилаб беради ва диний адабиёт чиқариш ҳуқуқини ҳам монополия қилиб олган. Маҳбуслар фақат қилмаган жиноятига иқрор қилиниши учун эмас, балки ўзлари билан бирга намоз ўқиган ёки Қуръон ўрганган бошқа инсонларга туҳмат қилишлари учун ҳам қийноққа солинадилар. Ўзбекистон ҳукумати ноқонуний диний фаолиятда бўлганлар учун уларнинг оила аъзолари ҳам жавобгар бўлажагини очиқ эълон қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, шубҳа остига олинганлар ёки қидирувда бўлганларнинг оила аъзолари гаровга олинмоқда, қамалмоқда, уларни қийнашларини айтиб, қўрқитилмоқда ва ҳатто қийноққа ҳам солинмоқда”.

Тенгиз Гудава:

Ўтган йили октябр ойида Тошкентда дабдабали суд ўтказилди – гўё 16 феврал портлашлари айбдорларини суд қилгандай бўлишди. Бу суд жараёни ҳатто каттароқ нарсага иддао қилди, гўё ислом терроризми устидан суд ўтказилган бўлди, ҳатто ислом терроризми паранжисини Президент Ислом Каримовнинг диктаторлик сиёсатига қарши бўлганларнинг барчаси устига тортишга даъвогарлик қилди. Бу судда 6 кишига ўлим ҳукми чиқарилиб, ҳукм ижро қилинди ва яна 2 кишига сиртдан ўлим ҳукми чиқарилди. Бу ўлим ҳукмлари дунё инсон ҳақлари ҳимоячиларида чуқур шубҳалар уйғотмоқда, ҳукмлар қийноқлар остида олинган иқрорлар устига қурилган, деган шубҳа бор. Аммо яна бир судланувчи, дунёвий мухолифат лидери, “ЭРК” Партияси раиси Муҳаммад Солиҳга нисбатан чиқарилган қамоқ ҳукмининг мутлақо асоссизлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ – ёзувчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ устидан қийноққа солинган гувоҳлар кўрсатмасига асосан ҳукм чиқарилган, бунга далиллар бор.

Хьюман Райтс Вотч ташкилоти докладидан:

“Ўзбекистонда қамоққа олинган шахс ўзининг ноқонуний равишда ҳибсга олингани ҳақда ёки ўзига нисбатан ноқонуний муносабатлар кўрсатилаётгани ҳақда, суд бошланмагунига қадар, судга шикоят билан мурожаат қилолмайди ва бу мавжуд халқаро нормаларнинг қўпол равишда бузилишидир”.

Мухбиримиз Инера Сафар “ЭРК” Партияси бош котиби, собиқ маҳбус Отаназар Орипов билан суҳбатлашади.

Ирена Сафар:

– 1999 йил феврал воқеалари мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига қандай таъсир қилди?

Отаназар Орипов:

– Портлашлардан сўнг шундоқ ҳам мураккаб вазият янада мураккаблашди. Ўзгача фикрловчиларга қарши босим яна ҳам кучайди. Бу бошқача ғояларга чидамсизлик сиёсати фақат бир киши томонидан йўналтирилмоқда. Портлашлар ушбу сиёсатнинг мутлақо яроқсизлигини, сиёсий системанинг тузатиб бўлмас даражада хасталигини кўрсатувчи симптомдир.

Инера Сафар:

– Ўзбекистондаги суд системаси қандай принципга асосланган?

Отаназар Орипов:

– Ўзбекистондаги суд системаси суд ишининг асосий принципини – айбсизлик презумпциясини бузмоқда. Бу принцип айбдорлик презумпциясига айлантирилган. Яъни, ҳар бир инсон шубҳа остида сақланади. Иккинчи жиҳат шундан иборатки, Ўзбекистон судида, худди Сталин давридаги каби, айбига иқрор бўлиш асосий далил сифатида қабул қилинади. Шунинг учун ҳам иқрор қилдириш асосий мақсадга айланган, маҳбусларни “иқрор” қилдириш учун ҳамма нарса ишга солинади, қийноқларнинг кенг қўлланилаётгани ҳам мана шундан келиб чиқмоқда. Қийноқларнинг хилма-хил турлари ишга солинмоқда. Суд системаси бугун мутлақо яроқсиз ҳолга келган, одамлар адолатли судга ишонмай қўйганлар. Кўплар феврал портлашларини ҳукуматнинг ўзи уюштирган, демоқда. Биз ҳам, 50 фоиз ҳукуматнинг бу портлашларда қўли бор, деб ҳисоблаймиз. Бутун бу суд жараёнлари, портлашлар ҳақидаги фильмлар, китоблар ҳақиқатни очишга эмас, балки, аксинча, беркитишга қаратилгандир.

Ирена Сафар:

– Билишимча, портлашларда Муҳаммад Солиҳ ҳам айбланган?

Отаназар Орипов:

– Муҳаммад Солиҳни исломий ҳаракат ва унинг рахбарлари орқали айблашмоқда. Судда гувоҳ сифатида қамоқдан Муҳаммад Солиҳнинг укаларини олиб келишди. Суддан кейин, улар ҳукуматга ёқмаган кўрсатмалар бергани учун мислсиз қийноқларга солиндилар – Муҳаммад Солиҳнинг бир укасининг уриб оёғини синдиришди, иккинчи укасининг эса зарбалардан бир кўзи кўрмайдиган бўлиб қолди.

”СВОБОДА” РАДИОСИ,
20.02.2001

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube