Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Оиламни бузаётган Олмалиқ милициясими ёки Ўзбекистон қонунларими, тушунолмаяпман

Оиламни бузаётган Олмалиқ милициясими ёки Ўзбекистон қонунларими, тушунолмаяпман
19 Ağustos 2012 - 19:21 'да юкланди ва 959 марта ўқилди.

Мен, Абдужамил Байишов ва Мавжуда Шерматова 2000-йилда оила қурганмиз. Ўтган даврда бир қиз ва бир ўғил фарзанд кўрдик. Тинч-тотув яшаб келдик. Оиламиз мустаҳкамланиб борди.

Лекин, айнан Мустаҳкам оила йили деб аталмиш 2012 йилга келиб оиламиз бошига кулфат тушди: 16-июл куни Олмалиқ милицияси фарзандларимнинг онасини қамоққа олди. Ҳозиргача у қамоқда сақланмоқда. Негаки, у, 1973 йилда туғилган Мавжуда Шерматова, Ўзбекистон фуқаролигида йўқ. Паспорт бўлими фуқаролиги йўқ шахсни фақат 6 ой муддатга прописка қилар экан. Бу муддат ўтиши билан яна прописка, ундан кейин яна, яна ва яна. Фуқаролик қачон берилади, бу масъулият кимнинг зиммасида, ким ҳал қилади, фуқаролиги йўқ шахснинг ҳужжати қачон паспортга алмаштирилади, кеаби саволларга жавоб тополмай, саргардон бўлиб юрганлар қанчадан-қанча. Фалонкас фуқароликни олибди деган гапни эшитмаганман.

Ахир фарзандларимнинг онасига фуқароликни берадиганлар ким-у, фуқаролигинг йўқ деб уни қамаб қўйганлар ким?

Абдужамил Байишов,
Олмалиқ, А.Қодирий кўчаси, 126
тел: +998 93 545 10 22

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort