Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент бозорида ўқув машғулоти эмас, ғалаён бўлган

Тошкентда бу каби машғулотларнинг кўпайгани – шунчаки президент Ислом Каримовнинг вос-вос касали кескинлашганини англатмайди. Ўзбек ҳукумати, Тунисда, Мисрда, Яманда, Ливияда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб келмоқда ва бундан ўзи учун ҳулосалар чиқармоқда.

Тошкент бозорида ўқув машғулоти эмас, ғалаён бўлган
22 Ağustos 2012 - 9:49 'да юкланди ва 1108 марта ўқилди.

Ўзбекистон ИИВ Тошкентнинг “Бек Барака” бозоридаги воқеа бўйича ҳақиқатни яшириб, савдогарлар ва милиция ўртасидаги тўқнашувни ҳарбий машғулот ўтганига чиқариб келмоқда.
Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати, 16 август куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Бек Барака” буюм бозори ва унинг яқинидаги автойўл халқасида ҳарбий машғулот ўтказилганини билдириб хабар тарқатди.
Унинг йўналиши шундай талқин қилинганди: «жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар оммавий гавжум объектларда тартиб бузилишинининг олдини олиш».
Воқеа жойида бўлган гувоҳлар буни бошқача изоҳламоқда. Улар эрталаб, соат 9-10 атрофида бозорда ниқобли махсус қисм ҳарбий отрядлари пайдо бўлганини айтишади.
Улар касса аппаоатисиз ишлаётганларни уриб, молларини мусодара қила бошлашди.
Бир таксист, омончилар савдогарларнинг қўлидаги молларини тортиб олганини айтади. Кўплаб савдогарлар қоча бошлашган, бунинг устига уларнинг айримлари бозор ўраб олинган, баланд темир деворда ошиб ўтишган.
Шундан кейин, дейди у бозорда ғалаён бошланган. Халқ омончиларни тошбўрон қила бошлаган. Кимдир одатда бозор яқинида турадиган шаҳарлараро автобусни ёқиб юборган. Ўт ўчириш машинаси келиб уни ўчирган.
На тасдиқлаш, на инкор қилиш мумкин бўлган унинг сўзларига кўра, рейд пайтида бир аёл ўлдирилган, омончиларнинг бири унинг бўшига тўқмоқ билан солган.
Таксист шунингдек, ҳужжатсиз ишлаётган, ёки омончиларга қаршилик кўрсатган айрим савдогарлар ҳибсга олинганлигини билдиради.
ИИВнинг Интернетда чоп этилган, шунингдек ўзбек телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган машғулот ўтказилгани ҳақидаги хабаридан кейингина, тошкентлик таксистлар буни инкор этишга, юз берган ғалаённни хаспўшлашга уриниш дея баҳо беришга киришишди.
Аслида эса, уларнинг сўзларига кўра, у ерда “ўзбек милицияси” ўзбошимчалигига қарши бир исён бўлган, буни ҳамма яхши билган.
Бу ҳақда бошқа манбалар ҳам гувоҳлик беради.
Аввалига улар валютачиларга ҳужум қилиб, уларнинг россия рубли ва долларларини тортиб олишган, сўнгра бозорда савдо қилаётган савдогарларга ёпирилиб уларни калтаклай бошлашан. Унгинг ўзи шошилинч бозорни тарк этгани боис ўз ҳикоясига бошқа тафсилотлар қўша олмаслигини айтади.

Халққа қарши рейдлар

Махсус қисм ниқоблиларининг тўсатдан қурол билан жамоатчилик жойларида пайдо бўлиши, шартли душманга қарши кескин жанглар ва атрофда тасодифан бўлиб қолган одамларнинг қўрқитилиши, – бугунги Ўзбекистоннинг доимий аломатларига айланди.
Президент Ислом Каримов режими Тошкент ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида террористик чиқишлари, норозилик акциялари ва “гуруҳ бўлиб тартиббузарликлар”ни бостиришга фаол тайёргарлик кўрмоқда, бундай машғулотларнинг шартларидан бири, уларнинг реал шаҳар шароитларига яқинлаштирилганидир.
Яъни, аҳоли навбатдаги “тўқнашувлар” ҳақида мутлақо огоҳлантирилмайди: пойтахтнинг бирор ҳудудидаги отишмалар тўсатдан бошланиб, шу зайлда якун топади.
Май ойида бу каби машғулотлар Тошкентнинг Яккасарой тумани, аэропорт яқинидан ўтувчи кичкина темир йўл станциясида ўтган эди.
Афтидан, у ерда товар поездларида келтириладиган маҳкумларнинг исёнини бостириш амалиёти қўлланилганди. У ерга етиб келган БТР вагонларга қарата ўт очиб бунга “нуқта” қўяди, кейин эса у ердан бир қанча “мурдаларни” олиб чиқишади.
Уч ой илгари, феврал ойида, ўқув ҳужуми, Тошкентнинг Ҳамза тумани, Лисунова мавзейида ўтказилди.
Сценарияга кўра, террористлар болалар боғчасининг бўш биносига жойлашишади, тўсатдан пайдо бўлган махсус қисм жангчилари эса уларга қарши ҳужумга ўтишади, гранаталар улоқтириб, автоматлардан (кейинчалик маълум бўлишича пахтавонли) ўқлар ёғдиришади.
“Махсус амалиётлар” тугагач, тўсатдан бўлган жанглардан ваҳимага тушиб қолган кўпқаватли уйларда яшовчиларни ҳайратда қолдириб воқеа жойини тарк этишади.

“Араб баҳорига қарши”ми?

Тошкентда бу каби машғулотларнинг кўпайгани – шунчаки президент Ислом Каримовнинг вос-вос касали кескинлашганини англатмайди. Ўзбек ҳукумати, Тунисда, Мисрда, Яманда, Ливияда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб келмоқда ва бундан ўзи учун ҳулосалар чиқармоқда.
Бу ҳулосалар ислоҳотлар ўтказиш, иқтисодни эркинлаштириш, иш ўринлари яратиш ва Констутуцияга амал қилинишини таъминлашга эмас, ҳар қандай ҳукуматга қарши ҳаракатларни илдизини қуритишга қаратилгандир.
«Бек Барака» буюм бозори нисбатан янги бозор бўлиб, бир неча йил илгари “Отчопар” ҳудуди яқинида, йирик “Абу Саҳий” буюм бозорининг рўпарасидаги йўлнинг нариги томонид қурилган эди.
«Бек Барака» ҳам «Абу Сахий» ҳам, гап сўзларга кўра, президентнинг кенжа қили Лола Каримова ва унинг эри Темур Тиллаевга тегишлидир.

Uznews.net

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort