Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

СУРХОНДАРЁ “ОАВ”НИНГ ФИТНАСИ

СУРХОНДАРЁ “ОАВ”НИНГ ФИТНАСИ
22 Ağustos 2012 - 9:56 'да юкланди ва 2124 марта ўқилди.

2012 йил 25 июн куни Сурхондарё вилояти “ОАВ”ларига қарашли, “Тиббиёт ва Ҳаёт” номли газетада, “БОЙСУНЛИК АВАНТЮРИСТ” сарлавҳа остида моқола пайдо бўлди. Мақола муаллифи ва “муҳбир”и Исматулла Узоқовнинг “қалами”га мансуб. Бу шаҳс мақолани газетада чоп эттиришдан олдин,  журналистик этикасига мутлоқо тўғри келмайдиган “факт”ларни шунчалик қалаштириб ташлаган-ки, ўқисангиз бу бир инсоннинг қадр-қиммати, шаҳсияти, шаъни, ҳақ-ҳуқуқини оёқ-ости қилиш, унинг учун, ҳеч нарса эмас. Бу ерда қонун, “лол” қолади…

Мақола шуниси билан қизиқ-ки, газетада “замонамиз қаҳрамони” деб кўрсатаётган шаҳс, бу-Ўзбекистон “ЭРК” демократик партиясининг Марказий кенгаш аъзоси, Фахриддин Тиллаевниинг отаси, Хабибулла Тиллаев тўғрисида “сўз боши” билан бошланиб, мақоланинг оҳири эса, Фахриддин Тиллаев тўғрисида “хотима” билан якун топган.

Мақола “дунё” юзини кўрмасидан олдин, интернетда ЎҲҲининг “http://www.uzxalqharakati.com” сайтида “Бойсун тумани ҳокими қай тилда суҳбатлашади?!?” сарлавҳа остида мақола чоп этилганди. Ўша интернетдаги мақолани газетага “дастак” қилиб кўрсатишган.

Шу ўринда  газетада келтирилган мақола юзасидан Сиз азиз муштарийларимизга иқтибослар келтирамиз…

“Бир пайтлар у хотини билан  ажрашганди ва собиққа айланган аёли  узоқ ўйлаб ўтирмасдан  уни остонадан  қувлаб юборганди. Феъл-атворлари тўғри келмаган эмиш…”

 Энди шу ўринда мақола “муаллиф”и Исматулла Узоқовга бир нечта савол билан мурожаат қилмоқчимиз. Ҳўш, ўша Сиз газетада кўрсатаётган,“собиқ хотини” деб, айтилаётган шахс, билан яъни фуқаро Фахриддин Тиллаев қонун асосида ажрашганларми? Сизнинг қўлингизда ажрашганликлари тўғрисида, “ФҲДЁ”ининг бирон-бир хужжати борми? Газета нимага асосланиб мақолани чоп эттирган! Туҳмат ва бўҳтон ҳам, ўз ўрни билан бўлса эди, яхши бўларди-да?

Фуқаро Ф.Тиллаев хотини билан ҳеч қачон  ажрашмаган. У ҳозирги кунда икки нафар фарзанди ва оиласи билан, Тошкент шаҳрида яшайди.

“…Бизнинг “замонамиз қаҳрамони” Бойсунда ҳашаматли қурилишларидан иборат 20 сотиҳдан кўпроқ ер усаткасига эга бўла туриб тўлалигича жирканчликдан иборат мақсадни олдига қўйди. У ўзининг тиббий жиҳатдан лаёқатсиз синглиси номидан уй ёки ер участкаси талаб қила бошлади. Яна нари-бери эмас, балки бундан бир аср муқаддам шаҳарнинг бунёд бўлган қоқ марказидан! “Квартира” ҳусусида туман раҳбариятининг ҳар қандай асосли таклифларини у қатъян рад этар, оёқ тираб ўз талабида турарди…”

Биринчидан: Сиз ўша газетада  мақола беришдан олдин, “тегишли” идорадан маълумот олиб, ундан сўнг мақола чоп этганингизда эди, олам гулистон бўлар эди. Сиз бу ерда  жуда  катта хатога йўл қўйгансиз. Чунки, Бойсун тумани “Ариқ-Усти” маҳалласининг бизга берган маълумотларига кўра, “Хабибулла Тиллаевга тегишли ер участкаси, 10 сотиҳни ташкил этади” деб кўрсатмоқда. Кейин, “ҳашаматли” деган жумлани ишлатибсиз. Ҳабибулла ака Тиллаевнинг хонадонига бир келиб-кетсангиз эди, яхши бўларди. Ўша Сиз айтган, “ҳашамат қурулишларидан иборат”, томнинг “чердак”и, ярми чириган тунука, ярими эса, шифер билан ёпилган. “Сиз шу уйни  ҳашаматли уй деяпсизми?! Ҳа, айтгандек, Сизга мақола чоп эттиришларидан олдин, “юқори”да ўтирган,  бирон-бир мансабдор хокимнинг уйини кўрсатишган бўлса ажабмас. Сиз ўшаларнинг  қимматли “маслаҳат”ларига асосланиб, “Бойсунлик Авантюрист” номли  мақало таёрлагансиз.

Иккинчидан: Ф.Тиллаевнинг ҳеч қанақанги синглиси йўқ. Сиз ўша мақолада, “тиббий жиҳатдан лаёқатсиз синглиси…”деб топаётган шаҳснинг бир нафар фарзанди бор, ёлғиз она, иккинчи гуруҳ ногирони. Ўша аёл, Фахриддин Тиллаевнинг опаси бўлади.

Учинчидан: Ф.Тиллаев эмас, балки унинг отаси Хабибулла Тиллаев ўз қизи ва невараси учун, уй-жой ёки ер билан  таъминлашларини  сўраб, Бойсун туман хокими Панжи Тангриевга бир неча марта ариза билан мурожаат қилган эди. Туман хокими эса, “…Аризангизда кўрсатилган важлар юзасидан, 2010 йил туман Марказида фуқаролар учун, уй-жойлар куруриш режалаштирилмоқда. Ўшанда ҳал қилиб берамиз”, деб ваъда берганди. Унга ҳам, уч йилдан ошиқ вақт ўтмоқдаҳам-ки, туман Марказида уй-жойлар ҳам, қурулди. Лекин муаммо ўз ечимини топган эмас-да. Бу тўғрисида туман хокимининг жавоб хатлари бор.

“…Дарҳақиқат, кези келганда тубанликнинг чегараси йўқлигига амин бўларкансан. Бир кун келиб у ўзининг руҳий хасталикдан озор чекаётган укасини “дастурхон устида  пайдо бўлади” нақлига амал қилиб, “ёзғувчилик ижоди” билан чекланиб қолмасликка аҳд қилди. Бугун у ўзини ҳақиқатгўй, ҳалқ ҳалоскори ва демократик қадриятлари ҳимоясичи қилиб кўрсатмоқда.” дейилган.

Ҳўш, Ф.Тиллаевнинг укаси, “руҳий ҳасталиги билан озор чекаётганлиги” туғрисида ва қайси руҳий шифохоналарда ётиб, даволанганлиги тўғрисида Сизнинг қўлингизда хужжатлар борми? Укасининг ўз оиласи ва турмуши  бор. Худога шукр, бир нафар фарзанди ҳам бор. Сизга маълум Ўзбекистонда 2012 йил, “Мустақил оила йили” деб эълон қилинди. Хўш, шу муносабат билан, Сиз  “ҳимоя” қилаётган ўша, Бойсун хокимияти, ёш оилаларга нима “каромат”лар  кўрсатмоқда! “Ёзғувчи” бўлсангиз тўғри ёзингда!

“…Маълум бўлишича, туман хокими ўзининг 2006 йилдаги 519-сонли қарори билан уй-жой қуриш учун, Тиллаевга С.Айний кўчасидан ер ажратиб берган. У эса, узоқ ўйлаб ўтирмасдан ғаламисона фикрга келди ва ер участкасини таниши Ҳайдар Жумаевга пуллаб юборди…” дейилган.

 Ўша ер участкаси қайси, “Тиллаевлар”га тегишли?! Сиз ўша мавзуни газетада ёритишдан олдин, “ғаламисона фикр”га келмасдан туруб, “иш”га ҳолисона боҳа бериб,  биз билан учрашганигизда эди, ҳаммасини биз бошдан батафсил  хужжатлар асосида исботлаб берадик. Сизга бир “маслаҳат” бор. Бойсун туман хокимлигига бориб, “журналист” сифатида бир бошдан текшириб, бир томонлама масалага ёндошмасдан кўриб чиқсангиз! Ўшанда 0,04 сотиҳ ерда уй-жой қуруш учун, хокимнинг қарори чиққанлиги-ю, лекин 2006 йил 519-сонли қарорига ким томонидан имзо чекканлигини  гувоҳи бўлардингизми? Мақолада, “таниши Ҳайдар Жумаевга пуллаб юборди…”дейилмоқда. Сизда пуллаганлиги тўғрисида хужжатлар борми? Газета сўнггида эса,

“Бугунги кунда эса ҳар қандай инсоний ҳислатларни ва виждонни нари суруб қўйган бу лўттибоз ўзининг уй-жой муаммосини ҳал қилиб беришларини талаб қилмоқда. Бунда у хатто баъзиларни қонуний хонадонларидан қувиб чиқариб, жойини унга беришларини айтиб сурбетларча “маслаҳат” ҳам беришдан тап тортмади. Бундай иш тутар экан, қаҳрамонимиз ўзининг тажрибасидан келиб чиққан кўринади…”, Худди шунингдек, “Бирдамлик” деб аталувчи аллақандай харакатнинг вилоят бўлими раҳбари эмишми?” Яна  у ўзининг 2011 йил Бойсун тумани прокуратураси биноси олдида  пикетга чиққанлиги ва “Озодлик” радиостанцияси журналистик этикаси ва ҳақиқатидан анча йироқ бўлган эшиттиришида эслатиб ўтганди. Бу эса бизнинг рақибларимизга ва аллақандай мавҳум ҳаракат корчалонларига қувонч келтирди. Бу сафар Тиллаев қандай мақсадни кўзлаётганини англаш қийин эмас” дейилган.

Энди  шу ўринда савол туғилади. Ф.Тиллаевнинг нечта уйи бор ва нечта хонадондан иборат? Саволга дарҳол, жавобимиз ҳам бор. Фахриддин Тиллаевга тегишли бўлган уй, фақат ва фақат Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, “Боғистон” маҳалласига қарашли бўлган, кўп қавватли бинолар ичида жойлашган,  1 хонали уй-жойи бор холос. У ҳам бўлса, қонуний равишда нотариал идоралари орқали расмий хужжатга эга. Буни ҳам, сизлар инкор қиларсизлар? У ўзининг хонадонига 2004 йилдан буён, яшаб келмоқда. Ф.Тиллаев,Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ИИБга 2010 йилнинг 18 ноябрь куни, “Тошкент шаҳрида доимий равишда “прописка” қилиш учун”, хужжатлар топширган эди. Бу тўғрисида Ф.Тиллаевнинг қўлида исботловчи хужжатлар ҳам бор. Тўғри, ўзига тегишли бўлган, ўша уйини  номига расмийлаштириб беришларини талаб қилганлиги маълум. Бу айни ҳақиқат. Хатто-ки, шу тўғрисида 2011 йилнинг 22 октябрь куни, “Озодлик” радиостанцияси орқали эшиттиришлар бергани ҳам рост.

“Озодлик” радиосига 2011 йилнинг 10 декабрь куни яъни “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” кунларини темир панжаралар ортида ўтқазганлиги айтган. Ф.Тиллаев бу ҳақиқатни инкор қилмайди. Сўзимиз сўнггида шуни Сиз азиз муштариларимизга шуни айтмоқчи эди-ки, газетада  “Бойсунлик Авантюрист” номли мақолани таёрлашда,  “тегишли” идоранинг топшириғига асосланиб,  бўҳтон ва туҳмат, далий-ашёларсиз  тайёрланганлиги кўриниб турубди. Ҳалқимизда ажойиб бир мақол бор. “Ўғри ва ғар бўл! Лекин инсофли бўл!” деганлар.

Биз ҳам, мақола “муаллиф”ларига, Оллоҳдан инсоф тилаб қоламиз…

(Мақола, факт ва далилий хужжатлар асосида  таёрланди).

 

Умедилло Искандаров.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube