Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (12)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (12)
22 Ağustos 2012 - 13:30 'да юкланди ва 1997 марта ўқилди.

Баҳром Мўминохунов билдириши

Мен, 1958 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Мўминохунов, ўзимнинг бир сиёсий қотилликнинг тайёрланишига гувоҳ бўлганим ҳақда маълум қиламан. Мен бу қотилликнинг тайёрланишида асосий гувоҳман.

1999 йилнинг сентябр ойида менинг уйимга тижорат ишлари билан бир чечен гуруҳи келди, улар гап орасида ўзларининг Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан таниш эканлигини айтиб қолишди ва бу суҳбат Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигигача етиб борди. Шунда Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, Ички Ишлар вазирлиги ходими Ботир Турсунов, Интерпол директори Маҳмуд Ҳайитовлар мендан ўша чечен гуруҳи билан учраштиришни сўрашди. Мен уларнинг илтимосини бажардим. Учрашув пайтида чеченларга Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни ўлдириш учун 2 миллион доллар ваъда қилишди. Биз чеченлар билан маслаҳатлашиб, бу ҳақда Муҳаммад Солиҳни огоҳлантиришга қарор қилдик. Бу ҳақда хабар топганидан сўнг Муҳаммад Солиҳ, Каримов режимининг жинояткорона режасини фош қилиш мақсадида биздан Ички Ишлар вазирлигининг таклифини қабул қилишимизни илтимос қилди.

Бугунги кунда бу Каримов режимнинг жиноий моҳиятини тўла фош қиладиган материаллар етарлича тўпланди.

Менинг қуйидаги бутун гапларим ушбу ҳужжатларга асослангандир:

Менда Интерполнинг Ўзбекистон бўлими директори М. Ҳайитов билан ўтказган музокараларим акс эттирилган видео ва аудио ёзувлар мавжуд – бу ерда очиқдан-очиқ ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни ўлдириш буюртма қилинади. Мен 25 апрел куни Тошкент вақти билан соат 8 да Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитовларнинг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан унинг резиденциясида қабул қилиниб, биргаликда ушбу буюртма муҳокама қилингани ҳақда гувоҳлик бераман.

2000 йилнинг сентябр ойида чечен гуруҳига “бу акцияни тайёрлаш учун” 135 минг доллар нақд берилди. Қотиллик учун тўла тўлов Муҳаммад Солиҳ йўқ қилинганидан сўнг берилиши керак эди. Пул мавзуи – менинг Интерпол директори Маҳмуд Ҳайитов билан бўлган суҳбатларимдаги асосий мавзудир, чунки фақат шу мавзугина бу суҳбатдошларимнинг қалбини очишга қодир эди. Чунки 2 миллион доллардан 1 миллионини полковник Ботир Турсунов ва ўзбек Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов бўлиб олишлари керак эди.

Ўзбек ҳукумати бизга ишониши учун биз Муҳаммад Солиҳдан бир неча ҳафта беркиниб туришини ва унинг қариндошлари унинг йўқолиб қолганини эълон қилишларини илтимос қилдик ва бу нарса ҳақиқатга яқин даражада ижро қилинди. Қотиллик буюртмачилари ишонгандай бўлишди, аммо чеченларга қолган 870000 долларни тўлаш учун Ботир Турсунов ва Маҳмуд Ҳайитов мухолифат лидери жасадининг расмийлар томонидан танилиши ва “ЭРК” Партиясининг радио орқали “Муҳаммад Солиҳнинг жасади фалон жойда топилди,” деган баёноти берилишини талаб қилишди. Бу гапларнинг ҳаммаси аудио-лентага ёздириб олинган.

26 апрел куни Ботир Турсунов ва Маҳмуд Ҳайитов “пулни бўлиб олиш” масаласини батафсилроқ муҳокама қилиш учун Хавфсизлик хизмати раисининг бир ўринбосари билан Москвага, менинг ёнимга келишди. Улар тезроқ пулни олишдан жуда манфаатдор эдилар, шунинг учун мени тезроқ “ўлдирилган мухолифат лидерининг шахсини тасдиқлаш”га ундашди.

Биз бу талабни бажара олмаганимиз учун ўйинни суҳбат энг очиқ-ойдин ва энг чўққи нуқталарга чиққан бир пайтда тўхтатишга мажбур бўлдик.

Аммо бу бир ярим йил ичида тўпланган материаллар ғайриинсоний Каримов режимининг қўрқинчли башарасини тўла очиб ташлаш учун етиб ортади.

Баҳром Мўминохунов
10.05.2001 

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube