Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (15)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (15)
27 Ağustos 2012 - 8:35 'да юкланди ва 1621 марта ўқилди.

“УНИНГ БОШИ 18 МИЛЛИОН КРОНГА БАҲОЛАНДИ…”

(Норвегияда чиқадиган “DAGBLADET” газети Муҳаммад Солиҳга қарши уюштирилган суиқасд ҳақида)

Норвегияда чиқадиган энг йирик газетлардан бири бўлган “Dagbladet” Муҳаммад Солиҳга қарши тайёрланган суиқасд ҳақда “Унинг боши 18 миллион кронга баҳоланди” сарлавҳаси остида икки саҳифалик материал чоп этди.

Муҳаммад Солиҳ 1999 йилда “Dagbladet” газатасига берган интервьюсида, дейилади, мақолада, “Президент Ислом Каримов менинг изимдан ёлланган қотилларни юбориши мумкин”, деб айтган эди.

Чиндан ҳам шундай бўлди. 1999 ноябр ойида Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Зокир Алматов пахта экспортёри Баҳром Мўминохуновдан у танийдиган чечен тижоратчиларини ўзи билан учраштиришни сўради. Б. Мўминохунов ўзининг учта чечен дўстини Алматовнинг олдига олиб келди. Бу ерда Алматовдан ташқари Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов ҳам бор эди. “Мен уларнинг чеченларга “сизлар Муҳаммад Солиҳни ўлдира оласизларми?” деган гапларидан даҳшатга тушдим”, – дейди Баҳром Мўминохунов.

Мақола давомида чеченларнинг ва Баҳром Мўминохуновнинг Муҳаммад Солиҳга телефон қилиб, уни огоҳлантиргани, Муҳаммад Солиҳ эса, ҳукумат томонидан тушган бу қотиллик режаларини фош қилиш учун бу таклифини қабул қилиш кераклигини чеченларга айтгани ва шундан сўнг жиддий ўйин бошлангани ҳақида гапирилади. Суиқасд апрел ва май ўрталарида амалга оширилиши лозим бўлган, дейилади мақолада. Чунки, Муҳаммад Солиҳ ўзининг Олмониядаги дўстлари билан учрашиш учун тез-тез Олмонияга бориб турарди. Мақола давомида Интерпол директори М. Ҳайитов билан ўтказилган суҳбатларнинг ёзиб олинганлиги ва бу қотиллик режасининг қандай ошкор қилингани ҳақда сўз юритилади.

Ўзбекистон янги бир Афғонистонга айланиши мумкин, дейилади мақолада, вазият жуда таҳликали. Ҳукумат томонидан ўтказилган террорлар натижасида радикал исломий гуруҳлар пайдо бўлди, Ўзбекистондаги беқарорлик бутун минтақани ўз домига тортиши мумкин, чунки Ўзбекистон минтақада аҳолиси энг катта ва муҳим ўрин тутган бир ўлка, дейилади мақолада.

Мақола шундай якунланади: “Ҳар ҳолда бир нарса аниқ, дейди Муҳаммад Солиҳ, Президент Каримов ўз ҳокимиятини имкон қадар узоқроқ сақлаб қолишга уринмоқда. У ўзининг сиёсий рақибларига омонсиз ва шафқатсиз эканлигини кўрсатди. Сўнгги пайтларда бу ҳукмдорнинг куч билан ҳокимиятдан кетказилажаги ҳақдаги гап-сўзлар кўпаймоқда”.

(16.05.2001)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube