Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эксперт: Хитой ва АҚШ биргаликда Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда

Эксперт: Хитой ва АҚШ биргаликда Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда
29 Ağustos 2012 - 12:04 'да юкланди ва 1930 марта ўқилди.

Ўрта Осиё (бугун бу ҳудуд Марказий Осиё деб ҳам юритилади), 20 асрнинг охирларида Совет империяси тугатилганидан сўнгра,  ўзининг жўғрофик жойлашуви ҳамда ер ости ва ер усти бойликлари билан жаҳоннинг иқтисодий ва ҳарбий стратегик манфаатлари марказига айланди. Шу муносабат билан бугун жаҳоннинг буюк мамлакатлари ўзларининг жорий ва келажак сиёсатларида бу ҳудудга алоҳида диққат қаратмоқдалар. Бу ҳудуд кимнинг таъсир доирасида бўлиши масаласида, буюк давлатлар орасида бугуноқ қизғин мунозаралар мавзуси бўла бошлади (таржимон)

ИА REGNUM ахборот агентлиги буюк давлатларнинг Ўрта Осиёга нисбатан муносабатлари ҳақида инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Раҳимов билан суҳбатини эълон қилди  (суҳбатнинг оригинали рус тилида ушбу манзилдадир: http://www.regnum.ru/news/polit/1564287.html#ixzz24fSK7hN7 ).
Ўзбекистон – бизнинг ватанимиз, Ўрта Осиёнинг марказий мамлакати бўлганлиги учун, бу суҳбатнинг мазмуни билан танишиш ва уни ўрганиб зарурий мулоҳазалар юритиш, Ҳаракатимиз раҳбарияти ва аъзолари учун ҳам аҳамиятсиз эмасдир, деган ниятда суҳбатнинг ўзбек тилига ағдарилган кўринишини эълон қилишни лозим топдик.

2012 йилнинг августида Роберт Блейкнинг ( Роберта Блейка ) Ўрта Осиё мамлакатларига сафари алоҳида намойишкорана хусусият касб этади ва АҚШ ўз мақсадларини амалга оширишда мазкур минтақани муҳим ҳисоблаётганини тасдиқлайди. Бошқа тарафдан эса, америкалик мансабдорларнинг бу минтақага буюк бир геополитик объект сифатида қарашлари, минтақа раҳбарларига ҳам жуда хуш келмоқда. Шунинг учун улар фақатгина хурсанд бўлибгина қолмаётирлар, ҳатто тез ва енгил  эришиладиган даромадлар ваъда қилишмоқда. Бу масалалар ҳақида  ИА REGNUM мухбирига инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Рахимов қуйидагиларни сўзлади.

Унинг фикрича, “АҚШ ҳарбий-саноат комплекси ўз позицияларини кучайтираяпти. АҚШда ҳокимиятни демократларми ёки республикачилар бошқаришидан қатъи назар, қуролхоналар ва ҳарбийлар лоббиси доимий ва кучли бўлиб қолаверади. Амалда АҚШ иқтисоди, фақат ташқий урушлар ва жуда катта пул массасини оммавий йўқотувчи воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали ювиб олиш принципида ишлайди. Бунга ёрдам берадиган ресурслар сифатига аскарларнинг памперсларидан тортиб, сунъий йўлдошларгача киритса бўлади. Бу мега-тижоратдир ва бу янги бозорлар, яъни минтақавий урушларни талаб қилади.  Америкага урушларда ғалаба қилиш шарт эмас, унга урушнинг ўзи бўлса бўлди. Бироқ АҚШга маҳаллий ва узоқ давом этадиган урушлар керак. “Кўпгина  сиёсатшунослар ва футурологлар ҳеч бўлмаганда яқин келажак 20-30 йиллар орасида АҚШ ва Хитойни бир-бирига янглиш тарзда қарама-қарши қўйишадилар.

Бугун мутлақо бошқа вазият – бу икки мамлакат орасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси бугун жуда юксакдир. Хитой ўзида XIX асрдаги Америка капитализимини ўрнатганлиги маълум. Хитой махсулотлари сотиладиган энг катта ва биринчи навбатдаги бозор, бу  бугун АҚШ бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан, Хитой ўзининг олтин валюта заҳираларини Америка облигацияларида сақлашга мажбурдир. Бу эса унча-мунча эмас, нақд сал кам уч триллион долларни ташкил қилади. Бугун Хитойнинг бутун экспорт логистикаси шимолий Америка бозорларининг юксак даражали эҳтиёжларини таъминлашга боғланиб турибди. Америка университетларида чет эллик талабаларнинг энг кўпчилигини ҳитойликлар ташкил этади».

АҚШ ва Хитойнинг Ўрта Осиёдаги бугунги сиёсати ҳақида сўз юритган Кубат Раҳимов,  у икки буюк давлат орасида ўзаро келишув ва бир-бирлари ҳаракатларини тўлдириб туриш кайфияти борлигига тўла ишонч билдиради. Бу ерда, албатта, биринчи навбатда Россияни минтақадан сиқиб чиқариш масаласи туради. Иккинчи навбатда эса, учинчи томонларнинг манфаатларини бартараф этиш масаласидир. Россия сиқиб чиққарилганидан сўнг, у икки баҳайбат давлат ўзаро баъзи бир нарсаларни ўйлаб топиши мумкин бўлади.

“Бир вақтлар америкалик бир дипломат шундай деганди” – деб ҳикоя қилади Раҳимов, – “Америка амалда ўз маддоҳларини шакллантириш йўли билан Ўрта Осиёдаги интеллектни моддий таъминлаяпти, Ҳитой эса, жисмоний инфраструктурага сармоя ётираяпти. Аммо уларнинг бу каби фаолиятлари иккала тарафга ҳам бир-бирларининг меҳнати самараларидан фойдаланишга ҳалақит бермайди. Америкалик ҳарбий логистлар, Хитой ва унинг назорати остида бўлган “Осиё тараққиёт банки” (Азиатский банк развития) тарафидан молиялаштириш натижасида қурилган автомобил ва темир йўлларини ўз маршрутларига бемалол қўшиб ишлатадилар.

Шу билан бирга, «Қанчалик ҳайратомуз бўлмасин, Хитой ҳам Ўрта Осиёда вазиятнинг тарранглашишидан манфаатдордир. Чунки лойқа сувда ўз балиғини тутиш енгил бўлади. Бундан ташқари, бу ерда Хитой учун биринчидан, уйғур эркпарварларига ва уларнинг минтақадаги тарафдорларига қарши зулмни оқлашга имкон туғилади. Бу ҳолатни Хитойдан ташқарида унинг манфаатларини ҳимоя қилишда далил сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Иккинчидан, Хитойнинг ҳарбийлашаётгани яққол кўриниб турган нарсадир. Деворда осилиб турган ўқлоғли милтиқ, ундан ўқ узилишини тақозо қилади. Хитойнинг кўпдан буён йиғилиб турган  қувватлари ўзини синаб кўришни ҳам кутаётган бўлиши мумкин. Вьетнам урушларидан буён ҳақиқий жанг майдонларини кўрмаган Хитой қўшинлари учун ҳам жанговар майдонни синаб кўриш керакдир», деган фикрни билдиради Раҳимов. У шуларни ҳам таъкидлайди: «Уруш мантиғи ҳамиша парадоксал ва кўп ҳолларда у пацифист назарлар мантиғига тўғри келавермайди. Йиғилиб қолган масалаларни тушунарли ва оддий ҳал қилиш усулларини соғиниб қолинганидан, Ўрта Осиёни сезиларли даражада ҳарбийлаштириш, Россия дохил, ҳаммага маъқул бир сиёсатдир. Бундан ташқари, катта ўйинлар, блоклар ва иттифоқларнинг иттифоқчилар орасида ихтилоф, тўқнашувлар келиб чиқишини истисно қилмайди».

Менимча, – дейди эксперт, – Блейкнинг сўнгги ифодаси – анчадан буён қуролларини у ёқдан –бу ёққа отишни истаётган кучнинг ўзини кўрсатишини намойиш қилади. Чунки жаҳон анчадан буён буғ чиқариш даражасига келиб турибди. Икки қайта Ироқ уруши, икки қайта  Афғон уруши ва бошқа кўпгина катта-кичик жанжаллар бўлиб туришига қарамасдан, дунёнинг турли тарафларидаги қонли тўқнашувлар шундай бўлишини тасдиқламоқда. Шу маънода, Ўзбекистондан Покистон-2 ташкил қилинаяпти, янги Афғонистон эса Ўрта Осиё мамлакатларидан исталган бири бўлиши мумкин”.

Шулар билан бир қаторда Кубат Раҳимовнинг маълумотларига кўра, «Бугунги Афғон қўшинлари – Франкенштейндир. Қурол-яроғлар исталганча бор ва аскарлар урушга дурустгина ўргатилган, бундай қўшин қўшнилар билан кичик-кичик ва зафарли урушлар қилиш мақсадида ўз ички муаммоларни ҳал қилишдан четга чиқиши мумкин эмасми? Мумкин, албатта. Мамлакат бўйлаб юзлаб базалари бўлган 27 минглик натолик дўстлар ва карзайчилардан қолган бир миқдор қурол-яроғи бўлган қўшин билан исталган тарафга, Шимолгами, Шарққами ёки Ғарбга кетавериши мумкин. Бу ҳолатни шарҳловчилар муҳокама қилишмайди, аммо афсус».

Бунинг устига, «Блейкнинг баёноти Россия учун жуда катта, Қозоғистон учун эса бир миқдор фойдалидир. Уйқудаги айиқ юксак овозни эшитади ёки қаттиқ тепкини сезади. Бу ҳолда Россиянинг «диққатни йиғиш учун диққатни йиғиш» сиёсати минтақадаги ўз манфаатларини «сицилианча ҳимоя» қилиш йўналишида қўйиладиган аниқ қадамлар учун туртки (импульс) олиш имкони мавжуд», деб хулоса қилади эксперт К. Раҳимов.

 

Рус тилидан Алибой Йўляхшиев таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube