Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Солиҳнинг янги “Нақшбандия тариқати” китобини тақдим этамиз

Сайтимизнинг азиз мухлисларига шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган “Нақшбандия тариқати” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Муҳаммад Солиҳнинг янги “Нақшбандия тариқати” китобини тақдим этамиз
31 Ağustos 2012 - 7:43 'да юкланди ва 904 марта ўқилди.

Сайтимизнинг азиз мухлисларига шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган “Нақшбандия тариқати” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Қуйида ушбу китобнинг муқаддимасида ўрин олган сўзбошидан бир парча келтирамиз:

Тасаввуф – қалб ва нафсни яхши ва ёмон ҳолларини билиб, ёмон ҳоллардан тозаланиб, яхши ҳоллар ила безанаркан, Оллоҳу Таолога яқин бўлмоқдир.
Тасаввуфнинг мавзуи – маърифатуллоҳдир. Яъни Оллоҳу Таолони билмакдир.
Қуръони Каримда 191 жойда “маънавий қалб”, 49 жойда “Нур”, 59 жойда “Ақл”, 9 жойда “Руҳ” калимаси ишлатилган. Тасаввуф шу тўртта маънавий унсур – қалб, руҳ, ақл ва нафс категориялари билан боғланган мушоҳада тарзидир.
Тасаввуф илмига кўра инсоннинг маънавий вужудида икки зид борлиқ мавжуд, бу – руҳ ва нафсдир.
Бу иккиси инсон вужудига ҳоким бўлиш учун бир-бири билан курашадилар. Бу курашда нафснинг озиғи – гуноҳ, ёрдамчиси – шайтондир. “Нафс инсонга муболаға ва ёмонликни буюради” (“Юсуф” сураси, 52).
Тасаввуф инсондаги бу ҳабис борлиғининг тарбияси билан шуғулланади.
Аввал Пайғамбарлар, кейин Пайғамбарларнинг вориси бўлган олимлар ва авлиё ул инсон нафсининг мағлуб бўлиб, руҳнинг ғолиб келиши учун фаолият кўрсатадилар.
Нафснинг тозаланиб, қалбнинг нури илоҳий билан тўлиши учун юриладиган орани Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий (қ.с.) ҳазратлари шундай таърифлаган: “Йўлимиз нодир йўллардандир. Мустаҳкам ҳалқадир. Расулуллоҳ (с.а.в.) Асҳоби Киромнинг таъқиб этган йўлида юрмакдан бошқа ғоя йўқдир”.
Мурид ўтмишда қилган гуноҳларига тавба этиб, фарзларни адо этса, бошлаган ҳаромдан қочишга сўз берган одамдир. Энди бу кишининг нафси қатъий назорат остига олингандир. Муриднинг вазифалари деб саналаётган бу ишлар асли ҳар бир мусулмонинг ишидир. Бу ишларни қилиш учун мурид бўлиш керак, деган қоида йўқдир.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий Ҳазрати Анас (р.а.)дан шундай ривоят этадилар: “Бир киши Пайғамбаримиздан (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Қиёмат қачон келади?” деб сўради. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Сўраяпсан, аммо сен унга нима ҳозирладинг?” деди. У киши “Ҳозирлигим йўқ. Мен фақат Оллоҳ ва унинг Расулини яхши кўраман”, деди.
Шунда Пайғамбаримиз “Алмаръу маъо ман аҳабба” (Одам севгани билан биргадир), деб жавоб берди”.
Бу ҳадиси шарифнинг ровийси ҳазрати Анас (р.а.) шундай дейди: “Исломдан кейин Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “сен севганларинг билан биргасан”, деган сўзига севинганимиз каби ҳеч нарсага севинмадик. Мана, мен Абу Бакрни ва Умарни яхши кўраман. Уларникидек амалим бўлмаса ҳам, уларни севганим учун, иншооллоҳ, улар билан бирга бўламан”.
Кўриниб турибдики, Оллоҳнинг вали қулларини севиш мўъминни маълум нуқталарга олиб бора оларкан. Фақат бир шарт билан: агар у Қуръони Каримда “фаттабиъуний” буйруғига кўра, Пайғамбаримизнинг суннатига тамоман амал қилса.

Мухолиф фикр

Тариқатларга мухолифат қилганлар ҳам бор, уларнинг фикрларидан баъзилари тахминан шундай: “Тариқатларга оид китобларнинг тўғри ёки нотўғри эканини билиш учун уларни Оллоҳнинг китоби ва Росулиниг суннатига суянган ҳолда, тадқиқ этиш лозим”.
Оллоҳ Таоло Қуръонда шундай дейди: “Расулуллоҳ сизларга нимани келтирса, шуни олинглар. (яъни: У киши келтирмаган ва У кишидан кейин чиқарилган нарсаларни олманглар. Нимадан қайтарса, шундан қайтинглар”. (Хашр сураси 7)

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим». (Моида сураси 3)

Демак, мукаммал дин қўшимча нарсаларга муҳтож эмас.

Оллоҳ Таоло Қуръонда яна шундай дейди: «Агар сизлар бирор нарсани устида ихтилофлашиб қолсангизлар, уни дарҳол Оллоҳ(нинг китоби)га ва Росули(нинг суннати)га ҳавола қилинглар, агар сизлар Оллоҳга ва қиёмат кунига ишонсанглар»

Бу оятларда Қиёматгача бўлган ҳар қандай муаммони ечишга қодир қилиб юборилган эди.

Динимизни муккаммаллигига эътиқод қилган киши унга Расулуллоҳ с.а.в. келтирмаган ибодатларни киритмайди. Чунки динга янгилик киритиш, унинг мукаммал эканини инкор қилмоқликдир.

Ихтилофлик нарсаларни маъсум бўлмаган шахслар ёки иснодсиз ёки исноди заиф бўлган хабарларга эмас, Оллоҳнинг китоби ва Рoсулидан келган саҳиҳ суннатига ҳавола қиламиз.

Рoсулуллоҳ С.А.В. шундай дейдилар: «Мен ўзимдан кейин сизларга икки нарсани қолдирдим, у эса, Оллоҳнинг каломи ва менинг суннатимдир. Агар шу икки нарсани мустахкам ушласангизлар, асло адашмайсизлар».

Исломнинг аввалида динимизда бугунги кундаги мавжуд тариқатлар бўлмаган.

Саҳобалар Оллоҳнинг Расулидан Қуръон ва Суннатни таълим олганлар ва ўзларидан кейинги авлодга олган нарсаларини омонат сифатида етказганлар.

Улардан кейин ҳам шу ҳолат хижрий учинчи асрга қадар давом этган.

Тахминан учинчи асрнинг бошларидан бошлаб, тариқатлар вужудга кела бошлаган. Тариқатларни вужудга келишига сабаб бўлган асосий омиллар шулардир:

Халқ орасида олимларнинг озайиши натижасида илмсизлик кучайган.

Оддий намозхонларнинг динлари талаб қилган нарсаларга тўла ижобат қилаолмаётганини кўрган бази олимлар масжидларда омийлар учун махсус дарслар ўтказа бошлаганлар. Бу дарсларни ўтказишдан мақсад халқни диний руҳда тарбиялаш бўлган. Молу-дунё, куч қувват, юқори мансаб ва умуман дунё неъматлари Оллоҳнинг юборган бир синови эканини англатиш учун бу мажлислар ташкил қилинган.

Олимлар мақсади халқни тафриқага бўлиб, умматни парчалаш бўлмаган.

Кейинчалик, бу олимларнинг вафотларидан сўнг шу жамоатларни уларнинг шогирдлари давом эттирганлар. Кўпинча, бу жамоатлар уни ташкил қилган олим номига қолган, кейин, замон ўтиши билан, бу жамоатларга ҳар хил бидъатлар кириб, жамоат ўзига хос ақида ва ўзига хос зикрларга эга бўлган.

Бир жамоат иккинчи жамоатга қарши руҳда ҳам тарбиялана бошлаганлар. Бу албатта бир маънода мусулмонларнинг бирлигини бузилишига ва қувватини парчаланишига сабаб бўлди. Ҳолбуки, Оллоҳу Таоло «Шўро» сурасининг 13-оятида шундай дейди: «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлинманглар!»

“Нақшбандия тариқати” китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
http://uzxalqharakati.com/books/nt.pdf

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Zaynutdin ;

    Assalamu alaykum hurmatli kitob yozuvchisi. Men Turkiston shahridanman bahavuddin nakishbandi hazratlarining kim ekanini bilmiman. Lekin ukip bilsam diman sizning kitobingizni kalay kulga kiritsam boladi.

    29/12/2012 05:06
  • Ахмад ҳожи Хоразмий. ;

    Мен шу пайтгача ўқиган тасаввуф ва Нақшбандия тариқати борасидаги китобларим ичида энг гўзали, бетарафи ва сахихи шу китоб бўлса керак.
    Агар М.Халлож даврида Хожагон (Нақшбандия) тариқати сўфиуларидан лоақл битта бўлганида ҳам М.Халлож қатл қилинмасди, дегандай,
    агар шу китоб бундан 2 хафта олдин чиқса эди, Намоз аканинг тасаввуфга тош отган мақоласи ёзилмаган бўларди.
    Бу китобни Аллохнинг ўзи етирди. Энди бечора тасаввуф Исломдаги жохиллар қўлидан омон қоладиган бўлди иншаАллох.
    Аллох умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин, Солих ака.
    Камоли эхтиром билан Нақшбандия тариқати мухлиси ва муриди А.Хоразмий

    02/09/2012 23:37
  • Oymomo ;

    Mehribon va rahmdil Allohim o’zbek xalqiga rahming kelsin! Uni dinsiz, kitobsiz, johil rahbarlarning sha’rlaridan qutqar! O’rniga SENI taniydigan, ahlu-solih, SENING isming bilan ish ko’radigan, iymonli bir rahbar yuborgin!!! Xalqimizni ham johillikdan, qullikdan qutqar! OMIN!!!

    01/09/2012 12:10
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар