Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ванкуверда ЎХҲнинг норозилик пикети бўлиб ўтди (video)

Ванкуверда ЎХҲнинг норозилик пикети бўлиб ўтди (video)
05 Eylül 2012 - 10:36 'да юкланди ва 1863 марта ўқилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Канада бўлими фаоллари, 2 сентябр куни Ванкувер шахридаги Марказий кутубхона олдига навбатдаги норозилик пикетини ўтказиш учун йиғилишди. Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йилиги муносабати билан, мамлакатдаги қонли диктурага қарши ўтказиладиган ушбу норозилик пикети доирасида, харакат фаоллари Ўзбекистонда ноқонуний болалар мехнатига қарши Петицияга имзо йиғишни хам режалаштирганлар.

Уларнинг кўлларида инглиз, рус ва турк тилларида ёзилган Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг башарасини фош қилувчи плакат ва шиорлар бор эди.

ЎХҲнинг Канадалик фаоллари Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган 1 сентябр кунига бағишланган мана шу пикет орқали, мамлакатдаги хукмрон диктаторлик режимига ўз нафратларини ифода қилишди. Харакат фаоли Пирмухаммад Холмухаммаднинг айтишича, уларни бугунги пикетга етаклаган сабаблар етарли.

“Биз бугун бу ерга, Ўзбекистондаги зулм хақида Канадаликларга айтиб бериш учун йиғилдик. Мустақиллик эълон қилинган кундан буён, ўзбек халқи Каримов зулми остида яшаб келаяпти. Биз бугун бу ерга нафақат каримовча мустақилликка қарши сўз айтиш учун, балки Андижонда отиб ташланган фуқароларни ёдга олиш учун хам чиқдик. Россияда бир бурда насиба топиш учун тентираб юрган ўзбеклар хаққи учун чиқдик бу ерга. Жаслик каби концлагер ва бошқа қамоқхоналарда азоб чекаётган минглаб бегунох махбусларнинг хуқуқларини химоя қилиш учун йиғилдик бу ерга.  Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари, мамлакатда каримов режими бор экан, уни йиқитиш учун курашдан тўхтамайдилар” деди Пирмухаммад Холмухамад.

Мухаммад Исломов, ЎХҲ Канада бўлимининг энг ёши улуғ фаоларидан. Унинг Ўзбекистондаги бугунги вазият, хамда Каримов ва демократик ғарб ўртасидаги муносабатлар хақидаги фикрлари анча кескин янграйди.

“Мен бир нарсага хайронман: Нега бугун каримовнинг режимини ўзини демократия тимсоли хисобловчи АКШ маъмурияти кўллаяпти? Ёки америкаликлар ўзбек халқини йўқ қилиб ташлаб, каримов ва унинг тўдасининг мустақиллигини таъминламоқчими? Бугунгача милионлаб одамларга зиён еткизган каримов террорини Россия хукумати хам тўлиқ қўллаб келаяпти. Бугун диктатор Каримов билан қучоқ очиб кўришаётган демократик мамлакатларнинг вакиллари ўзбекистон диктаторининг жиноятларини яхши биладилар. Бироқ, моддий ва сиёсий манфаатлар бугун уларнинг кўзларига парда солган. Америка президенти Барак Обама ва Россия президенти Путинга шуни эслатардимки, Ўзбекистонда бугун мустақилик йўқ. У ерда бугун ўз халқини қираётган қонхўр диктатор бор холос”

Ванкуверда дунёнинг турли бурчагидан келган миллатлар истиқомат қилишади. Шахар кўчалари хар доим сайёҳлар ва талабалар билан гавжум. Уларнинг қўпчилиги ЎХҲ фаолларининг қўлларидаги шиорларларга қизиқиш билан, баъзилари эса хайрат билан қарашди.

Хайратланганлар орасида икки нафар Ўзбекистонлик талаба хам бор эди.

Пикетчиларнинг қўлларида шиорлар бу ёш йигит ва қизнинг кўзларига киши билмас хавотир соясини солгани сезилиб турган бўлсада, улар харакат фаоли Пирмухаммаднинг тушунтиришларини сабр билан тинглашди.

Харакат фаолларидан бири – Шухрат Қурбоннинг айтишича, 1 сентябрдаги мустақиллик байрамидан сўнг, Ўзбекистондаги минглаб мактаб ўқувчиларини пахта далаларига хайдалади. “Харакатимиз, ўзбек болаларини пахта даларида қулдек ишлатилишини қоралайди ва айнан мана шу шармандали холатни тугатиш учун қабул қилинган Петицияни бугун хаммамиз имзолаймиз” дейди Шухрат Қурбон.

ЎХҲнинг Канада бўлими фаоллари Ванкувер шахрида 2 сентябр куни бўлиб ўтган пикет якунида Ўзбекистондаги ноконуний болалар мехнатига бархам бериш хақидаги петицияни имзоладилар.

Улуғбек Хайдаров,
журналист, 
Ванкувер (Канада)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube