Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бойсундаги «САРИ МОЗОР» жомеъ масжидида «ЭРК»чига фатво беришди

Бойсундаги «САРИ МОЗОР» жомеъ масжидида «ЭРК»чига фатво беришди
05 Eylül 2012 - 11:30 'да юкланди ва 1924 марта ўқилди.

2012 йил 31 августида Сурхондарё вилояти Бойсун туманига қарашли “Сари мозор” номли жомеъ масжидининг имоми, Сирожиддин Абдуллаев жума-ҳутбасини ўқишдан олдин,  “минбар”га чиқиб, ўзининг қисқагина эълони борлигини айтган. Ушбу эълонни эса, бойсунликлар олдида ўқиб  эшиттирган…

“Бойсун  тумани С.Айний кўчасида яшовчи фуқаро Фахриддин Тиллаев Ҳабибуллаевич бундан кейин,  туман “Сари мозор” жомеъ масжидида намоз ўқиши умуман таъқиқланади. У масжидга киритилмасин,  фуқароларимиз билан суҳбатлашиши қатъиян ман этилсин!

Ушбу эълон “Сари мозор” масжидининг эшиги олдида илиб қўйилсин ва унинг ижроси тўлиқ таъминлансин…” деб кўрсатма берган…

Маълумингизким,  2012 йилнинг 26 март куни  интернет  сайтида чиқарилган, “БОЙСУНЛИК АВАНТЮРИСТ” номли мақола Сурхондарё вилоятига қарашли ОАВнинг газеталарида чоп этилган эди. Шундан сўнг, 2012 йил 8 август куни эса, “Бойсун” рўзномасида яна битта мақола пайдо бўлди.

Мақола “ЎЗБЕКИСТОННИ ДЎЗАХГА ЎҲШАТГАН КИМ ЎЗИ У?” номли  сарлавҳа остида чоп эттилган. Мақола муаллифлари эса,   туман “Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг раиси Ҳалил Акрамов  ва “Нуроний” жамғармасининг раиси Ҳидир Чоршанбиевлар.

Сизга маълумки, 2012 йил май ойида, “ Сизни  Ўзбекистон миллий телевидениесининг кўрсатувлари қониқтирадими?” эшиттириши “Озодлик” радиоси орқали берилган эди.   Ўшанда Фахриддин Тиллаев,“Ўзбекистон телевидениясини кўрган киши  худди-ки, жаннатни  кўргандек бўлади.  Амалда эса, дўзахдан ҳеч қандай  фарқи  йўқ…” деб айтган  сўзини, “Бойсун”  газетасида  “дастак” қилиб, “мақолача” чоп этишганлар.

Газетада мақола чоп эттирган   “муаллиф”лар   Ўзбекистонни  кўкларга кўтаришиб, “президент И.Каримовнинг  олиб бораётган сиёсати  нечоғли тўғри эканлиги, у кишининг сиёсатини ҳозирги жаҳоннинг барча давлатлари қўллаб-қувватлаётганлиги, ҳусусан бозор иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистон бошқа давлатларга нисбатан ўрнак бўлаётганлиги….”  “Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш – шараф,  Сиз бундай юртни дунё кезиб тополмайсиз…”  “Аҳир, бу Бойсун – жаннатмакон юрт. Бу ердан Алпомиш ва Барчинойлар етишиб чиққан. Худди шунингдек, Усмон Азим, Шукур Холмирзаев ва Эркин Аъзамовга ўҳшаган ноёб, нодир инсонлар юртидир. Сиз ўшалардан ибрат олсангиз яхши бўлар эди. Сиз бизнинг  сиёсатимизга тўғри келмайдиган қайсидир узоқни кўра олмайдиган, Ўзбекистондан ташқари  ўзга юртларга юрган,“ватангадолар” сафида бўлишингиз ва улар билан ҳамфикр туришингиз биз  бойсунликлар учун отилган оғир тошдир деб биламиз… Шундай гўзал  маконни, яъни  Ўзбекистондай мамлакатни дўзахга ўхшатиш мумкин-ми?! Фахриддин, тавба қилинг!” деб кўрсатилган.

Биз шу ўринда “Бойсун” газетасида мақола чоп этишда ёрдам бераётган айрим муаллифларига, худди шунингдек, Ўзбекистон МХХига икки оғиз сўзимиз бор. Фуқаро Ф.Тиллаевнинг оила ва аъзоларини ҳақ-ҳуқуқларини оёқ-ости қилдингиз, уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига тажовуз қилдингиз?  Бирини ўлдирдингиз!  Яна бирига нисбатан, автоавария содир эттирдингиз.

Шунда фуқаро  Ф.Тиллаев Ўзбекистон президенти И.Каримовга эмас, балки, Америка Қўшма Штатларининг президенти Барак Обамага ва БМТ раиси Пан Ги Мун жанобларига ўз ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Сизлар эса, Фахриддинни “Бизнинг жамоамизга  келиб намоз ўқишини таъқиқлаймиз”дебсиз. Балки,  “Фахриддин  эртага Бойсунга киритилмасин?” деб қарор чиқаришларингиз ҳам мумкин.

Чунки, бу юртнинг “эгаси” фақат сизлар. Қизиғи шундаки, Фахриддин Тиллаев, Бойсун тумани ИИБдан фуқаролик паспортини “счёт”дан чиқариб, Тошкент шаҳрида 7 август куни “прописка” қилганидан сўнг,  яъни   8 август кунида  мақолани чоп эттирмоқдасизлар. Нега Фахриддин Бойсун туманида бўлганида   ва “масжиддан бадарға қилиш тўғрисида” ги  мақолани чоп эттирмадингизлар? Яна мақолангизни бир жойида, “Фахриддин, тавба қилинг!” деб ўтибсизлар.  Тўғри. Тавбани фақат бандаси Оллоҳга қилади! Сизга ёки Каримов ҳукуматига қилмайди…

 

Мансуржон Фозилжонов

мустақил журналист

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube