Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Девонда раҳбарнинг копьютеридан “варақа” чиқди

Девонда раҳбарнинг копьютеридан “варақа” чиқди
06 Eylül 2012 - 15:24 'да юкланди ва 1693 марта ўқилди.

Сурхондарё вилоятининг “Газлаштириш” идорасида 2012 йилнинг январь ойидан бошлаб, текшириш ишлари бошланган эди. Шу текшириш давомида, Сурхондарё вилояти газ таъминотидан, Республика бўйича кридиторлик қарзи, 30 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ушбу қарздорликни тугатиш ва унинг сабабларини ўрганиб чиқиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Газ холдинг компанияси” томонидан 2012 йилнинг 25 июл куни “олти ойлик якунлари бўйича”, Термиз шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда, “қарздор шаҳар ва туманларни газ таъминотидан узиб қўйиш” масаласи кун тартибида қўйилди.
Йиғилиш натижаларига кўра, “ Сурхондарё вилоятига қарашли, Денов, Узун, Сариосиё, Шўрчи, Қумқўрғон, Олтинсой, Қизириқ туманлари газ ёқилғисидан дебиторлик ва кридиторлик қарздорлиги борлиги учун, газ билан таъминлаш тўхтатилсин…” деган мазмунда қарор қабул қилинган эди…
Орадан бир ой ўтар-ўтмас, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрига қарашли, “Газлаштириш” идорасини вилоят прокуратураси ва солиқ идоралари томонидан текширилди. Текшириш давомида эса, “Денов шаҳрида яшовчи фуқаролар газ таъминотидан кридиторлик қарзлари 10 миллиард сўмни, ташкилот ва корхоналарнинг қарздорлиги эса, 17 миллиард сўмга етмоқда…” деган мазмунда “далолатнома” тузилган.
Ушбу текширув ишларидан сўнг, вилоят прокуратураси, Денов шаҳар, прокуратурасига “Тақдимнома” киритган. Юқорида қайт қилинган суммани ўндириб олиш мақсадида, шаҳар прокуратураси “Газтаъминлаш” идорасини яна қайтадан текширув ўтқазишган. Натижаларга кўра: “Денов шаҳар, “газлаштириш” идорасининг раҳбари Абдусалом Чориевнинг идорасидаги компьютердан, “Ҳизбут-таҳрир” партиясига тегишли бўлган “варақа” чиққан…”
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167, 205 ва 159 моддаларига асосланиб, Абдусалом Чориевга нисбатан “жиноий иш” очилди ва Сурхондарё вилояти “жиноят ишлари бўйича суди” томонидан Абдусалом Чориев 15 йилга озодликдан маҳрум этилди…
Унинг яқин қариндошлари бирининг сўзига қараганда: “Абдусалом Чориевнинг “кресло”си кимгадир керак эди. Шу “иш” амалга оширилди. Идорада текширув ўтқазган прокуратура ходимлари компьютерни ўзларича ҳеч кимсадан сўриштирмай, икки кун олдин шаҳар прокуратурасига олиб кетишган эди. Орадан бир хафта ўтгандан сўнг, копьютерни олиб кетган шаҳар прокурорининг хайдовчиси, Камол исмли шаҳс, “копьютер текширувдан ўтказилди…”деган оғзаки гапни айтган холос. Шундан кейин, “текширув” ишлари бошлаб юборилган эди…”

 

Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube