Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислом Каримов Назарбоевнинг Оқўрдасида 22 дақиқа гапирди…

Ушбу мақола, интернет сахифаларида ва «Время» нашрининг веб сахифасида пайдо бўлгач, унинг остида Каримов шаънига айтилган жуда қўп захарханда ва кинояли изохлар пайдо бўлди.

Ислом Каримов Назарбоевнинг Оқўрдасида 22 дақиқа гапирди…
09 Eylül 2012 - 11:40 'да юкланди ва 1020 марта ўқилди.

Улуғбек Хайдаров
Ванкувер (Канада)

Ислом Каримовнинг қўшни Қозоғистонга сафари хақида ёзар экан, ўзбек расмий матбуоти хар доимгидай “қизғончиқ”лик қилди. Ўзбекистонликларнинг сафар тасуротлари хақида билганлари шу бўлдики, Астанада Елбасы ва Юртбоши хеч қачон очиқланмайдиган қанақадир икки томонлама келишувлар хамда негадир “тоборо кенгайиб бораётган”лиги айтилаётган иқтисодий хамкорликни яна қандайдир янги форматга кўтариш хақида бир уюм қоғозлар имзолаган.

Ўз президентларининг хар бир қарори ва сафари хеч қандай хайр келтирмаслигини биладиган Ўзбекистон аҳолиси, Каримовнинг Қозоғистон сафаридан кейинги салбий ўзгаришларни юрак ховучлаб кутиб ўтиришибди.

Қозоқ матбуотини варақлаб, Каримовнинг “бир девор қўшниси” томонидан қандай кутиб олинганидан тортиб, улар ўртасида қандай мавзуларда сўз боргани хақида бир нечта маълумотлар топдик.

“Акордада илк бора кимдир Нурсултон Назарбоевдан хам кўп гапирди” деб ёзди “Время” нашри.

“Президентча дипломатия” деб мақолада, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистон сафарининг иккинчи куни Астанада оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув чоғида 22 дақиқа нутқ сўзлагани хақида ёзилган. Қозоғистон президентига эса регламентда кўрсатилган 5 дақиқа етарли бўлган.

“Ислом Каримовнинг нутқи қаҳрли оханги билан ажралиб турди” деб ёзди “Время” нашри.

Нашр шунингдек, Каримовни Нурсултон Назарбоевнинг шахсан ўзи кутиб олганига эътибор беради. “Агар Ислом Каримовнинг Нурсултон Назарбоев томонидан Астананинг 10 йиллик юбилейи тантаналарига шахсан таклифини назарга илмаганини, 2010 йилда ОБСЕнинг Астана анжуманига хам  ўзи келмасдан, ташқи ишлар вазирини юборганини ёддан чиқарсак, бунда ғайриоддий нарсанинг ўзи йўқ” дейди киноя билан “Время” нашри.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган мулоқотлардан сўнг икки президент турли саволларга нишон бўлиш учун Остонага йиғилган журналистлар хузурига чиқишган. «Каримов ва Назарбоев худди ака-укалар каби олдимизга чиқиб келишди.  Назарбоев дипломатик, Каримов эса инкор қилиб бўлмайдиган охангда, бир хил нарсалар хақида гапиришди» деб ёзди яна «Время».

 – Сирдарё ва Амударёнинг юқори қисмида яшовчи қўшни хамда биродарлармизга яна бир қардошлик саломи йўллаб, биз, яъни дарёларнинг қўйи оқимида жойлашган Қозоғистон ва Ўзбекистон, сув тақчиллигидан кўпроқ зарар кўришимизни эслатиб ўтамиз. Умид қиламизки, муамоларнинг барчасини хамкорликда ва хаммамизга фойдали бўлган томонларини кўзлаб хал қиламиз, – деган Қозоғистон президенти ўзининг 5 дақиқалик нутқида.

«Время» нашрининг ёзишича, Ислом Каримов 22 дақида гапирган.

«Гуёки, Назарбоевнинг «дипломатик саломи» қўшниларнинг бу қулоғидан кириб, унисидан чиқиб кетади деб ўйлаган ўзбек юртбошиси, уларга масалани бошқача охангда тушунтиришга уринди» дейди яна киноя билан «Время».

– Амударё ва Сирдаёнинг юқорисида яшовчи Тожикистон ва Қирғизистон, дарёлар хаммамизга тегишли эканлигини унутганга ўхшайдилар! Мархамат қилиб, халқаро меъёрлар ва қоидаларга риоя қилинг, бунинг учун БМТнинг нақт тўртта конвенцияси бор! Бу чигалликлар чуқурлашаверса, нафақат қарама қаршилик, хаттоки уруш келиб чиқиши мумкин! – деди Каримов ўзининг қўшни мамлакатлардаги хамкасбларига.

Ислом Каримов Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг баландлиги 350 метрли, Қирғизистондаги Қамбар ота ГЭСининг баландлиги 275 метрли тўғонини кўзда тутаётганди.

«Время» нашри, Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтиради:

«Улар (Қирғизистон ва Тожикистон) ўзларича Гиннеснинг рекордлар рўйхатига киришни хаёл қилишяпти шекилли, бироқ бу ерда юзлаб инсонлар хаёти хақида гап кетаяпти! Қурилаётган икки ГЭС хам сейсмик фаол худудда қурилаётганлиги эса вазиятни янада чигаллаштиради. 50 ёки 100 метрлик сув тўлқини пастликка қараб тушаётганини ва хамма нарсани яксон қилаётганини тасавур қила оласизми? Биз Қирғизистон ва Тожикистоннинг янги энергия манбаига мухтожлигини биламиз, бироқ биз оддий хақиқатни билишни истаймиз: мана шу тўғонлар қуриб битказилса нима бўлади? Дарёлар йўли тўғонлар билан тўсилгач, биз эртага қанча миқдорда сув оламиз? Бу биз учун хаёт ва тақдир масаласидир! Шунинг учун биз илтимос қилардикки, қурилиш бошлашдан ва қанақадир буюк давлатлар билан қурилиш хақида шартнома қилишдан олдин, келинг, аввал халқаро объектив экспертиза хулосасига эга бўлайлик».

Ушбу мақола, интернет сахифаларида ва «Время» нашрининг веб сахифасида пайдо бўлгач, унинг остида Каримов шаънига айтилган жуда қўп захарханда ва кинояли изохлар пайдо бўлди.

«Андижонда одамларнинг ўққа тутилганини хам халқаро текширувдан ўтказайлик», деб ёзади ўзини Дружба деб номлаган изохчи.

«Андижон жаллоди ўз халқини ўйлайдиган бўлиб қолибдими? ИшАК Орол денгизи тақдири хақида ўйласин. Айнан унинг пахтаси туфайли мана шу экологик фалокат содир бўлди. Ўлмаш Кошшей Ўзбекистонда 17 та йирик сув омбори қурилганини ва уларда катта миқдордаги сув бекорга исроф бўлаётганини гўёки билмайди…» дейди Richardson номли изохчи.

Каримов, журналистлар билан учрашув вақти тугаганини эслатиб, матбуот анжуманини ёпиқ деб эълон қилаётган Акорда протокол ходимининг сўзларини бўлиб, хайронлик билан, «Матбуотнинг саволлари йўқми?» деб сўрайди.

Зал унга сукут билан жавоб беради.

– Демак, саволлар аниқ йўқ-а? – деб сўради журналистлардан табассум билан Назарбоев, – Майли унда….

Икки президент чиқиш эшиги олдида тўхташиб, яна бир маротаба саволлар бор ёки йўқлиги билан қизиқишди. Кейин хайрон бўлганча елкаларини қисиб, зални тарк этишган.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort