Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон БМТ инсон ҳақлари кенгашининг қора рўйхатида

Ўзбекистон БМТ инсон ҳақлари кенгашининг қора рўйхатида
14 Eylül 2012 - 13:49 'да юкланди ва 478 марта ўқилди.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Ўзбекистон дохил 16та мамлакатни танқидчиларни таъқиб қилишда айблаган ва уларнинг ҳукуматлари бу амаллар учун жавобсиз қолаётганларини айтган.

БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус сессиясида чиқиш қилиб, янги баёнотга биноан, 16та мамлакат турли фаолларни қўрқитаётгани ва уларга қарши ҳужумлар уюштираётганини билдирди.

“Айрим шахсларга қарши босимлар ва қўрқитувлар борасида хабарлар келиши давом этаяпти. Одамларга ҳукумат расмийлари, жумладан юқори даражали мулозимларнинг баёнотлари билан таҳдид қилинмоқда. Уюшмалар ва ноҳукумат ташкилотларнинг фаолияти кузатилади ёки чекланади. БМТ билан ҳамкорлик қилувчи шахсларни ёмонотлиқ қилиш кампаниялари олиб борилади. Телефон, смс орқали ёки юзма-юз ҳолда таҳдидлар қилинади. Одамлар ҳибсга олиниши, дўппосланиши, қийноққа солиниши ва ҳатто ўлдирилиши мумкин”, – деди Пиллай хоним.

Женевада жойлашган кенгаш чиқарган ҳисоботда инсон ҳақлари фаолларининг ўлдирилиши, дўппосланиши, қийноққа солиниши, ҳисбга олиниши, таҳдид қилиниши, таҳқирланиши ва ёмонотлиқ этилиши ҳоллари санаб ўтилади. Бу ҳолларнинг баъзилари Араб баҳори оқибатида юзага келаётгани таъкидланади.

2011 йил июнидан 2012 йил июлигача бўлган даврни ўз ичига олувчи ҳисоботда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Жазоир, Баҳрайн, Беларус, Хитой, Колумбия, Эрон, Кения, Ливан, Малави, Руанда, Саудия Арабистони, Шри Ланка, Судан ва Венесуэладаги вазият чуқур таҳлил қилинган.

Пиллай хоним Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва ҳукуматларни танқидчиларнинг овозини ўчириш амалларини тўхтатиш йўлида кўпроқ иш қилишга чақирди.

“Бу каби босимларга якун ясаш учун яхшироқ стратегиялар ишлаб чиқилиши керак. Босимлар нафақат номақбул, балки узоқ муддатга қаралса, самарасиз ҳамдир. Одамларнинг очиқ сўзлаш ёки ўз норозилигини эркин изҳор қилишларини бартараф этиш чоралари иш бермайди. Охир оқибат, озодлик барибир устун келади. Ахборот эса ҳар доим ташқи дунёга сирқиб чиқади”, – деди у.

 

bbc.co.uk/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар