Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Teliasonera ўзбек диктатураси билан миллиаpдларда ҳамкорлик қилади

Teliasonera ўзбек диктатураси билан миллиаpдларда ҳамкорлик қилади
19 Eylül 2012 - 17:55 'да юкланди ва 1672 марта ўқилди.

Teliasonera 2008 йилдан Гибралтардаги хусусий бир ишбилармонга, ўзбек модалар саҳнасининг ёқимлик аёлларидан бирига миллиардлаб пуб ўтказган. Бунинг эвазига эса улар Ўзбекистондаги мобил алоқалари учун рухсатнома-лицензия олишган. Ўткзилган суриштирувлар шуни кўрсатмоқдики, бу аёл ўзбек диктаторининг қизига яқин шахслардан бири  саналади ва Швейцария ҳукумати у аёлга, диктаторнинг қизи ва  TeliaSonera компаниясига нисбатан содир этилган рекорд даражадаги иқтисодий жиноятлари ортидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Прокуратура ўзбек диктаторининг қизига тегишлик эканлиги тахмин қилинаётган ва катта миқдордаги жиноий пуллар сақланаётган банк ҳисоб рақамларини аллақачон музлатиб қўйган.

– Бу соғлом ишбилармонлик эмас, – дейди собиқ иқтисодий жиноятлар терговчиси Ларс Ҳаммар

Шу йилнинг баҳорида Teliasonera компаниясининг қаттиқ диктатура остида бошқариладиган баъзи мамлакатларнинг махсус хизматлари билан махфий алоқада бўлганлиги фош этилганди. Компания ўз телефоон станцияларини хатар остига қўйган бундай мамлакатлардан бири 20 йилдан бери каримовлар оиласи томонидан қатиқўллик билан бошқарилинадиган Ўзбекистондир.

Бундан олти йил илгари Швеция ҳукумати эгалиги ҳам мавжуд бўлган Teliasonera  йирик ҳиссадорлик телекоммуникация ширкати Ўзбекистон ички телекоммникация бозорида фаолият юрғизишга даъвогарлик қилган кезда “маҳаллий шерик” деб аталадиган шахслардан бирига мурожаат қилди.  Шерик бўлиб эса Гибралтарда рўйхатга олинган   Takilant Ltd жамияти чиқди ва ўша дамдан бери   Teliasonera унга 2,2 миллиард крона миқдоридаги маблағни 3G туридаги лицензия, ҳамда Ўзбекистондаги телефон рақамлари серияси  учун тўлаб келган.

-Биз қонунларда кўрсатилинганидек легал фаолият кўрсатаётгандик, – дейди TeliaSonera компаниясининг коммуникациялар бўйича бош директори Сицилия Эдстрем.

TeliaSonera маълумотларига кўра бу пулларни олган ширкат эгаси ўзбек модалари оламидан бўлган ёш бир аёл  Гаяне Авакяндир. Тергов-суриштирув натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Авакян ўзбек диктатори қизи Гулнора Каримова билан яқин алоқага эга ва у Швецариядаги йирик иқтисодий жиноят ортидан очилган ишни тергов қилаётган гуруҳда марказий шахслардан бири саналади.

Тергов ҳаракати шу йилнинг июль ойида, президент қизига яқин бўлган икки шахснинг  Швейцариянинг Женева шаҳридаги Lombard Odiers банкида ҳибсга олинганидан кейин бошланди. Тергов Швейцария банкларидаги Гулнора Каримовага тегишлик бўлганлиги гумонланаётган йирик миқдордаги пуллар сақланадиган ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди. Янги бошланган бу жараёнда ҳозирда кузатилинаётганига қараганда, бу маблағлар Араб баҳорида қулатилинган  диктаторларнинг маблағларидан ҳам кўпроқ кўпроқ  эканлиги аниқланди.

Диктатор Ислом Каримовнинг тўнгич қизи Гулнора Каримова кўп қирралик: У поп юлдузи, профессор, элчи, дизайнер ва катта таъсирга эга бўлган бизнес ледиси. Аслида эса у режимнинг кудратли шахслардан биридир. Гулнора Каримова расман телеком бозорини бошлиги эмас, аммо у бу бозорнинг ва бошка фойда келтириши мумкин бўлган жойларнинг контрактларини бошқараётганини  ҳамма билади

Америка ташқи ишлар вазирлигининг  Викилеакс оркалик эълон қилинган ҳужжатларнинг бирида у “уғрилар сардори” дея сифатланади. Ишончли манбаъларга кўра ўзбек бозорида ким  қандай фаолият олиб боришини факат  у белгилайди.

Шу билан бирга фақат Ўзбекистон давлат муассасалари лицензия беришга ҳақликдир. Шунга қарамай Teliasonera миллиардлаб пулни лицензия олиш учун бир хусусий корхонага ўтказган.  Teliasonera масъулларининг таъкидлаётганларига кўра бу оддий бир жараён.

Концерннинг  вакили кўп бора бу турдаги ишбилармонликни ҳимоя қиларкан,  улар жуда катта эътибор билан ўзларининг мамлакат ичкарисидаги ҳамкорларини режим билан иш олиб бормаётганликларини уқтириб келган.

Аммо Uppdrag granskning  (Топшириқ-текширув) уларнинг ҳамкори бўлган Takilant i skatteparadiset Gibraltar (Гибралтардаги суғурта жаннати) ташкилотини топди ва ундаги расмий ҳужжатларни ўрганиб шуни аниқладиларки, 2,2 миллиард кроннинг уруғи ҳам қолмаган. Teliasonera бу маблағни пул ва акцияларда берган.

Собиқ криминал инспектори Lars Hammar (Ларс Ҳаммер) йирик иқтисодий жиноят ишлари бўйича катта тажрибага эга. У ҳужжатларга бир назар ташлаши биланоқ бу ишнинг жиноий эканлигини пайқади.

“Бу шуни англатадики, бу пуллар тўғридан тўғри президентнинг қизига кетди. Мен аминманки бу бизнесс қинғир йўллар билан олиб борилаётганлигини ҳар бир швед тушуна олади”. – дейди Ларс Ҳаммер.

Гаяне Авакян – TeliaSonera пўл ўтказган компаниянинг эгаси ва у диктаторнинг қизи Гулнора Каримова билан жуда яқин алоқага эга.

Teliasonera миллиардлаб пулларни Takilant Ltd га ва Гаяне Авакиянга тўлаганига қарамай компания эгалари у аёлни мутлоқ кўрмаганликларини айтишади.

Гаяне Акиян ва Takilant ҳозир Швейцария полициясининг диққат марказида ва у ерда пул ювиш амалиёти устидан тергов олиб борилаяпди. Бу ишда Teliasonera ва  Takilant ҳам айбланаяпди. Гулнора Каримова ва ўзбек режимига пора берганмисизлар? 

“Биз ҳаққоний лицензия берадиган ташкилотга пул бердик ва  мамлакатда телекоммуникация ишларини олиб бориш учун зарур бўлган рухсатномани олдик.   Биз ўша корхонанинг вакили шу ишни қила олишига ҳаққи борлигини билдик.  Бу вакилнинг ортида кимлар турганлигини билиш имкониятига эга эмасдик”. – дейди Teliasonera коммуникация инспектори Cecilia Edström (Сицилиа Эдсром).

Нима сабабдан сизлар 2,2 миллиард крона миқдоридаги маблағни Гибролтарда жойлашган бир хусусий корхонага бериб юбордингиз, агарда сизларга шу лицензияни  Ўзбекистон расмий идоралари берса?

Teliasonera компаниясининг ўзбек режими билан алоқалари.

Яни сизлар 2 милярд кронни бир хусусий корхонага бериб лицензия олганлизларда?

“Биз пулни лицензиянинг конуний эгасига бердик ва бу расмий нуқтаи назардан олиб қарасак, давлат муассасаларига қайтиб боради ва шундан сўнг бу лицензиялар бошқа бировга насиб этади”.

Репортер: Свен Бергман (Sven Bergman), Джоаким Дюфермарк (Joachim Dyfvermark) ва Фредрик Лаурин (Fredrik Laurin).

Текст Петер Багге (Peter Bagge) /Фредрик Лаурен (Fredrik Laurin)

http://www.svt.se/ug/teliasonera-gjorde-miljardaffar-med-diktatur-genom-bolag-i-skatteparadis

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube