Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Швед мутахассиси: Гулнора билан келишувнинг сассиғи чиқаëтир

Швед мутахассиси: Гулнора билан келишувнинг сассиғи чиқаëтир
20 Eylül 2012 - 13:03 'да юкланди ва 590 марта ўқилди.

Ўзбекистондаги йирик мобил алоқа оператори UCell эгаси Швециянинг TeliaSonera президенти ширкатнинг Ўзбекистонда давомли қолиши учун тижорий ва бошқа шароитларнинг қанчалик рағбатли экани мунтазам ўрганилаëтгани ва бу шароит мақсадга мувофиқ деб топилмаса¸ ширкат Ўзбекистонни тарк этиши мумкинлигини билдирди.

TeliaSonera президенти Ларс Нюбергнинг бу баëноти 20 сентябр куни ўтказилган матбуот анжуманида янгради.

Айни шу анжуманда акцияларининг 37 фоизи Швеция ҳукуматига қарашли бўлган TeliaSonera президенти  2007 йилда Ўзбекистон ҳукуматидан лицензия олиш учун режим¸ аниқроғи Гулнора Каримовага миллионлаб доллар пора берганлик айблари юзасидан жавоб беришга мажбур бўлди.

Швеция жамоатчилик телевидениесининг “Вазифа:Текшириш” деб номланган кўрсатувида намойиш этилган ҳужжатли филмда учдан бир қисм акциялари Стокҳолм ҳукуматига қарашли бўлган TeliaSonera шаънига ўта жиддий айб қўйилди.

Филмда швед ширкати 2007 йилда ўзбек мобил алоқа бозорига кириб¸ UCell корхонасини очиш учун Гулнора Каримовага 337 миллион АҚШ доллари миқдорида “откат” берганликда айбланмоқда.

TeliaSonera айбловларни рад қилди

20 сентябр кунги матбуот анжуманида TeliaSonera президенти Ларс Нюберг ҳужжатли филм муаллифларининг учдан бир қисми швед давлатига қарашли бўлган ширкатнинг Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун  Каримов режимига пора бергани ва  бунинг учун пул ювиш схемаларига қўшилгани ҳақидаги айбловларини кескин рад этди.

Айни пайтда¸ TeliaSonera бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ширкатдан мустақил одамлар ëлланиши¸ агар ширкатнинг Ўзбекистонда ғайриқонуний ва ғайриахлоқий ишларга аралашгани исботланса¸ ўзининг истеъфога кетажагини эълон қилди.

Стокҳолмдаги матбуот анжумани тугаши билан Озодлик саволларига жавоб берган TeliaSonera ширкати вице-президенти Сисилия Эдстром ҳам ўз бошлиғи баëнотини сўзма-сўз такрорлади:

– Бизнинг нуқтаи назаримиздан¸ ҳеч кимга пора бермаганимиз¸ ҳеч қандай пул ювиш операциясига аралашмаганимиз борасида ишончимиз комил. Аммо бу журналистлар бизга қарши ўта жиддий айблов қўймоқда. Биз пул ўтказган ширкат рисоладагидай рўйхатдан ўтган ва биз сотиб олган частота ва лицензиянинг эгаси сифатида ҳуқуқий мақомга эга эди. Биз шартнома тузган шахснинг бу ширкат номидан иш кўриш ваколати бор эди. Биз ўтказган суриштирувдан шулар аниқланди ва бундан бошқа нарса чиқмади¸ дейди 20 сентябр куни TeliaSonera президенти билан матбуот анжумани ўтказган ширкат вице-президенти Сисилия Эдстром хоним.

Швецияда можаро пишиб етилмоқда

19 сентябр куни Швециянинг SVT жамоатчилик телевидениеси намойиш қилган ҳужжатли филм¸ шу куниëқ мамлакатда шов-шувга сабаб бўлди ва ҳукумат ва TeliaSonera коридорларида жиддий можаро бошланишига асос бўлди.

– Бу ҳозирда Швециядаги жуда-жуда катта воқеага айланди. Кеча филм намойиш қилиниши ортидан Жамоатчилик ҳолдинглари бўйича давлат вазири телевидениеда чиқиш қилиб¸ қўйилаëтган айбловларнинг ниҳоятда жиддий экани ва бу саволларга аниқ жавоб берилиши лозимлиги ҳақида баëнот берди. Айни пайтда¸ Швецияда жиддий молиявий фирибгарликларни тафтиш қилувчи махсус давлат идораси бор. Бу идора ҳам вазиятни яқиндан кузатмоқда ва тез орада TeliaSoneraнинг Ўзбекистон ҳукуматидан қандай қилиб частота ва лизенцияни сотиб олгани юзасидан расмий жиноий иш очилса керак¸ дейди “Вазифа:Текшириш” деб номланган ҳужжатли филм муаллифларидан бири Фредрик Лаурин Озодлик билан суҳбатда.

“Вазифа:Текшириш” хулосалари

Фредрик Лауринга кўра¸ учдан бир қисми Швеция ҳукуматига қарашли бўлган ва ўз бизнес этикаси билан мунтазам мақтаниб келадиган TeliaSonera ширкати қандай қилиб Ўзбекистон каби сиëсий коррупция ботқоғига ботган диктаторлик давлатига кириб¸ бу давлатда “тоза” бизнес қилаëтгани борасида туғилган саволлар¸ олти ой муқаддам ўзи ва икки ҳамкасбини кенг кўламли суриштирув ўтказишга ундайди.

Филм муаллифлари билан суҳбатда Марказий Осиë бўйича швед таҳлилчилари¸ Ўзбекистонда пора бермасдан бизнес қилишнинг деярли имконсиз ҳолат эканини айтадилар.

Мустақил ҳисоботларда¸ дунëнинг энг коррупциялашган режими деб келинадиган Ўзбекистон ҳукумати билан TeliaSoneraнинг илк келишуви 2007 йилда амалга оширилган.

Аммо швед ҳукумати учдан бир қисм мулкдори бўлган TeliaSoneraнинг Ўзбекистон бозорига киришга йўл очган бу келишув Тошкент ëки Стокҳолмда эмас¸ Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва TeliaSonera ўртасида эмас¸ балки Тошкентдан 6300 километр узоқликда жойлашган Гибралтардаги Takilant Ltd. ширкати билан имзоланади.

Гибралтар каби оффшор ҳудудлар эса солиқдан қочиш ëхуд ҳақиқий эгалари кимлигини яширишни мақсад қилганлар учун жаннатмакон ердир¸ дейди Takilant тагига етиш учун у рўйхатдан ўтган Гибралтарга саëҳат қилган швед журналистлари.

Регистрация қоғозларида манзили  26 Main Street деб кўрсатилган Takilantни бу манзилдан топа олмаган мухбирлар¸ Гибралтарда ширкатларни рўйхатдан ўтказиш идорасига бориб¸ Takilantга оид бир неча варақлик қоғозларни олади. Бу қоғозларда Takilant эгаси сифатида биргина шахс – 1985 йилда туғилган Гаяне Авакиян кўрсатилган.

27 яшар Гаяне Авакиян эса¸ Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримованинг яқин одамларидан бири ва у ўтказиб келадиган турли мода лойиҳалари директори ҳамдир.

Айни Гаяан Авакиян¸ ҳозирда Швейцария Бош прокуратураси бошлаган ўзбек пулларининг ювилишига оид кенг кўламли жиноий ишдаги асосий шахс ва Швейцария томонидан халқаро қидирувга берилган.

Тўрт Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган бу жиноий иш фигурантлари юзлаб миллион долларни ўз ичига олувчи йирик пул ювиш операцияларини амалга оширганликда айбланмоқда ва улар ҳисобидаги бу пуллар ҳозирда Швейцария Бош прокурори буйруғи билан музлатиб қўйилди. Швейцар терговчилари тахминича¸ бу тўртала шахс банк ҳисоблари орқали ҳаракатланган юзлаб миллионнинг асл эгаси Гулнора Каримова бўлиши мумкин.

Гаяне Авакиян – шунчаки қўғирчоқ

Шундай қилиб бир-биридан мустақил суриштирув ва текширув ўтказаëтган швед журналистлари ва Швейцария терговчилари ихтиëридаги маълумот ва ҳужжатлар бир шахс – Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова келиб тақалмоқда.

Takilantни  бевосита рўйхатга олган агент Жонатан Стагнетто швед мухбирлари билан суҳбатда¸ оффшор қоидасига кўра¸ ширкатларнинг нима билан шуғулланишию¸ уларнинг асл эгалари кимлигини суриштириш ўз ишига кирмаслигини айтади.

Айни пайтда¸ бу соҳада 23 йиллик тажрибага эга Стагнетто Takilant  эгаси деб қайддан ўтказилган Авакиян каби шахсларнинг шунчаки қўғирчоқ экани¸ бу ширкатлар ва улар орқали қилинадиган молиявий операцияларнинг асл эгаси¸ айниқса Ўзбекистон шароитида¸ бошқалар бўлиши ҳақиқатга жуда яқин эканини айтади.

Журналистик суриштирув давомида¸ TeliaSoneraнинг Takilantга тўлагани айтилган 2 миллиард 200 миллион кроннинг Takilant кирим-чиқим дафтарида мутлақ қайд этилмагани аниқланади.

Takilantнинг изи Гибралтардан Россияга элтагани¸ аммо Россияда изсиз йўқолганини ўрганган филм муаллифлари қўлга киритганлари молиявий ҳужжатларни шарҳлашни сўраб Швециядаги молиявий жиноятларни тергов қилиш борасидаги энг нуфузли мутахассис Ларс Ҳаммарга мурожаат қиладилар.

– Бу ерда гап ë пул ювиш ëки откат тўлаш ҳақида бормоқда. Бу қоғозлар Takilantга тўланган пулларнинг амалда президентнинг қизига берилганини кўрсатиши мумкин. Бу келишувнинг тоза эмаслигини айтаëтган ягона швед мен бўлмасам керак. Бу келишувнинг сассиғи чиқаëтир¸ дейди Takilant билан TeliaSonera келишувини ўргангач Ҳаммар.

 

ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар