Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“МТС –Ўзбекистон” иши бўйича Салим Абдувалиев сўроқ қилинмоқда

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистон ҳукуматидаги ишончли манбаси тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси “МТС – Ўзбекистон” ишига боғлиқ иқтисодий қаллобликларда “айбдор” бўлган яна бир шахсни “топган”.

“МТС –Ўзбекистон” иши бўйича Салим Абдувалиев сўроқ қилинмоқда
25 Eylül 2012 - 13:03 'да юкланди ва 3826 марта ўқилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистон ҳукуматидаги  ишончли манбаси тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси “МТС – Ўзбекистон” ишига боғлиқ иқтисодий қаллобликларда “айбдор” бўлган яна бир шахсни “топган”. Бу икки ой аввал фуқаролик паспорти олиб қўйилиб мамлакатдан ташқарига чиқиб кетиши ҳам таъқиқланган  йирик тадбиркор Салим Абдувалиев.  

Манбанинг сўзларига кўра, Салим Абдувалиевни навбати билан Бош прокуратура ва МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) терговчилари сўроқ қилмоқда. Тергов органлари Салим-бой Хитойнинг “Huawei” ва “ZTE” ширкатлари билан собиқ вице-примьер Абдулла Ориповлар орасида Хитой телекоммуникация ускуналарини Ўзбекистонга олиб келишда орачилик қилганликда гумон қилишмоқда. Бу ускуналар ИП “МТС – Ўзбекистон” ширкатининг эҳтиёжини ҳам қондирган.

“С.Абдувалиевдан тинимсиз икки ойдан бери кўрсатмалар олинмоқда. Терговчилар ундан Ўзбекистондан четга чиқмаслик ҳақида тилхат олиб, собиқ вице-примьер Абдулла Ориповга нисбатан қўзғатилган иш юзасидан тергов тугагунига қадар унинг фуқаролик паспортини ҳам олиб қўйишган”, – деб хабар қилади Ўзбекистон ҳукуматидаги  ЎХҲнинг манбаси.

Унинг сўзларига кўра, тергов ишлари чоғида Бош прокуратура Салим Абдувалиевга бир бор мамлакатдан ташқарига чиқишга рухсат берган, бу ҳам бўлса шу йилнинг август ойида Лондонга бориб Олимпиада мусобақаларида қатнашган ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазовнинг “қўллаш” учун.

Маълумки бу мусобақаларда курашчи олтин медаль совриндори бўлди ва бу Ўзбекистон терма жамоасининг қўлга киритган ягона олтин медали бўлди. Телеканллар бу ўйини тўғридан тўғри намойиш этишди ва ғалаба маррасидан сўнг Салим Абдувалиев гилам устига югурганча чиқиб ўзининг курашчисини муборакбод этди. Бироқ Ўзбекистон телеканллари ўз спортчисининг табриклаётган Салим-бойнинг экранда пайдо бўлиши биланоқ, тўғридан-тўғри эфирни узди.

Тергов органлари ўша заҳотиёқ Лондондаги Салим Абдувалиевга қўнғироқ қилиб, зудлик билан Тошкентга қайтишини талаб қилишди. Лекин “йирик тадбиркор” зудлик билан эмас, фақат Артур Таймазов ғалабасига бағишланган зиёфатдан сўнг Тошкентга қайтишини маълум қилди.  Кейинги куни эса ғолибнинг шарафига берилган банкетда яхшига ичиб олган Салим Абдувалиев кеча Артур Таймазовнинг ғалаба қозониши учун етти миллион “кўкидан” сарфлаганини баралла ошкор қилди.

“Мен бу пулларни бизнинг ватанимиз Ўзбекистоннинг шарафи учун сарфладим. Ислом Каримов эса бунга тупириб қўйган. Унинг МХХ ва прокуратураси менинг зудликда Тошкентга қайтишимни талаб қилаяпти. Бу адолатданми?!” – деган С.Абдувалиев.

Ҳукуматдаги ЎХҲ манбасининг маълум қилганига кўра, Салим-бой Тошкентга юқорида айтилган банкетдан уч кун ўтиб қайтиб келган.

“Терговчилар тағин унинг паспортини олиб қўйишган ва яна бир бор Ўзбекистондан ташқарига чиқмаслик ҳақида тилхат олишган”, – дея хабар қилади ЎХҲ нинг манбаси.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
www.uzxalqharakati.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube