Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Абдулла Ориповнинг шахсий «Боинг»и аниқланди

«Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК –си собиқ Бош Вазир ўринбосари Абдулла Ориповнинг ўз шахсий «Боинг»и билан бойиши мумкин

Абдулла Ориповнинг шахсий «Боинг»и аниқланди
25 Eylül 2012 - 15:04 'да юкланди ва 2005 марта ўқилди.

«Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК –си собиқ Бош Вазир ўринбосари Абдулла Ориповнинг ўз шахсий «Боинг»и билан бойиши мумкин

Яқин кунларда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” (МАК) Ўзбекистон Бош Вазир ўринбосари Абдулла Ориповга тегишлик бўлган «Boeing-747» ҳаво лайнери билан бойиши мумкин, – деб хабар қилади ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати)нинг ҳукуматдаги манбаси.
Манбанинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳукуматида юқори мансаблардан бирини эгалланган амалдорига тегишлик бўлган бу қимматбаҳо лайнер АҚШ дан Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида келтирилган ва ҳозирда ўша ерда турибди. Абдулла Ниғматовичнинг “Боинг” иши билан эса МХХ терговчилари шуғулланишмоқда. Уларнинг ҳисобларига кўра, самолёт 160 миллион долларга харид қилинган. Унинг учун тўланган пул Хитойнинг “Huawei” ширкатидан тўланган, – деб хабар қилади Ўзбекистон ҳукуматидаги манба. Унинг таъкидлашича Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Остонага қилган сафаридан кўзланган мақсад “Боинг” масаласини ҳам ҳал қилиш эди.
“Каримов Қозоғистон ҳукуматининг самолётнинг Тошкентга учишига рухсат беришини талаб қилган, бироқ қозоқлар ўзбошимчалик билан бу масалани еча олишмади. Самолет расман Абдулла Ориповнинг унинг Қозоғистон фуқароси бўлган бир қариндоши номига олинганди”. – дейди ЎХҲ нинг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаси.
Унинг келтираётган маълумотларига кўра, бу мушкул масала Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлиши мумкин. Сабаб, Абдулла Ориповнинг “синдирилгани” ва энди унинг қозоғистонлик ҳамтовоқларига нисбатан ҳам чора кўрилишида қолаяпди. Ҳукуматдаги ЎХҲ хайрихоҳ мансабдор таъкидлашига кўра, Ўзбекистон МХХ си Абдулла Ориповнинг қимматбаҳо самолёт харид қилгани ва уни Қозоғистонда сақлаётгани ҳақидаги маълумотни қўлга киритиши биланоқ, бу ҳақида Ислом Каримовга хабар қилган. Ўзбек президенти вице-примьерни дарҳол ҳузурига чақириб, уни қаттиқ дўппослаган.
“Мана, нима учун президент Ислом Каримов яқинда Жанубий Кореяга қилган сафарида корейслардан информация-коммуникациялари бўйича бирор юқори малакалик мутахасисни вице-примьер ўрнига беришни сўраган, яъни Абдулла Ориповнинг ўрнига”. – дейди ушбу манба.
Бу нафақат Каримов учун, балки бутун Ўзбекистон учун ҳам шармандаликдир. Олдинига корейслар унинг илтимосидан ҳайратга тушишди. “Нима, Ўзбекистонда ҳалол мутахассислар қолмадими?” дея заҳарханда қилишди улар.
“Абдулла Орипов Каримовнинг энг ишонган одамларидан бири эди. Энди эса у ҳалол одамларни хориждан изламоқда. Чунки унинг ўзи ўз ишининг устаси бўлган ҳалол одамларни йўқ қиладиган бу системани қуриб тиклаган”. – деди ЎХҲ нинг ҳукуматдаги манбаси.
Президент кабинетида олган “нокаут”дан сўнг Абдулла Ориповга яна бир “нокаут” олишга тўғри келди – энди эса оила муҳитида. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раиси бўлган Алишер Хўжаев Абдулла Ориповга қуда эди ва у бу собиқ вице-примьернинг қизини уйдан ҳайдаб солди, ҳамда ўз ўғлини бу хатарлик мансабдорнинг қизидан ажралишга мажбур қилди. Орадан бир ҳафта ўтгач Абдулла Орипов Алишер Хўжаевнинг кабинетига келди ва у нима учун ҳеч бир сабабсиз қизини ҳайдаб солганини сўради. Собиқ чекист ва Абдулла Ниғматовичнинг оталиғи остида бўлган Алишер Хўжаев бу қарорига бирор тушинтириш бериб ўтирмади: у ўзининг собиқ ғамхўри ва қудасини тўғридан тўғри “кераклик жойга” йўллаб қўйди. Шундан сўнг А.Орипов ва А.Хўжаевлар орасида муштлашув бўлиб ўтди. Бу бебош мансабдорлар, телерадиокомпанияни қўриқловчи хизматчилар уларни ажратиб қўймагунларигача, муштлашувни бино йўлдкларида ҳам давом этдиришган.

Ўзбекистон ҳукматидаги ЎХҲ нинг манбаси бераётган маълумотга кўра, шу кунларда расмий томонлар «Boeing-747» самолетининг қўшни Қозоғистондан Тошкентга келтирилишининг ҳуқуқий томонларини муҳокама қилишмоқда.

ЎХҲ Ахборот маркази

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube