Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Усмон Ҳақназаров: Каримов Ўзбекистонда халқ қўзғолонларига тайёрланмоқда

2012 йил августигача И.Каримов Г.Каримованинг босқичма-босқич реклама қилиш тарафдори бўлиб келган бўлса, август ойининг охирига келиб бу жараённи тезлатишга, уни кучайтирилган ва кенг кўламда олиб боришга қарор қилди.

Усмон Ҳақназаров: Каримов Ўзбекистонда халқ қўзғолонларига тайёрланмоқда
27 Eylül 2012 - 7:49 'да юкланди ва 2831 марта ўқилди.

Усмон Ҳақназаров
25 сентябрь 2012

2012 йил 1 январдан бошлаб ўзбек ҳукумати “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тартибни бузувчи террористик амалиётлар, оммавий тартибсизликлар ва бошқа акцияларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ҳақида” деб номланган №XKQ-39/2012 рақамли қарорни амалга оширишга киришди. Бу қарор Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши тарафидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов тарафидан 2011 йил 10 ноябрда тасдиқланган. Ушбу ҳужжатга кўра, Республиканинг куч ишлатар тизимларига (МХХ, ИИВ, МВ ва ФВВ) 2012 йил 1 январдан 2016 йил 1 январга қадар оммавий тартибсизликлар ва норозилик митингларини бостириш бўйича мунтазам ўқув-машғулотлар ўтказиш топширилган. Ўзбек кучишлатар тизимлари учун тўрт йиллик тренинг дастури бўлмиш бу “Чора-тадбирлар мажмуаси” нималардан иборат? Шундай қилиб…

Ўзбек кучишлатар тизимлари учун тўрт йиллик тренинг дастури

Гарчи ўзбек Хавфсизлик Кенгаши қарори “террористик амалиётларнинг олдини олиш” каби баландпарвоз номланган бўлса-да, бу ҳужжат асосан халқ исёнлари ва оммавий тартибсизликларни бостиришни кўзда тутади. Мана ушбу қарорнинг (“Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тартибни бузувчи террористик амалиётлар, оммавий тартибсизликлар ва бошқа акцияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ҳақида” қарорининг) 3.17 иловасида нима дейилган:

“Ўқув-тренировка ва амалий машғулотлар давомида ФВВ (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) кучлари ярадор ва жабрланганларни ИИВ кучлари жойлашган бўлгаларга етказувчи тезкор гуруҳлар вазифасини бажаради” дейилган. Яъни халқ қўзғолонлари ва оммавий тартибсизликлар юзага келиши билан ФВВ кучлари Каримов қўшинларидан зарар кўрган кишиларни милициячиларга (дарҳол уларнинг шахсини аниқлаши учун) етказиб беради.  Агар Каримов ҳукумати ҳақиқатан ҳам “ярадор ва жабрланган” кишилар ҳақида ғамхўрлик қилганида, ФВВ кучларига ярадорларни тиббиёт ходимлари жойлашган ўринларга, энг яқин касалхона ва поликлиникаларга етказишни топширган бўларди.

ИИВ кучларига эса берилган топшириқ мана бундай: “3.6. Ўқув-тренировка ва амалий машғулотлар пайтида ИИВ қуролли бўлинмаларига қуйидагича ҳаракат қилади: а) террористик чиқишлар ва оммавий тартибсизликлар юзага келган ҳудудларни зудлик билан қуршаб олувчи гуруҳлар сифатида; б) ўқотар ва совуқ қуроллар ҳамда бошқа предметлар билан қуролланган оммани дарҳол бартараф этувчи гуруҳ сифатида; в) террористик чиқишлар ҳамда оммавий тартибсизликлар иштирокчиларининг (шу жумладан ярадор иштирокчиларнинг ҳам) шахсини дарҳол аниқловчи гуруҳлар сифатида; г) бартараф қилинган шахслардан ўқотар ва совуқ қуроллари ҳамда бошқа предметларни тортиб олувчи гуруҳ сифатида”.

Шу моддадан келиб чиқиб, халқ исёнлари бошланганида, Баҳодир Матлюбов кучлари қандай тартибда ишлаши ойдинлашади: аввалига ҳудудни ўраб олади, сўнг қўзғолган оммани бартараф этади, сўнг уларнинг шахсини аниқлайди, охири эса, ўлдирилган исёнчилардаги қурол ва умуман ҳамма нарсасини тортиб олади.

Юқорида айтилган иловада МХХ вакилларига жуда қизиқ вазифалар юклатилади. 3.20 моддада қуйидагича ёзилган: “Ўқув-тренировка ва амалий машғулотлар давомида МХХ кучлари қуйидагича ҳаракат қилади: а) оммавий тартибсизликларда яраланган ва қўлга олинган иштирокчиларни сўроқ қилувчи тезкор гуруҳ сифатида; б) оммавий тартибсизликлар иштирокчиларидан ИИВ қуролли бўлинмалари тарафидан тортиб олинган фото, видео ва аудио ускуналар, жумладан, мобил телефонларни инвентаризация қилувчи гуруҳ сифатида”. Яъни халқ қўзғолонлари ва оммавий ғалаёнлар бошланганда, “контора” (ўзбек чекистлари ўз ташкилотини – МХХни шундай атайди) кучлари, асосан, керакли маълумотни қўлга киритиш ҳамда тартибсизликлар ҳақидаги хабарнинг халқ оммасига ва хорижий ОАВга чиқишининг олдини олиш йўналишида ишлайди.

Мудофаа Вазирлиги-чи? Унга қандай вазифа юклатилади? “Чора-тадбирлар мажмуаси”га биноан, МВ кучларига фақат “тартибсизликлар содир этилган ҳудудни дарҳол тозалаш” вазифаси юклатилган. Яъни халқ қўзғолонлари бошланганда, ўзбек ҳарбийлари ҳудудни ўлик ва қондан тозалайдиган бўлади. Бу ҳам тушунарли: Ўзбекистонда армиянинг ўзи йўқ ҳисоб, МВдаги аскарлар асосан, қишлоқ хўжалигида ишлатилади.

Юқорида айтилганидек, ўзбек кучишлатар тизимлари мазкур “Чора-тадбирлар мажмуаси”ни жорий йилнинг бошидан амалга ошира бошлаганлар. 2012 йилнинг 1 январидан 1 сентябригача мамлакат кучишлатар тизимлари Тошкент шаҳрида, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ўқув-тренировка ва амалий машғулотлар ўтказган. Шундай қилиб…

Халқ исёнларини бостириш репетициялари

Исёнларни бостириш репетициялари қурбонларсиз бўлмайди. Масалан, Тошкентда ИИВ таркибидан жами 17 киши ҳалок бўлди. Жумладан, 2012 йил 20 июнда собиқ “Ташсельмаш” заводи ҳудудида оммавий тартибсизликлар ўқув-машғулоти ўтказилган бўлиб, унда ИИВ ходимларидан беш киши ҳалок бўлган. Мазкур машғулот ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтамиз.

Ўша куни “Ташсельмаш” ҳудудига ИИВ раҳбариятининг талабига кўра, ҳарбийларнинг асосий қисми “гражданский” кийимда келтирилади. Машғулотни ўтказиш бўйича штаб “гражданский”ларни келтириб, чағиртош ва ғишт синиқлари устига ўтқазади, ва шу ерда буйруқни кутишни амр этади. Оддий кийимдаги ҳарбийлар жазирама қуёшда эрталаб соат 8дан то 16гача буйруқни кутади. Штаб уларга ҳатто сув ичиш ё ҳожатга боришга ҳам рухсат бермайди. Роппа-роса 16да “гражданский”ларнинг асаби обдан бузилгач, ҳудудга имитациянинг иккинчи тарафи – дубинка ва қалқон билан қуролланган қўшинлар – кириб келади. Қўшинга ҳужум қилиш буйруғи янграши биланоқ, “гражданский”лар бор кучи билан рақиб тарафига қарата тош отганча, олға юра бошлайди. Бу “тўқнашув”да қўшинлар тарафидан уч киши, “гражданский”лар тарафидан икки киши ҳалок бўлади. Икала тарафдан яна кўп киши жароҳат олади.

Эътиборга молик тарафи шундаки, оммавий тартибсизликларнинг оддий имитацияси ҳам Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик Кенгашида ишлаб чиқилган мазкур “Чора-тадбирлар мажмуаси”га қатъиян риоя қилинган ҳолда амалга оширилган эди. Масалан, ушбу “оммавий тартибсизликлар”дан сўнг ФВВдан бир гуруҳ, ярадорларни “ИИВ кучлари жойлашган бўлга”га етказиб турган, МХХ гуруҳи “иштирокчилар”ни сўроқ қилиш ва уяли телефонларини тортиб олиш билан шуғулланган, МВ гуруҳи бўлса ҳудудни бешта жасад (ҳақиқий ўликлар), қон ва тошлардан тозалаш билан машғул бўлган.

Бундай имитацияларда кучишлатар тизимларнинг ходимлари ҳалок бўлавергач (асосан ИИВ қуролли бўлинмалари),  ИИВ ва МХХ раҳбарлари Б.Матлюбов ва Р.Иноятов Хавфсизлик Кенгашига таклиф билан чиқиб, “машғулотларнинг баъзи қисмини реал мисолларда, ҳақиқий оммавий тартибсизликларга максимал тарзда яқин шароитларда” ўтказишни сўрайдилар. Хавфсизлик Кенгаши, И.Каримовнинг рухсати билан бундай машғулотларни бозорлар, вокзаллар ва бошқа халқ гавжум ерларда ўтказишга изн беради.

“Ҳақиқий оммавий тартибсизликларга максимал яқин шароитлар”даги машғулотлар Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Қарши, Термиз ва Урганч бозорларида ўтказилди. Бу машғулотларда “спецназ” ва ИИВ ҳарбийлари “Чора-тадбирлар мажмуаси” берган ваколатлар доирасида кўп миқдорда “бартараф этилган шахслардаги нарсаларни – хусусий тадбиркорларнинг эркин савдога чиқарилган товарларини – тортиб олди”.

Энг катта шов-шув бўлган машғулот, бу – 2012 йил 16 августда Зангиота туманидаги “Бек-Барака” бозорида ўтказилган машғулот бўлган. Ушбу имитация пайтида ИИВ ҳарбийлари жуда катта миқдорда халқ истеъмоли молларини қўлга киритган.

“Нега энди Каримов халқ исёнлари ва оммавий тартибсизликларни репетиция қилади?” деган саволга ҳожат ҳам йўқ. Чунки, Ўзбекистон халқи Каримов режимидан норози эканини Каримовнинг ўзи жудаям яхши билади. Бундан ташқари, Каримов ва югурдаклари Миср, Ливия, Тунис ва бошқа араб давлатларидаги воқеалардан, халқ қўзғолонлари кўп йиллик диктатураларни ағдаришидан “хулоса чиқариб”, Ўзбекистонда сиёсий тузумни демократлаштириш ва иқтисодни либераллаштириш ўрнига, аксинча, ҳарбийларни халқ қўзғолонларини бостиришга ўргатишни танлаган. Зоҳиран, диктаторнинг бу қарорлари гўё ундаги паранойа сабабли туюлиши мумкин. Аммо аслида, келажак қўзғолонларга тайёргарликни кучайтириш сабаблари биргина Каримовнинг фобиялари билан боғлиқ эмас. Шундай қилиб…

Хилари Клинтон ташрифи ва маслаҳатлари

Маълумки, 2011 йил 22-23 октябрь кунлари (Хавфсизлик Кенгаши тарафидан №XKQ-39/2012 рақамли “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тартибни бузувчи террористик амалиётлар, оммавий тартибсизликлар ва бошқа акцияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ҳақида” номли қарорнинг қабул қилинишидан 17 кун олдин) АҚШ Давлат Котибаси Хилари Клинтон Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф мобайнида америкалик ҳарбий юкларнинг Афғонистондан чиқарилиши, ўзбек ҳукуматини халқаро майдонда ҳимоялаш, ҳамда Ўзбекистонда хавфсизлик ва сиёсий барқарорликни таъминлаш борасида бир қатор келишувларга эришилди.

Ислом Каримов ва Хилари Клинтон музокаралари натижасидаги келишувлар қуйидагича:

1) АҚШнинг ҳарбий юклари ва аскарларини Афғонистондан олиб чиқиши учун Ўзбекистон ўз ҳудудини ҳақ эвазига тақдим этади;

2) Зарурат туғилганида, Ўзбекистон АҚШ ҳарбий юкларининг хавфсиз транзитини таъминлаш учун АҚШ Қуролли Кучларининг ҳарбий юклари, техникаси ва аскарларига “Хонобод” (Қашқадарё вилояти) ҳарбий базасини ҳақ эвазига тақдим этади;

3) Америка ҳарбий юклари ва аскарларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишдаги ҳақ эвазига бериладиган ёрдами, ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг “Хонобод” базасини АҚШ ҳарбийлари ихтиёрига тақдим этиши эвазига, АҚШ ҳукумати ўзбек ҳукуматини халқаро майдонда, жумладан, инсон ҳуқуқлари масаласида дастаклайди. Ушбу модда бўйича АҚШ тарафи ўзбек ҳукумати учун оғриқли бўлган муаммони – 2005 йил Андижонда тинч намойишчиларнинг ўққа тутилиши муаммосини бундан буён кўтармасликка розилик билдирдилар.

4) Ўзбек ҳукуматининг кўрсатадигани ёрдам учун Хилари Клинтон Ислом Каримовга қуйидагиларни ваъда қилди: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “рангли” дейилган инқилобларни келтириб чиқармасликни; б) Ўзбекистонда хавфсизлик ва сиёсий барқарорликни таъминлаш бўйича молиявий, ҳарбий ва консультацион ёрдам беришни.

Октябрь музокаралари давомида АҚШ ҳарбий делегацияси Тошкентга “ потенциал террористик ҳужумлар ва оммавий тартибсизликларга қарши ўзбек кучишлатар тизимларини мунтазам тайёргарлигини ташкил этиш ва йўлга қўйиш”ни маслаҳат берди. Бошқача қилиб айтганда, америкаликлар Каримовни, Ўзбекистоннинг ҳам ичкарисидаги, ҳам ташқарисидаги халқ оммаси ёки мухолиф гуруҳлар тарафидан уюштирилиши эҳтимол бўлган тартибсизликларга қарши тайёргарлик кўришга чақирган.

Айнан мазкур музокаралардан кейин Ислом Каримов шошилинч тарзда йиғилиш ўтказиб, Хавфсизлик Кенгашига оммавий тартибсизликларни бостириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш топшириғини беради. Бундай дастур ва қарорни ишлаб чиқишга деярли ярим ой керак бўлди. Юқорида айтилганидек, №XKQ-39/2012 рақамли “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тартибни бузувчи террористик амалиётлар, оммавий тартибсизликлар ва бошқа акцияларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси ҳақида”ги қарор, ниҳоят 2011 йил 10 ноябрда қабул қилинди.

Мана, юқорида айтганимиз 2012 йил 1 январидан 2016 йил 1 январигача амалга оширилиши мўлжалланган “Чора-тадбирлар мажмуаси” келиб чиқиши. Нега айнан 2016 йил 1 январигача? деган савол туғилади. Бу саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. Шундай қилиб…

Президентлик ҳокимиятини Гулнора Каримовага топшириш бўйича “Чора-тадбирлар мажмуаси”

Ушбу ҳужжатни тайёрлашда, Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши мутахассислари Ўзбекистонда сиёсий иқтидорни Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага ўтказиш сценарийсини назарда тутганлар. Айнан мана шунинг учун ўта муҳим бўлган бу дастурнинг муддати 2012 йил 1 январдан 2016 йил 1 январгача деб белгиланган. Ўзбек халқи нафақат диктатордан, балки унинг қизларидан ҳам, айниқса Гулнорадан нафратланишини ўзбек ҳукумати жуда яхши тушунади. Шунинг учун каримовчилар америкаликлар кўрсатмаси билан Ўзбекистонда ўтказиладиган “президентлик сайловлари”дан олдин ва кейин халқ исёнларининг авж олишидан қўрқадилар. Ҳам ўзбек, ҳам америкаликлар тарафи ҳозирданоқ бу сайловларнинг бошдан-оёқ сохта бўлишини, унинг натижаси ўлароқ фақат ҳокимиятнинг Гулнора Каримовага топширилишини расмийлаштириш бўлишини кўрмоқдалар. Шу билан бирга, иккала тараф ҳам ўзбек мухолиф гуруҳларининг Ўзбекистондаги президентлик эстафетасига қаршилик қилиши эҳтимолини рад этмайдилар.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Президентлик тахтини Гулнора Каримовага ўтказиш бўйича Хавфсизлик Кенгаши ва Стратегик ва Президент қошидаги Минтақалараро тадқиқотлар Институтининг алоҳида дастури ишлаб чиқилган. Гарчи бу дастурнинг номи “Ўзбекистон Республикасида президентлик сайловлари давомида сиёсий барқарорликни таъминлаш дастури” каби беозор аталса-да, аслида бу ҳужжат фақат ҳокимиятни отадан қизига силлиққина ўтказилишини назарда тутади холос. Шундай қилиб…

Гугуша учун махсус дастур

Бу дастурнинг амалга оширилиши 2009 йил 1 январидан 2016 йил 1 январигача муддатга белгиланган бўлиб, тўрт босқичга тақсимланган:

1-босқич: (2009-2011 йиллар): Гулнора Каримовани босқичма-босқич Ўзбекистоннинг нодавлат ОАВда, интернет-саҳифаларида реклама қилиш, унга “истеъдодли ёшларнинг хомийси” деган имиджни яратиш;

2-босқич: (2012-2013 йиллар): Давлат ОАВ, биринчи навбатда давлат телеканалларида Гулнора Каримова учун “шижоатчи ва прагматик сиёсатчи” имиджини яратиш;

3-босқич: (2013-2014 йиллар): Гулнора Каримовага давлат теле-, радиоканаллари, босма нашрларидан бевосита Ўзбекистон халқига мурожаат қилиш имконини бериш, унинг учун “бегуноҳ қурбон” имиджини (!!! – мана шу нуктага алоҳида эътибор беришни сўраймиз – У.Ҳ.) яратиш;

4-босқич: (2015 йил): Гулнора Каримовага ҳокимиятни ўтказиш ва Ўзбекистон президенти лавозимида унинг мавқеини мустаҳкамлаш.

Дастурнинг учинчи босқичида кўрсатилган чораларни амалга ошириш доирасида Гулнора Каримовага сохта суиқасдлар уюштириш, ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВда ушбу “спектакллар” ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатиш кўзда тутилган.

Ўзбек ҳукумати бундай сценарийларни тузиш ва амалга ошириш бўйича улкан тажрибага эга экани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, 2013 ва 2014 йиллар Ўзбекистон тарихидаги “қизғин” давр бўлиши кутилади. Агар 2013-2014 йилларда Ўзбекистон а хорижий хабар телеканалларида ёки интернет-сайтларининг хабар ленталарида президентликка “номзод” Гулнора Каримовага суиқасд ҳақида материаллар пайдо бўлса, бундай “янгилик”ларга ишониб, кўзёши тўкишнинг ҳожати йўқ. Булар Ислом Каримовнинг қизи учун “бегуноҳ қурбон имиджини яратиш”, у ҳақда ижобий ижтимоий фикрни пайдо этиш ҳамда маҳаллий ва халқаро жамоатчиликни алдаш мақсадида ҳокимиятнинг ўзи уюштирган сохта суиқасдлар бўлади.

Дастурнинг 2-босқичини амалга ошириш доирасида, жорий йилнинг 31 августидан бошлаб ўзбек махсус хизматларининг топшириғига биноан, давлат телеканаллари мамлакат аҳолисига Гулнора Каримовани илк маротаба йирик планда кўрсатди. Бу зинҳор қандайдир тажрибасиз режиссер ва видеооператорларнинг тасодифий кадрлари эмас, балки кўп йиллик тажрибага эга профессионалларнинг олдиндан режаланган намойиши эди. Гугушани намойиш қилиш бундан кейин ҳам давом этажак.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 2012 йил августигача Ислом Каримов президентликка “номзод” Гулнора Каримованинг аста-секин, босқичма-босқич реклама қилиш тарафдори бўлиб келган бўлса, август ойининг охирига келиб бу жараённи тезлатишга, уни кучайтирилган ва кенг кўламда олиб боришга қарор қилди. Диктатор АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк ташрифидан кейин тўнғич қизини тахтга келтиришнинг рекламасига янгича туртки беришга қарор қилди. Шундай қилиб…

АҚШ давлат департаменти Гулнора Каримованинг “номзод”лигига яшил чироқ берган

Роберт Блейкнинг Тошкетга сафари арафасида Ўзбекистон Президенти парламентнинг қуйи палатасига шошилинч равишда республика ҳудудида хорижий ҳарбий кучлар базаларини жойлаштиришни таъқиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш топшириғини берди. Шундан кейин 5 август куни Олий Мажлис “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устивор йўналишларини тасдиқлаш ҳақида” қонун қабул қилди. Бу қонуннинг 3 –моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштиришни таъқиқлайди”, дейилади.

Шунингдек, бу америкалик дипломатнинг Тошкентга сафари арафасида ўзбек депутатлар “тепа”нинг топшириғига кўра, зудлик билан оғирлиги 50 тоннадан оғир келадиган халқаро юк ташиш автовоситаларидан километрига 1 доллар, нагрузкаси бундан-да оғир келадиган воситалардан эса километрига 2 доллардан ҳақ ундириш ҳақида қонун қабул қилдилар. Бу қонун америкаликалар учун махсус чиқарилганди: унинг таъсир доирасига АҚШ кучларининг Афғонистондан олиб чиқишни мўлжаллаётгани танк ва бронотехника ташийдиган автоколонналар  кирарди. Бошқача қилиб айтганда, Ислом Каримов америка ҳарбий транзитидан пул ундиришга ва шу тарзда америкаликларга ўз шартларини қабул қилдирмоқчи бўлганди.

АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Блейкнинг август ойида Астана ва Бишкекка сафарини бекор қилиб, Тошкентда бир неча кун қолиб кетишининг асл сабаби мана шунда эди. Роберт Блейк билан музокаралар давомида Ислом Каримов қайта-қайта  “америкаликларга ноқулайлик яратаётган ўзбек қонунларини тўхтатиб туриш ёки уларни қайта кўриб чиқиш давлат раҳбарининг ташаббусига боғлиқ эканлигини” таъкидлаш билан бутун ишларни ўзи назорат қилишини дипломатик шаклда билдирган ва бу билан америкаликларни Тошкентнинг шартларига кўнишга чорлаганди. Август ойининг бу кунларида Блейк Ислом Каримовнинг янги талабларини чарчамасдан Вашингтонга билдириб турди. Қуйида Ислом Каримов ва Блейк орасида бўлиб ўтган мулоқотнинг стенограммасини келтирамиз:

 «Р. Блейк:  Тўғрисини айтсам, АҚШ Давлат Департаменти транзит учун тўлов, Хонободда ҳарбий база бўлиши билан бирга ўзбек тарафининг сиёсий талабларини ҳам қабул қилиши кераклигидан таажжубга тушмоқда..

И. Каримов: – Биз бугун АҚШнинг нафақат молиявий, балки сиёсий ёрдамига ҳам муҳтожмиз. Бунинг эвазига биз транзит ва ҳарбий база учун тўловларни жиддий миқдордла камайтиришни ваъда берамиз

Р. Блейк: – Бу тушунарли, аммо биз Гулнора Каримованинг президентликка номзодлиги ва кейинчалик бу мансабни эгаллашини қўллаб-қувватлай олмасак керак. Чунки АҚШ ўзининг демократик давлатларни қўллаб-қувватлайдиган  демократик давлат эканини асло унута олмайди.

И. Каримов: – Ўзбекистон ҳам демократик давлат. Мен ҳам фарзандларим ва невараларимга Ўзбекистонни демократик давлат сифатида мерос қолдиришни истайман. Лекин шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, агар бу ерда сиз айтаётган демократик ислоҳот ва сайловлар ўтказадиган бўлсак, менг юз фоиз ишонманки, бу ерда АҚШни унчалик ҳам хуш кўрмайдиган исломий ёки исломийга яқин қарашдаги мухолифлар ҳокимиятга келади. У ҳолда АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий базаларини жойлаштириш ёки умуман Ўзбекистон билан алоқа қилишни орзу қилмаса ҳам бўлаверади.

Р. Блейк: – Аммо, Ислом Абдуғаниевич, биз бирор давлатда ва, ҳатто АҚШ билан ҳамкорлик қилаётган давлатда ҳам, президентликка номзод бўлганларни қўллаб-қувватлай олмаймиз.

И. Каримов: – Биз сиздан номзодимизни очиқ қўллаб-қувватлашни сўраётганимиз йўқ. Биз сиздан номзодимизни расмий танқид қилмаслигингизни ва АҚШ судининг (Гулнора Каримова устидан чиқарилган Нью-Жерси судининг қарори – тарж.) у ҳақдаги қарорларини эслатмасликни сўраяпмиз.

Р. Блейк: – Кеча мен бу ҳақда Вашингтон билан гаплашдим ва у ердагилар бу масалада сукут сақлашларини айтдилар. Аммо Оқ Уй ўз зимасига Америка ОАВнинг номзодингизни танқид қилмаслик масаласида масъулиятни ололмайди…

И. Каримов: – Тўғрисини айтсам, давлат раҳбарлари ва дипломатларнинг ўз газета ва журналларини жиловлай олмасликлари ҳақидаги гаплари мени таажжубга солади. Журналистларга қарши чиқолмайдиган сиёсатчи қанақа сиёсатчи ўзи?

Р. Блейк: – Сиёсатчилар ҳам ҳамма одамлар каби кучли ёки кучсиз бўлишлари мумкин…

И. Каримов: – Мен яна бир марта айтаман, Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги фақат бизнинг номзодимиз қабул қилинганда тараққиёт қилиши мумкин. Ўзбекистонда АҚШ билан ҳамкорликка мойил бўлган бошқа кишини мен кўрмаяпман..

Р. Блейк: – Ислом Абдуғаниевич, мен фақат ўзимнинг номимдан гапирмаяпман. Мен сизга АҚШ Давлат департамертининг хоҳишини билдирдим: бу идора сизнинг номзодингиз ва унга президентлик лавозимини беришингиз масаласида на ижобий, на да салбий фикр билдирмайди. Унутмангки, АҚШ хавфсизлик ва ҳукуматга қарши эҳтимолий халқ намойишлари масаласида Ўзбекистонга ёрдам беради. Бу эса жиддий ёрдамдир”.

Ушбу мулоқотдан АҚШнинг Ўзбекистонда президентлик лавозимини мамлакат диктаторининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага берилишига муносабати аён бўлмоқда. Бу мулоқот президентлик лавозими диктаторнинг Америка суди тарафидан жазога лойиқ кўрилган қизига ўтишида АҚШнинг нафақат сукут сақлашига, балки ўзбек диктаторининг сохта сайлов йўли билан ўз лавозимини қизига беришига билвосита, яъни яширинча ёрдам беришга тайёр эканлигини кўрсатади. Бунинг учун етарли далиллар бор…

Ўзбекистон ташқи сиёсатини ва хавфсизлик кучларини америкалаштириш ҳақида

Роберт Блейкнинг август ойидаги ташрифидан кейин  Ўзбекистон Президенти Хафсизлик Кенгашининг кенгайтирилган мажлисини ўтказди ва унда зудлик билан куч ишлатиш тизимлари фаолиятини ташқи сиёсатдаги ўзгаришларга мослаштириш зарурлигини таъкидлади. МХХ, ИИВ, МВ ва ТИВ ва баъзи давлат қўмиталари фаолиятини бундай “мослаштириш” қуйидаги етти моддада кўрсатилган йўналишларда амалга оширилади:

1) МДҲ давлатлари (биринчи навбатда Россия), Хитой ва Эронга ва маълум даражада Покистонга ниссбатан Ўзбекистоннинг мутлақ мустақил ташқи сиёсат олиб боради.

2) Ўзбекистон ШҲТдан чиқмайди, аммо унинг бу ташкилотдаги ҳаракатлари аввало ўзининг ва АҚШнинг манфаатларидан келиб чиқади. Бошқа сўз билан айтганда, бундан кейин Каримов ШҲТда Америка манфаатларининг сўзчиси ва агенти вазифасини бажаради.

3)  Америка ҳарбийларини ва қуролларини Афғонистондан олиб чиқиш даврида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устивор йўналиши АҚШ билан имзоланган шартномаларни бажаришдан иборат бўлади. Бу мақсадда Ўзбекистон Афғонистоннинг шимолига у ердаги ўзбек диаспорасидан фойдаланиб, ўз таъсирини кучайтириши керак бўлади.

4) Ўзбекистон ташқи сиёсатининг МДҲ нисбатан устивор йўналиши Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон и Россияга нисбатан кучли сиёсат ўтказишдан иборат бўлади. Икки томонлама шартномаларга кўра, Ўзбекистонга аввало Марказий Осиё давлатларидаги (Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон) ва Россиядаги ўзбек диаспорасининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш топширилган.

5) Август ойида ўтказилган музокараларда АҚШ тарафи Ислом Каримовни Афғонистондан олиб чиқиладиган қуроллар ва ҳарбий техника воситаларининг катта қисми Ўзбекистонга берилади ёки бу ердаги омборларга жойлаштирилади, деб ишонтирган. Америкаликлар, шунингдек, Россия ва Хитойнинг Ўзбекистонга тазйиқ ўтказишига АҚШ тарафидан монелик қилинади, деб кафолат берганлар.

Яқинда Астанага қилган ташрифида ўзбек диктатори сув манбалари масаласида Тожикистон ва Қирғизистонга қарши уруш очиш таҳдиди қилиши сабаби шу эдими? Чунки энди унинг орқасида Оқ Уй турибди! Нурсултон Назарбоевга ҳам осон эмас энди. Чунки Ислом Каримов ундан ўзбек ҳукумати қидираётган шахсларни дарҳол ва шартсиз равишда Ўзбекисонга топшириш ҳақида икки томонлама шартномани имзолашни талаб қилган. Шунингдек, ўзбек диктатори Тожикистон ва Қирғизистонда қуриладиган сув омборлари масаласида Қозоғистон раҳбарлари Ўзбекистон тарафини олиши учун уларга тазйиқ ўтказишга уринган.

6) Ўзбекистон ва Америка шартномасига кўра, ўзбек ҳукумати вакилларига ИИВ ва МХХ имконияларидан фойдаланиб, ўзбек мухолифатининг Ўзбекистондаги ва хориждаги “тармоқларини” фош қилиш топширилган. Бу ишда америкаликлар ўзбек ҳамкорларига мўътадил мухолифат билан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати вакиллари орасида фарқ қўйишни тавсия қилганлар. Америкаликларнинг тасиясига кўра, мўътадил мухолиф кучлар сафига жосусларни киритиш билан уларни заифлатиш ва таъсирсиз ҳолга келтириш мўлжалланган. Ўзбекистон ҳукуматига Муҳаммад Солиҳ тарафидан бошқариладиган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини заифлатиш ва таъсирсиз ҳолга келтириш топширилган. ЎИҲ масаласида эса иложи борича кескин чоралар кўриш кўзда тутилган. Хусусан, Давлат Департаменти ва Пентагон вакиллари ўзбек ҳамкасбларига ЎИҲга алоқаси бўлган ҳар қандай кишини эҳтимолий ёки амалий террористлар рўйхатига киритишни тавсия қилганлар. Бу вазифа МХХнинг ташқи разведка бўлимига топширилган.

7) Август келишувларига биноан, ўзбек тарафига Ўзбекистонда интернет ҳамда сунъий йўлдош телекоммуникациялари устидан назоратни кучайтириш топшириғи берилган. Тошкентга интернет ва фазовий телеканаллардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича махсус орган тузиш тавсия этилган. Бу мақсадда Америка тарафи ўзбек махсус хизматларига 12 миллион доллар миқдорида (энг янги информацион технологиялар ҳамда интернет ва фазовий телекоммуникациялар назорати бўйича махсус ускуналардан иборат) техник ёрдам кўрсатилган.

Биз бу маълумотларни келтиришимиздан мақсад, оптимистларда оптимизмни йўқ қилиб, уларни пессимистга айлантириш эмас. Биз бу фактларни Каримов истибдодига қарши курашдаги келажак фаолиятларида тегишли хулосалар чиқариб, тўғри қарорлар қабул қилсин, деган мақсадда келтирмоқдамиз. Шундай қилиб…

Хулоса

Биз мақоламизни “ Каримов Ўзбекистонда халқ қўзғолонларига тайёрланмоқда” деб номлашимиз бежиз эмас, гарчи унда бошқа муаммоларни ҳам ёритган бўлсак-да. Шунинг учун биз бу мақолада келтирган фактлар, Оқсарой ва Оқ Уйнинг Ўзбекистонда энг қўрққани – халқ қўзғолонлари эканига гувоҳлик беради. Тошкент ва Вашингтон бу қўзғолонларни ички ва ташқи мухолиф гуруҳлар ташкил этиши мумкин эканини яхши тушунади. Шунинг учун, ўзбек-америка келишувларининг асосий моддалари оммавий тартибсизликларни бостириш, стихияли қўзғолонлар, ҳамда ўзбек мухолифатига қарши курашга қаратилгандир.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, яна бир бор шунга амин бўлиш мумкинки, Ислом Каримовнинг мустабид режимини тугатишни, ҳокимиятни қизи Гулнорага ўтказилишининг олдини олишни истаган ҳар қандай шахс, ҳар қандай гуруҳ фақат ўзбек халқига, унинг фойдаланилмаган, ухлаб ётган, аммо улкан протест потенциалига таяниши лозим. Ўзбеклар табиатан қийин “қўзғолади”, аммо мабодо бир “қўзғолса”, тўхтатиш ўта қийин.

Шуни ҳам унутмаслик лозимки, бу курашда АҚШ бошлиқ Ғарб демократияси Ислом Каримов бошлиқ ўзбек диктатурасига ёрдам беради. Шу ўринда, Каримов режимига қарши ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам хорижда реал, аммо зоҳиран ҳозирча кўринмаётган кураш олиб бораётган ўзбек мухолифатидан алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади. Аммо бу эҳтиёткорлик қўрқув ва сусткашликка айланмаслиги лозим. Чунки энди мухолифларнинг қўрқув ва сусткашлиги, Ўзбекистонда ҳокимиятнинг диктатор Ислом Каримовдан қизи Гулнора Каримовага топширилишига йўл очади. Президентликнинг бу очкўз, шаҳвоний бузуқ ва тўймас хотинга топширилиши Ўзбекистонда монархиянинг бошланиши, Каримовлар диктатурасининг яна беш йил, балки ундан-да кўпроқ, балки яна 20 йилга чўзилишини бошлаб беради.

 

Мақола рус тилидан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайти таҳририятида таржима қилинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • abdullo ;

    men Vatan xoini emasman birodar.Bu vatanni tuzini yedik tuziga tupirmayman. Mamlakatda ahvol + mi yo – mi buni men hal qilmayman faqat fikrim wuki xalqimiz qiynalmasa ahvol yahwilansa wu deyman.wuni ozi kifoya.Lekin orzuin qamoqdagi doslar birodarlarga zulm kuchaymasa boldi. Qolganidan men roziman. Qamoqdagilarga mo’minlarga Ollox quvat bersin boshqasi kerakmas

    09/12/2012 14:23
    • Комил ;

      Агар одам факат орзу билангина максадга етганда эди, хозир узбек ойда юрган буларди. Факат орзу киладиган, хамма нарсани осмонга караб ётволиб худодан сурайдиган, амалда хеч бир ишни койил килмайдиган одамни КУКНОРИ дейишади. Яна бир гап огайни, ВАТАН деган сузни кейинги пайтларда керагидан ортик ёзилябди, биласизми, инсон учун ватандан хам кадрлирок турадиган бир нарса бор, буни номини ИНСОНЛИК ШАЪНИ дейишади. Агар инсон ватанда кадр топмаса, угри, муттахам, ёлгончи, каламушлар билан яшашга махкум этилса бу ватандан кетган яхши, токи шаънини йукотиш, корин бандасига айланиб хайвон даражасига тушмаслик учун.

      10/12/2012 07:37
  • abdullo ;

    Ozbekiston xalqiga va yurtbowimizga Sogliq tilayman.bu paxta qoiw emas.qozonda bori chomichga chiqadi.men xozirgi ozbek davlati ta’limini olganman. Meni fikrimcha va olgan saboqlarimdan va diniy qarawlarimdan kelib chiqib Vatanimga qarshi aytilgan keraksi” ? ” gaplarni vatanga xiyonat db bilaman. Men ham O.I.X ni yoki xalq xarakatini gapirmoqchi emasman.Meni bu vatanda uwlab turgan narsa din , vatan otam onam . Ozbekiston kelajagi buyuk davlatdir.Karimov siyosatidan ;bugun rus bilan yomon aqw bilan yaxwi.ertaga rus bilan yaxwi aqw bilan yomon keyin ozbek xam osiyoda emas jaxonda xam xal qiluvchi gapni aytadigan davlatga aylanadi

    15/10/2012 12:47
    • odam ;

      sizday va sizga uhshab fikrlaydigonlarni oddiy kilib aytganda ahmok desa buladi uzb qanaqasiga kelajagi buyuk buladi nimani evaziga shu haqidaham bir boshqotirib kurdizmi bu suzni aytilganiga 22yil buldi hali hanuz ahvol orqaga kaytib ketmoqda va bu battar bulsa buladiki yahshi tarafga uzgarmaydi mayli siz va sizga uhshab fikrlediganlar mast yani IAK ni kuruk vadalariga aldanib yurorilar …va qachonga…

      19/10/2012 16:28
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube