Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Вакил”нинг фойдаси ва зарари ҳақида

“Вакил”нинг фойдаси ва зарари ҳақида
02 Ekim 2012 - 16:19 'да юкланди ва 2495 марта ўқилди.

Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри

Менга ўз фаолиятим давомида илмий, услубий, ўқув, диний, адабий, сатирик ва бошқа йўналишларда30 гаяқин катта-кичик китоблар ёзиш насиб этган. Улардан айримлари Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофатига, айримлари ал-Хоразмий мукофатига, айримлари Мозамбик Ҳукумати мукофатига сазавор бўлиб эл оғзига тушган.

Лекин “Вакил” номли мўжазгина китобим биронта мукофотга сазавор бўлмаган бўлсада, мен ёзган китоблар ичида энг кўп ўқилгани, (норасмий равишда) қайта-қайта нашр қилингани бўлиб, мени эл-юртга ва раҳбариятга танитди.

Бу машхурлик мени кўпгина хўрлигу балоларга грифтор қилди ва алал оқибат муҳожиротга юз тутишимда бош ролни ўйнади. Шу боис бу китобим ҳақида сал кенгроқ тўхталмоқчиман.

“Вакил”нинг дунёга келиши

Мен 1985 – 2000 йиллар мабойнида Хоразм вилоятида турли хил маъсул вазифаларда ишладим. Бу даврда коммунистик партия ва ҳокимлик топшириғига биноан туман ва хўжаликларда Обком, райкои ва ҳокимнинг вакили ва оператив группаси таркибида фаолият олиб бордим.

Қатор йиллар хўжалик раҳбари сифатида турли даражадаги вакиллар ва оператив группани (боқдим) қабул қилдим. Туман ва вилоят даражасидаги раҳбар сифатида райком, обком ва вилоят ҳокимининг оператив группасига раҳбарлик қилдим.

Бу пайтда вакилчилик, оператив группа ҳамда хўжалик, ташкилот ва район раҳбарлари фаолиятини чуқур ўрганиб кўп материаллар йиғдим ва уларнинг таҳлили асосида вакилчилик, оператив группанинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳеч қандай фойдаси йўқлигини исботладим. Бу ҳақда эса, йиғилишларда, матбуотда, радио ва телевиденияда бирнеча бор чиқишлар қилдим.

1990 йилнинг ўрталарига келиб, ҳали ёзилиши режалаштирилаётган “Вакил” номли илмий-сатирик китоб ҳақида таниқли ёзувчи Набижон Боқий “Оила ва жамият” газетасида катта мақола эълон қилди.

Шундан кейин ҳали йўқ китобга таниқли ёзувчи ва шоирлар ҳам қизиқиб қолишган. Ўзбекистон Парламенти демократия ва ошкоралик қўмитаси раиси, машҳур шоир ва адиб Эркин Воҳидов Хоразмга расмий ташриф билан келди.

Аэропортда уни Хоразм ҳокими М.Жуманиёзов бошлиқ бир гурух расмийлар кутиб олдик. Кутиб олувчилар ичида вилоят фан ва техника маркази директори сифатида мен ҳам бор эдим.

“Вакил” номли китоб

Депутатлар залидаги бир пиёла чой устида Эркин Воҳидов менга қараб: “Ахмаджон “Вакил”ни қачон ёзиб бўласиз. Қишлоқ ҳўжалик ходимлари билан бир қаторда биз – адабиёт аҳли ҳам кутаяпмиз уни. Бизни қизиқтираётган нарса унинг илмий-сатирик эканлиги. Адабиётдаги “Илмий-оммабоп”, “Илмий-фантастик” каби йўналишдаги китобларни биламиз. Бироқ адабиётда “Илмий-сатирик” деган йўналишни эшитмаган эканмиз”, деди кулиб.

Китобни 1999 йилнинг бошларига келиб ёзиб тугатдим. Бироқ уни чоп қилиш ниҳоятда мураккаб бўлди. Қайси бир (давлат тасарруфидагими, хусусийми) нашриётга обормай: “Китобда долзарб муоммалар кўтарилган экан-у, бироқ у А.Солженициннинг Архипелаг ГУЛАГига ўхшабди. Буни нашр қилсак қамалишимиз турган гап”, дейишиб китобни босишмади.

Президент девонида ишлайдиган бир танишимнинг: “Девонда ишлайдиганларнинг ҳаммаси ҳам одамлар ўйлаганидай ақилли эмас, нашр қилишга ёрдам сўраб уни Президентга юборинг”, деб берган маслаҳати асосида китобни чоп қилиш борасида ёрдам сўраб мамлакат Президентига 1999 йил 13-февралда (портлаш бўлишидан 1-2 соат олдин) жўнатдим.

Кўп ўтмай Президент девонининг етакчи консултанти С.Олимов имзоси билан “Китоб нашр қилинишга лойиқ” мазмунида хат олдим. Шу хат асосида нашриёт раҳбарлари: “Юқоридагиларнинг калласи борми ўзи”, деб тўнғиллашиб бу китобни бор-йўғи 500 нусхада босишди (Сурат-1).

“Вакил”нинг парвози

Бу китоб нашриётдан чиққан куниёқ қўлма-қўл, талаш бўлиб кетган. Китобга талаб ниҳоятда катта эканлигидан фойдаланган айрим чаққонлар бу китобни ксерокопияда кўпайтириб ҳар биттасини катта-катта (4000-11000) сўмларга сотган ҳолатлари кўп бўлди.

Бу китобнинг долзарблиги ва муштарийларнинг илтимосига биноан уни “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий ишлаб чиқариш журнали 1999 йил 3-сонидан 2000 йил 5-сонигача бўлган муддатда ўз саҳифаларида узлуксиз босиб чиқарди (Сурат-2).

“Вакил”нинг журналда нашр қилинган бетларидан бири

“Боғот садоси” рўзномоси қишлоқ хўжалик бўлими мудири, таниқли журналист Шавкат Болта бу китобни таҳлил қилиб: “Жасорат-ла битилган рисола ёхуд иллат илдизига урилган болта” номли тақриз ёзди ва у “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2000 йил 5-сонида эълон қилинди.

Тақризда: “Вакил”нинг босилиб чиқиши, айниқса унинг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналида эълон қилиниши Хоразмда оператив группа, қўшиб ёзиш, вакилчиликка ўхшаш эски тузум иллатларининг камайишига сабаб бўлмоқда. Бунинг учун барча қишлоқ хўжалик меҳнаткашлари номидан муаллифга ва ноширларга ташаккур”, деб қайд қилинади.

Хоразм вилоятининг “Президентнинг тескаси” деб танилган қаҳрамон ҳокими Ислом Бобожонов катта бир йиғилишда: “Тўғрида, тўхтатинг “Вакилчилик” “Оператив группа” каби эски тузим иллатларини” деганидан кейин бу иллатлар кескин камайди Хоразмда. Битта-яримта вакилчилик ва оператив группалар ҳам ўз фаолиятини дабдабаларсиз, ярим яширинча олиб борди.

Ўрни келганда бир тафсилотни айтсам.

Боғот районига вилоятдан 20 дан ортиқ оператив группачи ва вакиллар келади. Район марказига “Тошкент” колхози яқин бўлганлиги учун буларни тушлик қилдириш Тошкент колхози раиси Умид Бектурдиевга топширилади.

Менинг уйим Тошкент колхози гостиницаси ёнида эди. Мен эса эски кийимларни кийиб ариқ тозалаб юргандим. Туш пайтида район ҳокими бошлиқ бир тўда оператив группачи ва вакилчи ёшуллилар колхоз гостиницасига овқатга келишди. Улар гостиницанинг олдида тўпланишиб мен томонга қараб бир нарсалар деб туришди-да, ит қувлаган девоналардай ҳовлиққанларича машиналарига минасолиб жўнаб қолишди.

Улар кетган захоти гостиница ошпази Дармон опа: “Раис бобонинг топшириғи”, деб 3 қозон овқат олиб келди уйга. У даврларда ишсизлигим боис ойига 1-2 мартагина гўштлик овқат ердик. Бу овқатларни оиламиз билан бир ҳафта “Вакил”ни дуо қила-қила, роса маза қилб едик.

Масала бундай бўлган экан.

Оператив группачилар гостиницанинг олдига келганларидан кейин раисдан: “Бу кимнинг уйи?” деб сўрашибди. Шунда раис: “Бу “Вакил”ни ёзган Ахмад ҳожи Хоразмийнинг уйи. Анаву ариқ тозалаб юрган унинг ўзи”, деган захоти улар район марказига кайтиб кетиб столовойда ўз ёнларидан овқат олиб ейишган.

Шундан кейин колхоз гостиницасига бирон мехмон (вакил) келмайдиган бўлди. Колхозчилар, айниқса раис, жамоанинг ҳақини туя қилаётган  бундай очофатлардан қутилишганига  хурсанд эди.

Турли хил СМИларда “Вакил” ва унинг муаллифи ҳақида: “Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби (Вакили) ҳақида”, каби мақолалар босилди. “Вакил”нинг шухрати кун сайин ошар, ҳалқ ичида китоб ҳақида турли хил тўқима ва ривоятлар пайдо бўларди.

“Вакил”нинг зарари

“Шухратга – ҳасад”, деганларидай ва таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва олим Толиб ака Ёқубовнинг прокурор билан учрашганидаги: “Сиз бу ерда Президентингизнинг образини танибсиз-да. Демак мақола ўз вазифасини бажарибди”, деганидай, китобдаги ўз образини таниган ёшуллилар менга турли тазийқлар ўтказабошладилар.

Ҳатто яқиндагина мени “Хоразм фахри” деб кўкларга кўтарган “Қишлоқ ҳаёти” газетасида мен ҳақимда фақат бўхтондан иборат буюртма фелетон босилди. Мени барча ишларимдан “ўз аризамга мувофиқ” бўшатишди. Хоразм вохасида аграр сохасидаги биринчи ва ягона профессор бўлсамда узоқ йиллар ишсиз қолиб оиламни мардикорлик билан боқишга мажбур бўлдим.

Албатта масала шу билан тўхтаб қолмади.

2000 йил, 7-ноябрь кундуз соат 12 ларда, оёғига этик кийган, галстук таққан, ёши 60 дан ошган, қорачадан келган бир киши 30 ёшларидаги безорисифат ўғли билан салом-алейксиз, оёғинида ечмай уйга кириб келишди. Қўлида менинг “Вакил” номли китобим ва “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2000 йил 3-сони бор эди.

Ўзининг исми шарифини, Ғалаба хўжалигида фермер бўлиб ишлашини, олий тоифали тарих фани ўқитувчиси бўлганлигини, 40 йил КПСС аъзоси, 30 йил пропогандист бўлганлигини, РайОНОнинг қатор фахрий ёрлиқлари соҳиби эканлигини, Нафақат Боғот районидаги, ҳатто Хоразм вилоятидаги  Атабоев Қурбондурди исмли фермер фақат унинг ўзи эканлигини айтиб, ҳар биттаси учун эринмай тегишли ҳужжат ҳам кўрсатди.

-Биринчидан, менинг 6 эмас,3,2 гектарерим бор. Иккинчидан шоли ҳамма майдонга эмас, ярмига (лекин ҳаммасига пахта экилиши керак бўлган) экилган. Учинчидан Гуручни Тошкентга эмас, Сурхондарёга обориб сотганман. Тўртинчидан ундан 1 млн уёқда турсин, 300 минг сўм ҳам фойда олоаолмадим. Булар тўғрисида мана ҳужжатлар, деб олдимга бир даста турли хил кўринишдаги қоғозларни ташлади ва шундай экан, нимага менга тухмат қилиб китобга, у ҳам етмаганидай бутун бошли Ўзбекистон ўқийдиган журналга ёзасан, деб ўшқирганича мени ҳақорат қилабошлади.

Ота – ўғил иковлари журналдаги “Вакил” китобидан Қурбондурди Атабоев образи тилга олинган  “План – қонун” деган боби босилган саҳифасига (шундоғ ҳам мақоланинг остида муаллиф сифатида менинг фамилиям турган бўлсада): “Шуни мен ёзганман” деб менга имзо қўйдиришиб, энди сени қаматамиз, дейишиб чиқиб кетишди ва мени судга беришди.

“Вакил” бадий адабиёт эканлиги ва “Қурбондурди Атабоев” эса образ эканлиги боис мени суд жазога торта олмади.

Бироқ Қурбондурди Атабоевни ерига шартномада кўрсатилган пахтани экмасдан, ярмига шоли экиб, 5 тонна пахтани сотиб олиб шартнома планини бажаргани учун унинг ўзини, РАПОни, хўжалик раисини, пахта қабул қилиш пункти директорини обориб обкелди. Уларнинг ҳар биридан “тегишли ҳақини” олганидан кейин суд ишни ёпти-ёпти қилди.

Китобда ўз образларини кўриб, уни ҳақорат ҳисоблаб мени судга тортмоқчи бўлганлар кўп эди. Улар ичида ҳатта Ўзбекистон қахрамонлари ҳам бор эди. Қурбондурди Атабоевнинг судда ютқазганидан кейин улар мени “Вакил” учун судга беришга юраклари бетламади.

Бу жараёнларнинг барчаси “Вакил”да тилга олинган оператив группа, вакилчилик, қўшиб ёзиш каби иллатларнинг кескин камайишига олиб келди. Район ва хўжалик рахбарлари, фермерлар айниқса оддий деҳқонлар бундан жуда хурсанд бўлиб менинг ҳаққимга дуо қилишарди.

Афсуски уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ш. Мирзиёев бош вазир бўлганидан кейин вакилчилик нафақат яна ривожланиб кетди,  ҳатто фермер ва деҳқонларни тириклайин кўмадиган Каримовчи вакиллар пайдо бўлди. Шунда бечора ҳалқ “Ёмонни кўрсанг яхшининг қадрига етасан”, деганидай Совет замонидаги вакилларнинг қадрини тушинишди.

Бу ҳақда “Узнюс”сайти 3-ноябрь 2009 йилда Законченный псих и садист на работе с фермерами» номли мақола эълон қилди (Сурат-3). Мақолада айтилишича Вазирлар маҳкамасининг Жиззах вилояти бўйича вакили (Ш.Мирзиёевнинг шогирди) Ўктам Турсунов «Амир Темур» фемер хўжалигига боради. Кўрсаки фермер биринчи теримдаёқ пахтани йиғиб-териб, шартнома режасини ошиғи билан бажариб, ўрнига буғдой экиб бўлган экан.

Вакил ҳакида нашр қилинган мақоланинг бошланиши

Фермер бу қилган иши учун катта вакилдан  мукофот олиш илинжида  фермер хўжалигининг деҳқончиликда қўлга киритаётган муваффақиятлари  ҳақида тўлиб-тошиб гапирабошлайди.

Катта вакил (Ў.Турсунов) фермерни бу қилган иши учун тириклайин кўмишга қарор қилади. Фермерни шу яқин орадиги қабристонга бошлаб боради ва қўлига белкурак бериб ўзи учун гўр (чуқур) кавлашга мажбур қилади.

Фермер йиғлаб, ялиниб ўзига ўзи салкм одам бўйи гўр кавлаб бўлар бўлмас, вакил фермерга жаноза ўқитиш учун масжид имомини олдиради ва гўр кавлаётган фермерга жаноза ўқишни буюради. Мулла: «Жаноб вакил,  Худо ўлмаган одамга жаноза ўқишни манъ этган», дейди қалтираб-қахшаб.

Шунда вакил: «Сизларнинг Худойингиз мен бўламан! Ҳозироқ фермерга жаноза ўқигин-да, уни анаву тупроқ билан кўмиб ташла. Кейин ўлаверади ўзи. Акс ҳолда сени ҳам фермернинг гўрига тушириб, икалангизнида ўзим бежаноза кўмиб ташлайман», дейди ўшқириб.

Бечора имом ичидан: «Аллоҳ ўзинг кечиргин мен бечорани», деганича фермерга жиноза ўқиб унга тупроқ тортади ва вакил кетган зохати фермерни гўрдан чиқариб юборади.

КабМиннинг вакили Ў.Турсунов бу қилган ишини ҳамма ерда кўз-кўз қилиб мақтаниб  юради. Устози (Ш.Мирзиёев) бу қилган иши учун унинг мансабини яна бир поғона кўтариб вилоят ҳокимлигига номзод қилиб қўяди.

Ўктам Турсуновнинг бу кирдикорлари  Узнюсда эълон қилинганидан кейин бу ҳодиса  бутун Ўзбекистон бўйлаб катта резонанс беради. Ҳалқ ғазабидан қўрққан Ў.Турсуновнинг устозлари ўзларини сақлаб қолиш учун уни қурбонлик қилиб (жинойи жавобгарликка торттириб) юборишади. Шундан кейин матбуот (Узнюс)нинг кучига одамлар қойил қолишиб унинг ҳаққига дуо қилабошлайдилар.

Мавруди келганида Узнюсда ушбу мақолага ёзилган битта муносабат(соммент)ни келтиришни лозим топдик. Ўзини Ўктамжон деб номлаган муштарий бу мақонани ўқиб қуйидаги сомментни қолдирган:

Бу янгилик эмаску. 1999 йилда профессор Хоразмийнинг «Вакил» (Представитель)китоби нашр қилинганди. Унда вакилларнинг барча тоифаси илмий асосда кўрсатиб берилган. Шу боис у китоб «Архипелаг ГУЛАГ» деб ном ҳам олганди. Шундан кейин вакиллар анча камайганди.

Буниси ашаддийлашган (Каримовчи) вакил экан. Хоразмийни чақириб «Ашаддийлашган вакил» номли китоб ёздириш керак, шунда булар камаяди.

Бироқ «Вакил» китобини ёзганидан кейин кўп ўтмай Хоразмий Ўзбекистондан йўқолиб қолди. Ким билади, Турсуновга ўхшаган вакиллар унида тириклайин кўмиб юборишдими.

Берегись Каримовского вакила!!!

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Ҳақсўз ;

    Манашу сайтда тасоддифан “Вакил”инг фойдаси ва зарари ҳақида” номли манашу мақолани ўқиб қолдим. Бу мақола Ш.Мирзиёев Бош вазир эканлигида ёзилган экан.
    Мимрзиёев Президент бўлганидан кейин ҳам бу мақола ўз актуаллигини йўқотмаган, балки оширган.
    Сайтдан илтимос, шу материални сайтга такрор қўйсангиз.
    Олдиндан ташаккур деб муштарийнгиз
    Ҳақсўз

    20/01/2019 00:43
  • OXH ;

    Ahmadga: Bu saytda faqat OXH ga azoılar chiqadimi? Sal kengroq boling, Ahmadboy. Bu halq sahifasi bolishi kerak, Ozbekiston Halqining sayti

    03/10/2012 09:39
  • Karim Safarov ;

    Yashang UHH, ajoyib maqoloa ekan.
    Hozir vakillarning ayni kupayadigan vaqti, shu bois maqoladan bir nusxasini I.Karimov, yana bittasini Sh. Mirziyoevga etkazinglar.

    02/10/2012 22:48
  • Axmad ;

    Bu kishini UXX ga nima aloqasi bor?
    Din deydimi? Qaysi din?
    Ozodlikda qilgan chiqishlarini hali heh kim unutmagan bu kishini. Bu kishini din nomidan gapirishga manaviy haqqi yuq. Namoz aka qayerga qaramoqdalar.

    02/10/2012 16:39
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube