Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Yangidunyo.com: Yangidunyo.com хусусида

Биз сизни, Юсуфбой, ўзингиз яшаётган мамлакат судига беришга қарор қилдик. Мен доменнинг эгаси сифатида, сизга инсонларни ҳақорат қилишга ваколат берганим йўқ. Керакли ҳужжатлар таржима қилиниб, тайёрланмоқда. Сизга жуда катта миқдорда жарима солиниши мумкин, тўлай олмасангиз, ҳатто қамашлари мумкин… Бир умр журналистика билан шуғулланишга таъқиқ қўйилиши мумкин ва ҳоказо…

Yangidunyo.com: Yangidunyo.com хусусида
09 Ekim 2012 - 7:58 'да юкланди ва 1047 марта ўқилди.

Бу домен ўғирлангани йўқ, асл эгаси қайтиб олишга қарор берди ва қайтариб олди. Мен бу исмни 2007 йил февралида сотиб олганман ва Юсуфга сайт қуриб, боғлаб берганман. Доменни сотиб олиш учун ундан пул олганим йўқ, кейин эса фойдалангани ва веб-хостинг учун йилига жузъий 50 доллар атрофида пул тўлаб турган.

Гапим қуруқ бўлмаслиги учун, Invoice расмини келтираман:

 

Сайтни қуриб бергандан кейин, ўнларча дафъа баъзан 2 соат, баъзан 10 соат, баъзан 2 кунлаб бу сайтни яхшилаш устида ўтирганман ва ҳеч нима таъма қилмаганман. Бизга ака деди, биз ҳам ука дедик, акалик қилдик, миллатимизга бераётган ёрдамимиз деб тушундик…

Унинг “Фахриддин ака ўчириб қўярди” дегани нонкўрликдан бошқа нарса эмас. Виждонига ҳавола.

Энди мақсадга ўтаман:

Нега мен Юсуфдан “Янги Дунё”ни қайтариб олишга қарор қилдим? (Аслида, бир кун бу доменни қайтариб оламан, деб ҳеч ўйламагандим…)

Илгарилари бир неча марта ҳақоратли нарсалар қўйманг, деб айтганман, хафа бўлган жойларим ҳам бор, аммо, охиргиси ҳаммасидан ошиб тушди.

Бир мақола чоп қилмишлар, жўра жовлиевмиш “муаллиф”…

“…акиллаб қолишга ўлгунингча пайт пойлайсан”, “сомонини кавшаб, бунча маъраяпсан”, “илон” сингари ўнларча ҳақоратлар, “бошингни мажақлаб ташлагим келади” деган террорчилик жумлалари бу пасткаш “мақола”нинг асосини ташкил етади.

Бир одамзодга, сизга ҳеч ёмонлик қилмаган бир инсонга бу қадар ҳақорат қандай раво кўрилади? Сиз бу гапларни акангизга, укангизга, оилангизга, яқинларингизга раво кўрасизми???

Яна-да даҳшатлиси, бу ҳақоратлар Ўзбекнинг асл фарзанди, эл севган шоир, олижаноб бир инсон бўлган Муҳаммад Солиҳга қаратилган!

Сиз ҳали ноннинг отини тўғри айтолмайдиган даврларда Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон мустақиллиги учун майдонларда эди, элим деб, юртим деб жонини гаровга қўйиб, Совет империясининг кўзига тик қараб, миллат манфаатини ҳимоя қиларди.

Сиз кимсизки, бугун Муҳаммад Солиҳга баҳо берасиз, ҳақорат қилишга журъат этасиз??

У киши билан орамизда ғоявий фарқларимиз бўлса-да, қалбимизнинг тўрида Муҳаммад Солиҳнинг ўз ўрни бор, биз билган, ҳурмат қилган инсонни сиз ҳақорат қилсангиз, биз қараб ўтирамизми?

Албатта йўқ, шунинг учун ҳам биз – бир гуруҳ дўстлар биргаликда сизни, Юсуфбой, ўзингиз яшаётган мамлакат судига беришга қарор қилдик. Мен доменнинг эгаси сифатида, сизга инсонларни ҳақорат қилишга ваколат берганим йўқ…

Керакли ҳужжатлар таржима қилиниб, тайёрланмоқда. Бир ҳафтадан кейин очиқлик келтираётганимнинг сабаби ҳам шунда.

Бу нима дегани, биласизми? Сизга жуда катта миқдорда жарима солиниши мумкин, тўлай олмасангиз, ҳатто қамашлари мумкин… Бир умр журналистика билан шуғулланишга таъқиқ қўйилиши мумкин ва ҳоказо…

Бизнинг Юсуф деган укамиз йўқ ортиқ…

Аммо, юридик ишламларни бошламасдан туриб, сизга (баъзи дўстларнинг ундови билан) бир имконият беришга келишдик:

Оммавий сайтлардан бирида Муҳаммад Солиҳдан узр сўрасангиз ва У Киши сизни кечирса, даъводан воз кечишимиз мумкин. У ҳолда, “жўра жовлиев” деган “Талант” билан шуғулланамиз.

Бу орада, ўпкасини қўлтиқлаб югураётган акаларингизга айтиб қўйинг, ўпкасини босиб олсин.

Бошқа барча ўқувчиларга ҳурмат билан,

Фахриддин Худойқулов
http://yangidunyo.com/
09.10.2012

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • Zor zarba ;

    Togri qilasizlar, bu kishi ozidan boshqa hech kimni hurmat qilishni bilmasa kerak.

    15/10/2012 17:09
  • hoshim ;

    Yusufjon,sizning kimligingizni 70% ochildi, yana 30% ochilsa Svetsyadan qochishingizga tugri keladi.Mabodo Svetsyadan qochsangiz, dustlaringizni ham birga olib qoching.

    09/10/2012 19:28
  • Хайдар ;

    Koyil. Ohirgi paytlarda ozi bu saytni harakat.net degan, dooim bir chol ozini folbin kilib korsatadigan sayttan farki kolmagandi.

    09/10/2012 18:32
  • халкчи ;

    100 фоиз маъкуллайман бу маколада айтилган фикрларни. “Янги дунё” деган сайт фиски фасоддан бошка иш килгани йук, Юсуф Расулов шундай тубан йул билан шухрат козонмокчи булди, аммо бунинг акси булди, узи шарманда булди.

    09/10/2012 09:20
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар