Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

TeliaSonera бош директори Ларс Нюберг лавозимини тарк этади

Диктатура режимлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, кўпроқ пул топиш мақсадини кўзлаган компаниянинг бош директори Ларс Нюберг вазифасидан истеъфо беришини маълум қилган.

TeliaSonera бош директори Ларс Нюберг лавозимини тарк этади
10 Ekim 2012 - 6:57 'да юкланди ва 1560 марта ўқилди.

Тўлқин Қораев

Швеция

Швециянинг шундоқ ҳам “машҳур” бўлган TeliaSonera компанияси кейинги вақтларда яна ҳам машҳурроқ бўлиб қолди.

Компаниянинг Ўзбекистондаги диктатура режими билан олиб борган ҳамкорлиги уни яна-да кўпроқ “машҳур” қилди, десак кўп муболаға бўлмас. Диктатура режимлари билан ҳамкорлик ўрнатиб, кўпроқ пул топиш мақсадини кўзлаган компаниянинг бош директори Ларс Нюберг вазифасидан истеъфо беришини маълум қилган. Бу ҳақида 10 октябрь кунида швед оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Ларс Нюберг 2013 йилга қадар компания бош директори лавозимига тайинланганди.

TeliaSonera швед оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига тушиши, унинг очкўзларча Собиқ Совет Иттифоқи давлатларига томон қилган бизнес юриши натижасида бошланди.  Шу йилнинг (2012 йил) апрель ойида бу ширкатнинг собиқ СССР нинг диктатура режимлари ўрнатилган мамлакатларида олиб бораётган фаолияти қаттиқ танқид остига олинди. Швед телевидениесининг Uppdrag granskning  (Вазифа. Текшириш) дастури журналистлари компания собиқ Совет мамлакатлари ҳудудларида хафвсизлик хизматлари билан ҳамкорлик ўрнатгани ва ўз мижозларининг телефон суҳбатларини муттасил тинглаб бориши, уларнинг ҳаракатларини  назорат қилиш имконларини яратиб берганини фош қилганди. Шу жумладан бизнинг ватанимиз бўлган Ўзбекистонда ҳам.

Ўшанда Ларс Нюберг ва унинг командаси “биз фаолият олиб бораётган мамлакатларда бу ҳолат қонун доирасидадир” деган баҳона билан қутулиб қолишди. Лекин фалокат келса қўшша келади деганларидек, энди компания Гулнора Каримовага пора берганлиги учун Швеция прокуратураси томонидан таъқиб қилинаяпти.

2,2 миллиард швед кронаси миқдоридаги пора бу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинадиган мавзуга айланди. Янги сизиб чиқаётган маълумотлар ҳам TeliaSonera кўра-била туриб бу аферага аралашганини исботлаяпти.

Албатта Ўзбекистон учун пора олиш ва пора бериш нормал ҳолат. Бунинг учун ҳукуматимиз ўзининг коррупцион раҳбарларини фақат тақдирлаб келади ва юксак лавозимларга кўтаради. Шу сабаб расмий Тошкент учун Швецияда кўтарилаётган шов-шув тушунарсиз бўлса ажаб эмас. Улар учун “Нима ўзи бу, осмон узилиб ерга тушибдими? Бор йўғи бир компания Ўзбекистонда фаолият кўрсатиши учун откат берган экан, бутун бошли Ўзбекистон шунақа откат бериш билан яшаяпти-ку ахир! Халқ норозилик билдирмаяпти, демак ҳаммаси яхши.  Албатта ҳаммаси яхши, фақат Ўзбекистонда яхши!”

Гулнора Каримовага пора берганлиги учун  TeliaSonera бош директори Ларс Нюберг истеъфо беради! Яқин орада бу компания Ўзбекистондаги бизнесини ҳам тўхтатишга қарор бериши мумкин. Ҳар неки, бу ҳақда баъзи гап-сўзлар ҳам учраяпти. “Уздунробита”ни ҳукумат ёпди, Usellни  TeliaSonera ёпса, Ўзбекистон мобил телефон бозорида фақат Uzmobile қолади холос. Келгусида режим билан ҳамкорлик қилишга дунёнинг қайси йирик ширкати рози бўларкан, буни вақт кўрсатади.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube