Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг мамлакат кучишлатар тизимлари ходимларига мурожаати

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сизлардан ҳушёр бўлишни, турли иғволардан ва “пора” ташлашлардан эҳтиёт бўлишни сўраб, идораларингизга қарашли санаторийлар ёки пансионатларда бепул дам олиш таклифларига ҳеч қачон рози бўлмасликка чақиради.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг мамлакат кучишлатар тизимлари ходимларига мурожаати
12 Kasım 2012 - 19:29 'да юкланди ва 906 марта ўқилди.

Азиз ватандошлар!

Сўнгги олинган хабарларга кўра, мамлакат президенти Ислом Каримов ва унинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Вячеслав Голишев топшириғига биноан, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши томонидан XKQ-M-17 рақамли “Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда Вазиятлар Вазирликлари идораларида Пенсия жамғармаси маблағларини тежаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида” деб номланган махфий топшириқ ишлаб чиқилган ва татбиқ этиш учун қабул қилинган.

Мазкур топшириқда Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг раҳбарларига, ушбу идораларнинг ходимларига пенсия тўлаш учун мўлжалланган маблағлар миқдорини уч маротабага камайтириш буюрилган. Махфий ҳужжатнинг бир бандида кучишлатар тизимлари ходимларининг пенсияга чиқишига тўқсинлик қилиш йўллари аниқ белгилаб берилган: “Пенсияга чиқишига 2-3 йил қолган ходимлар алоҳида назоратга олинсин. Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг ички хавфсизлик бўлинмалари орқали ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳужжатлардаги барча фаолиятини текшириш ҳамда уларга нисбатан порахўрликка қарши амалий чораларни қўллаш тавсия этилади. Охирги чора сифатида тиббий-профилактик усуллардан фойдаланиш буюрилади”.

Бошқача қилиб айтганда, пенсияга 2-3 йил қолганида, ички хавфсизлик бўлинмалари (ИХБ) ушбу ходим имзор чекан барча ҳужжатларни қайта текширишга тушади. Агар ходимга қарши архивдан айб топилмаса, ИХБ вакиллари потенциал пенсионерга қарши “порахўрликка қарши чоралар”ни, яъни пора билан “тушириш”га ўтадилар.

Агар ходимни бу йўл билан ҳам тўхтата олишмаса, ИХБ вакиллари охирги – “тиббий-профилактик” чорани қўллашга ўтадилар. Бу чора-тадбирлар доирасида пенсияга чиқиш арафасида ходимга идорага қарашли санаторий ёки пансионатларда бепул дам олиш таклиф этилади. Агар потенциал пенсионер бу таклифга розилик берса, ўша идорага қарашли санаторий ёки пансионатнинг врачлари ходимнинг пенсияга чиқишига тўсқинлик қилишади – Вазирлик ИХБнинг махфий топшириғига кўра, врачлар “алоҳида назоратга олинган” мижозлардан “тиббий йўл билан қутулишлари” керак.

Ушбу ғайриинсоний топшириқни бажариш учун Ички ишлар, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг раҳбарлари ўз ҳамкасбларига қарши сохта маъмурий ва жиноий ишлар қўзғаб, ўз ишчи-ходимларини ўлдиришгача бормоқдалар.

Махфий топшириқнинг бажарилишини назорат қилиш, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг республика аппарати ва ҳудудий бошқармаларига юклатилган.

 

 ИИВ, МВ ва ФВВ идораларидаги ҳурматли ватандошлар!

Агар хизмат пенсиясига чиқиш арафасида бўлсангиз, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сизлардан ҳушёр бўлишни, турли иғволардан ва “пора ташлаш”лардан эҳтиёт бўлишни эслатиб, идорангизга қарашли санаторий ёки пансионатларда бепул дам олиш таклифларига ҳеч қачон рози бўлмасликка чақиради. Унутманг: бу қабиҳ йўл билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, унинг давлат маслаҳатчиси Вячеслав Голишев ва МХХ раҳбарияти сизларга мўлжалланган пенсия маблағларини давлат фойдасига тежашни мақсад қилишган!

 

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Abbos. ;

    Ohirgi paytlarda hukumat, odamlarning qiynash uchun antiqa usullarni uylab topmoqda. Shu yul bilan nafaqahurlarni och qoldirib uldirmoqchi. Rahbarlar nafaqahurlardan porani olib, tepaga junatadi. Insofsiz melisalarni omadi keldi.

    13/11/2012 04:42