Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Куннинг муҳим янгиликлари

Куннинг муҳим янгиликлари
16 Kasım 2012 - 13:17 'да юкланди ва 689 марта ўқилди.

Фаластинда фожеавий аҳвол

Бу ҳақда Фаластиннинг Ғаззо минтақасига уч соатлик ташриф билан келган Миср Бош Вазири Ҳишом Қандил гапирган. У Ғаззода бўлган вақтда Исроил тарафи минтақани бомбардимон қилишдан ўзини тийган. Шунингдек, Исроилнинг сўнгги ҳужумидан кейин Миср ўз элчисини бу давлатдан чақириб олганди. Шу шанба куни Мисрга Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғоннинг расмий ташриф билан келиши кутилмоқда. Миср Президенти Муҳаммад Мурсий телефон орқали Эрдўғон билан гаплашган ва “Сизни интизорлик билан Қоҳирада кутмоқдамиз”, деган…

 

АҚШ парчаланиб кетиши мумкинми?

Бу ҳақда Русиянинг “Комсомольская правда” газетаси (http://www.kp.md/daily/25984/2916641/) хабар берди. Тегишли хабарда айтилишича, АҚШнинг 20 штати Вашингтонда мустақиллик истаб ариза берган. Булардан мустақилликка энг тайёри АҚШнинг Обамадан олдинги Президенти Бушнинг ватани ҳисобланадиган Техас штати экан. Чунуи бу штатнинг иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлиш имкони бор, дейилади хабарда. Тарихда АҚШдан ажралишни истаган штатлар доимо бор бўлган. Бир ойда 25000 имзо тўплаган штат мустақиллик талаби билан чиқиши мумкин. Техас штати эса 60000 имзо тўплаган. Етарли имзо тўплаганлар орасида Нью Йорк ва Флорида штатлари ҳам бор.

 

Тожикистон Исломий Уйғониш партияси (ТИУП) Раисига қарши маҳкама иши бўлади

Тегишли хабарда айтилишича, Душанбе ҳокимлиги ТИУП Раиси Муҳиддин Кабирийни судга берган. Бунинг сабаби Кабирий Парламентнинг қуйи палатасида сўзлаган нутқида, Душанбе ҳокими маъмуриятини шаҳарда дарахтларни кесиш орқали экологик вазиятни ёмонлаштираётганда айблаган экан. ТИУП эски совет ҳудудида расмий фаолият олиб бораётган ягона исломий партиядир. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда исломий партия у ёқда турсин, бирор мухолиф партия руйхатдан ўтказилмаган ва уларнинг фаолиятига рухсат ҳам берилмаган. (http://www.centrasia.ru/news.php?st=1353055980)

 

Орол денгизи қайта тўладими?

Бу саволга “Ҳа”, дея жавоб берган Оролни қутқариш Оролни Қутқариш Халқаро Фондининг Раиси Сагит Ибатуллин. Бу фонднинг навбатдаги йиғилиши Қозиғистон раҳбарлигида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг вакиллари ҳам қатнашган. Хабарда айтилишича, Орол денгизини 1965 йиллардаги даражада сув билан тўлдириш имкони бор экан. Қанийди, қанийди? http://www.centrasia.ru/news.php?st=1353055980

 

ЎХҲ Ахборот Маркази 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар