Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Арча байрамидан чинор байрамига ўтайлик (аудио)

Ўзбекистонда навбатдаги таъқиқ! Эндиликда ўзбеклар Янги йилни Советлар давридан бери анъана бўлиб келган Қорбобо ва Қорқизларсиз нишонлашади.

Арча байрамидан чинор байрамига ўтайлик (аудио)
12 Aralık 2012 - 11:29 'да юкланди ва 1705 марта ўқилди.

[soundcloud id=’70939642′]

Ўзбекистонда навбатдаги таъқиқ! Эндиликда ўзбеклар Янги йилни Советлар давридан бери анъана бўлиб келган Қорбобо ва Қорқизларсиз нишонлашади. Шу билан бирга арча безашларга ҳам чек қўйилади.

Президентимиз Ислом Абдуғаниевич бу халқнинг бошига ҳар кунни солиб уни обдон синовдан ўтказаяпти. Эл кўнглига ошно бўлган нимаики бор экан, ҳаммасини бирма-бир йўқ қилаяпти. Масалан фашизм устидан қозонилган ғалаба санаси бўлган 9 май Ислом Абдуғаниевичнинг ташаббуслари ва халқимизнинг лаббайчилиги ортидан “Хотира ва қадрлаш куни”га айлантирилди. Энди бу кунда Ўзбекистон аҳли қабристонларга ҳўнг-ҳўнг йиғлайдиган одат чиқарди.

Намозхонларнинг қийратилгани бирор давр қатағонига мос келмаса керак. Улар “ақидапарастлар”, “экстремистлар”, “террорчилар” ва ҳоказо, ҳоказолар, Сталин тили билан айтганда “Халқ душмани”. Масалан, қаердадир жамоа ақиқа қилаётган даврага бирикса, уларнинг милиция босади ва ҳаммаси “террор” оши еётганларга айлантиради. Яъни улар янги бир террористик хуружга тайёргарлик кўришаётганди. Исбот, асос ва бошқа далилларга эса ҳожат ҳам йўқ! Хуллас, халқ ҳеч бир баҳона билан бир жойга тўпланиши ҳам мумкин эмас.

Ўзбеклар хурсандчилик қилишлари мумкин эмасдек гўё. Совет давридаги 1 май байрами ҳам элнинг шодиёнаси кунларидан бири эди. У ҳам унут бўлди! 7 ноябрь Октябрь револьюцияси куни, унинг ўрнига 1 сентябрь тақдим қилингандек бўлганди ҳам, лекин афсус, бу янги байрам эл учун эмас экан. Бу кунда байрам қилишга фақат Каримов клани ҳақли бўлиб қолди. Ҳаттоки ҳукмдорнинг ўзи Хоразм лазгисига муқом қилиб қолади шу кунда. Ярашадими, ёки йўқ, масаланинг бу томони  бирор аҳамият касб этмайди. Эл эса байрамни пахтазорда, ғўзалар орасида нишонлайди. Мана шу ҳукмдорга ва унинг қизларига бойлик яратиб байрам қилади эл.

Янги йилни арча безатмасдан, Қорбобо ва Қорқизсиз нишонлаш кераклиги уқдирилибди, демак яқин орада бу байрамга ҳам таъқиқ қўйилади. Бу бизнинг миллий маданиятимиз ва анъаналаримизга мос эмас экан. Қизиқ, бизнинг маданиятимизга мос бўлган нима бор ўзи? Наврўзми? Наврўз зардуштийлар байрами эди ва у ўша даврдан бизнинг маданитимизга кириб қолган. Зардуштийлик эса бизга Эрондан кириб келган. Демак бу ҳам бизнинг маданиятимиз эмас экан. Шундоқ ҳам ўзбеклар бу кунни кўнгилдагидек нишонлаётгани йўқ. Бу кунда ҳам ҳукмдоримиз саҳнага югуриб чиқиб хонандаларни қучоқлаб унинг ўзи атрофидаги шотирлари билан нишонлайди холос. Демак бизга Каримов клани тегинмайдиган янги бир байрам керак. Бу масала устидан жиндак бош қотириб кўрайликчи, балки бу шўрпешона халқ учун ҳам бирор шодиёна қлиш мумкин бўлган куни топилар, жуда бўлмаса янгисини яратиш мумкиндир.

Руслар бирор нарсадан тўлқинланиб кетса “Урра” дея қичқириб қолишади. Совет даврида бу “урра” ўзбекларга ҳам кириб келганди. Чунки биз тепада турганларга хушомад қилиб кун кўрадиганлар хилиданмизда. Масалан, пахтазорда шундай хабар янграйди: “пахта плани бажарилди”! Жавоб берамиз: “Урра! Энди уйга қайтамиз”. Ҳозир ҳам шунақа урра, урачилик бор бўлса керак.

Гитлер Германиясида “Ҳайл Гитлер”, ёки “зикх ҳайл” деб тўлқинланишлар урф бўлганди. Ҳаттоки одамлар бир бирига “хайрлик тонг” дея салом ҳам бера олмай қолишган ўша дамда. Унинг ўрнига янги фюренр “Ҳайл Гитлер”ни жорий қилганди. Гитлер ўтмишга айландию, “ҳайл”лар” ҳам йўқ бўлиб кетди.

Ўзбекларимиз нима қилишлари керак? Масалан бирор нарсадан шодланиб қолишса. Айтайлик, “Мошоллоҳ”, “Оллоҳ акбар” дейишлари мумкин эмас.  Террорчи бўлиб қолиб, умрнинг қолган қисми Жаслиқдаги концлагарда ўтказишади.  “Урра”лаб қолсак ҳам яхши эмас, руспарастларга айланиб қоламиз. Бунинг учун Жаслиққа ташлашмайди, аммо барибир яхши эмас. “Ҳайл Гитлер” деб кўрсак қандай бўларкин? Йўқ, буниси ҳам тўғри келмас экан. Ахир ҳукмдоримиз Гитлер эмас-да. Балки “Ҳайл Каримов” десакчи? Унда “ҳайл” жумласи ўзбекча эмас.

Ўзимизнинг маданиятимизга, бугунги замонамизга мос келадиган байрамлар, янгича тўлқинланишлар  ташкил этиб олишимиз зарурку. Масалан 30 январь кунини умумхалқ байрами қилсак қандай бўларкин? Бу кун Ислом Абдуғаниевич туғилган кун. Ҳукмдор бундай байрамга бирор норозилик изҳор қила олмайди. Тўлқинланиб кетганимизда “Яшасин Каримов!”, “Каримовга шарафлар” каби олқишларни қўлласак ҳам бўлар. Бу янгилик ва жуда ажиб бўларди. Ахир “Ҳайл Каримов” деб турсак уятда!

30 январь кунида ўзбек гастербайтерлари юборган пуллар эвазига мамлакатда катта шодиёналар ўтказиб борилса ва бу кунда гастербайтерлар ватанларига қайтиб аввало Ислом Абдуғаниевичнинг Оқсаройи олдида бир таъзим бажо келтириб ўтиб кетишини одатга айлантирсак. Ана ундан сўнг ўз оилаларига томон кетишса.

Яна яхши бўларди ҳозирги Григорян календаридан воз кечсак ҳам. Бу ҳам бизнинг маданиятимиз эмас ахир. Бизга зардуштийлардан қолиб кетган Қуёш тақвими ҳам тўғри келмайди. Ҳижрий тақвим эса арабларники! Кейин бу тақвимни илгари сурсак Жаслиқ кутаяпти. Бошқа бир таклиф эса бу! Янги йилимиз Григорян календари билан 30 январдан бошлана қолсин. “Ислом Карим тақвими” деб атаймиз уни. Масалан, Шимолий Кореяда янги йилнинг биринчи куни Ким Ир Сеннинг туғилган куни, Григорян тақвими бўйича 15 апрелдан бошланади. Уларнинг тақвимлари ҳам Ким Ир Сеннинг таваллудида бошланади. Бизнинг ҳукмдор Ким Ир Сендан камми. Йўқ албатта! Зиёд бўлса зиёд, асло кам эмас.

Келгусида ҳам Каримов авлодлари, хусусан унинг қизи Гулнора, набираси Ислом Мақсудий, кейин ҳам Ислом Мақсудийнинг бирор ўғли ҳокимиятни қўлга олишидан келиб чиқадиган бўлсак, 30 январь кунида нишонланадиган оммавий байрамга биров қаршилик кўрсатмайди ҳам.

Бизга нима? Байрам бўлса бўлдида. Шодлик қилсак, ароқ ичиб кўча кўйда масту аласт юришга янги бир баҳона топилса бас.  Келинглар ўзбеклар ва ўзбекистонликлар! Янги йилни 31 декабрдан 1 январга ўтар кечсида нишонлашни бас қилайлик ва ҳукмдоримиз билан биргаликда ўзбек янги йилини 30 январда нишонлаймиз. Бу кунда ҳатто янги ўзбек эрасини эълон қилсак ҳам бўлади. Масалан, Ислом Абдуғаниевич Григорян календари бўйича 1938 йилда таваллуд топганлар. Демак у киши Григорян календари бўйига келгуси 2013 йилнинг 30 январь кунида 75 ёшга тўладилар. Бу ўзбек эрасининг 75 йили бўла қолсин. Бу ажойиб янгилик бўлади азизлар.

Президентимиз чинор дарахтини хуш кўрадилар шекиллик, Тошкентдаги чинорларни ҳам кесиб олиб кетганлари бор. Шундан келиб чиқиб ўзбекнинг янги асрининг 75 йили олдидан чинор дарахтларини безашга ўтсак. Каримов суратлари билан, кейин унинг икки қизи, ҳаттоки набираларининг силуэтлари акс эттирилган шиша ўйинчоқлар билан чинор безаймиз. Кейин бу байрам ўзбек таърихига “Чинор байрами” деган ном билан ҳам киритилса.

Президентимизнинг чинорларга бўлган муҳаббати сабаб, мамлакатда чинор қолмади ҳисоб. Бу вазиятдан чиқиш учун ўзимизга одат бўлган ғўзапояларни безаб, уни “ЧИНОР” деб тасаввур этсак ҳам бўлади. Бунга рози бўлмаганлар, ёки “ҳей галварслар, ахир бу ғўза-ку” дегувчилар чиқиб қолса, улар давлат душмани деб эълон қилинади, тамом.

Жуда ажиб иш бўларди. Бу байрамга халал берадиган бирор зот Ўзбекистонда бўлмайди ҳам. Биз фақат лаганбардорлик қилиш, бўйин эгишдан бошқа бирор нарсага ярамас эканмиз, Каримов клани Ўзбекистонни токи қўёш сўнгунига қадар бошқаради. Янги байрамга тайёргарликни эса ҳозирданоқ бошланг!

 

Тўлқин Қораев
Швеция

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 4 Yorum )

  • luqmon ;

    HASAN VA HUSAYN (RA)Kinosini tomosha qiling qorayev

    30/09/2013 15:59
  • Abdulloh ;

    ИАК тугри килган гайридинларни байрамини таькиклаб мусулмонларга янги йилни дахли йук

    11/12/2012 22:16
  • Talabalar ;

    Чинор байрамини эмас, балки ИАК нинг Ок Сарой ва Дурмондан кувилиб, халкнинг золимдан озод булган кунини миллий байрам килиш керак!

    ИАК бошчилигидаги узурпаторларни онлайн режимида Мустакиллик Майдонида изтироб чеккан Халкимиз тарафидан суд килиниб, айнан 1 сентябр куни хукм укиб, узлари курдирган Жаслык турмасига ташлаш керак.

    Мустакиллик Декларацияси кабул килинган кун 1990 йил 20 июнни 1 сентябр куни билан алмаштириш керак.

    Колган ишлар режа асосида давом этаверади.

    11/12/2012 13:09
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort