Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Туркия модел бўлиши мумкинми? (3)

“Туркия модел бўлиши мумкинми? (3)
31 Aralık 2012 - 12:20 'да юкланди ва 641 марта ўқилди.

“Туркия модел бўлиши мумкинми? (3)

Таржимондан: Ушбу мақола муаллифнинг “Туркия модел бўлиши мумкинми?” номли икки мақоласининг хулосасидир. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсий ҳаёт йўлига диктатура калити урилган бир пайтда биз иккинчи ватанимиз Туркиядаги ислоҳотларга кўзимизни тикканимиз рост. Аммо иккинчи ватанимизнинг ҳам ғарб ва шарқ орасидаги оловли муносабатларнинг марказида қолганлиги бир ҳақиқатдир. Гарчи муаллиф ушбу мақоласига “Туркия модел бўлиши мумкинми? (3) сарлавҳасини қўймаган бўлсада, биз ўқувчиларимизнинг диққатини мавзуга тортиш ва мавзунинг узвийлигини таъкидлаш учун таржимага ушбу сарлавҳани қўйдик” Н.Н

Ҳамма нарса янада яхши бўлади!

Туркиянинг Оврупо Иттифоқига (ОИ) ҳақиқий аъзолиги ва АҚШга ўрнак иттифоқчи бўлиши бизга ва Ислом дунёсига қанчалик қимматга тушмоқда?

Ғарб ва Ислом дунёси орасида энегрия (нефть ва газ) манбалари ва уларни олиб ўтиш йўлларига оид чуқур манфаат жанжаллари, муаммоларнинг асоси бўлган Фаластин ва Исроилга нисбатан ғайриахлоқий муомалалар, ислоҳотларни Ғарбнинг бизга таклиф қилиши, Ислом динининг жамият ва давлат идораларидаги ўрни ҳақидаги тушунмовчиликларнинг охири кўринмас экан, “Ғарб Иттифоқнинг аъзоси Туркия” доимо Ўрта Шарқ халқларининг манфаатиними ёки Ғарбнинг стратегиялариними танлаш каби қийин ҳолатда қолаверади.

Ғарб ўзининг глобал манфаатларига мос равишда бизни Исроилга алоқадар сиёсатини қабул қилишга мажбурлар экан, бу танлов янада қийинлашиверади. Тўққиз инсонимизни шаҳид этган Исроилга НАТО эшигини очишга мажбур бўлган Туркияга минтақа халқлари қандай ишонишлари мумкин? Эртага ёки индин Ҳизбуллоҳ ёки “Хамасдан кейин” интифадани (Исроилга қарши қўзғолонни) бошлаганлар Исроилга бир ракета отадиган бўлса, НАТО минтақада Афғонистондаги ва Покистондаги каби тинч аҳолини қирғин қила бошласа, “НАТО ёки Америка” тарафдорлари Исломчиларнинг “маънодор” сўзлари минтақа халқларини тинчлантириш учун кифоя қиладими? Қон ва кўз ёшининг миқдорини ошираётган “риторик” (қуруқ сўздаги) Исломчилик ва ичи бўш Исроил душманлиги бизнинг хатоларга тўла ташқи сиёсатимизни омма билан ҳазиллашиш ва оломон дипломатиясига воситачилик қилиш ҳолига туширмоқда.

Муаммо ҳокимиятни қўлига олган АҚШ ва ОИнинг Туркия ва Ислом дунёсига муносабатидан келиб чиқмоқда. АҚШ нуқтаи назаридан Туркиянинг ОИга аъзолигини CSIS Туркия дастури директори Bülent Alirıza шундай таърифлайди: “Совуқ уруш” давридан кейин НАТОнинг аҳамияти камайди. Шунинг учун ҳам АҚШ  Туркиянинг ОИга аъзолигини бу мамлакатимиз ғарб  йўлидан айраилмаслигининг кафолати сифатида кўради”. ОИ кенгайиш комиссиясининг масъул котиби  Stefan Füle “Туркия ҳаракатчан экономияси, стратегик географик мақоми, ОИнинг ташқи сиёсатига ёрдами ва энергия ресурсларининг хавфсизлигини таъминлашдаги минтақавий роли билан ОИ учун калит бир ўлкадир”, дейди.

21 асрда ҳарбий ва иқтисодий омиллар қатори таъсирчан бўлган омиллар “қадриятлар ва маданиятдир”. Аммо Туркиянинг Ислом дунёсига янги қадриятлар бера олмаслиги ҳам бир ҳақиқатдир. Туркия гўё ўз тарихидан, диний манбаларидан “тозаланаётгани” каби ғарб қадриятларининг ҳаммолига айланиб қолди. Бунинг очиқ мисоли турк телесериалларидир. Бу сериаллар мусулмон жамиятнинг ахлоқий тизимига ичкаридан путур етказмоқда, оила муассасига бомба қўймоқда, аммо биз бу ишни туризм воситасига айлантирганимиз учун мақтанмоқдамиз. Бу даврда эркакларимизнинг қўлига “либерализм”, аёлларимизнинг қўлига “феминизм” байроғини бериб, жамоат уюшмалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари воситасида Ўрта Шарқда Ислом бўлгасининг бурчакларигача дунё капитализмининг очкўз бозорларини очмоқдамиз.

Хулосалайдиган бўлсак: (a)  Дин ва давлат муносабатлари, яъни секуларизмни асос олиши. (б)   ўрта синфни йўқ қиладиган ва йўқсилларни  субцидиялар билан оёқда тутиб турадиган ички сиёсати . (в) Ғарбга боғлиқ ташқи сиёсати. , (г) ахлоқсизликни ёядиган маданият “қадриятларининг” ҳаммолиги билан Туркия ҳеч ким учун тўғри ва ҳақиқий бир модел бўла олмайди…

Туркиялик мусулмонларнинг вазифаси ғарбнинг хизматчиси сифатида минтақада моделлик қилиш эмас, минтақадаги бошқа мусулмонлар билан бирга Исломга, яъни ўзликка қайтишда ўз зиммасига тушадиган ҳаракатни бажаришдир. “Араб Баҳори” номи билан ўртага чиққан вазият модерн (замонавий) дунёнинг иншо этилишидаги зиёлилик фалсафаси ва сиёсат моделларининг минтақамизда бўҳронга учраганининг исботидир. “Араб баҳори” портлашлари нафақат минтақамизга, балки Нью Йорк, Атина, Париж, Ербил ва ҳатто Тел Авивга қадар зилзилавий тўлқинлар сифатида етиб бормоқда. Бундай тўлқинланишлар ўз муаммоларида қовурилаётган Туркияни ҳам радикал ислоҳотлар ўтказишга мажбурлайди. Араб, Турк, Курд ва Форс миллатчилигининг, сунний, шиа, алавий ва ваҳҳобий мазҳабчилигининг устида, бу миллатчилик ва мазҳабчиликларни орқада қолдириб кетадиган бир даврга кирмоқдамиз. Ҳамма нарса янада яхши бўлади!

 Али Булач (Ali Bulaç)

Манба: zaman.com.tr

Таржимон: Намоз Нормўмин

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар