Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жиззахда қотил-маняк пайдо бўлдими?

Тугаётган 2012 йилнинг сўнгги хафтасига Жиззах шахри ахолиси “Конли хафта” деб ном беришди. Бу бежиз эмас: у ердан келган хабарларга кўра хафтанинг чоршанба, жума ва шанба кунлари шахарда 3 нафар фуқаро қотиллик қурбони бўлган.

Жиззахда қотил-маняк пайдо бўлдими?
31 Aralık 2012 - 13:54 'да юкланди ва 824 марта ўқилди.

Тугаётган 2012 йилнинг сўнгги хафтасига Жиззах шахри ахолиси “Конли хафта” деб ном беришди. Бу бежиз эмас: у ердан келган хабарларга кўра хафтанинг чоршанба, жума ва шанба кунлари шахарда 3 нафар фуқаро қотиллик қурбони бўлган.

Биринчи қотиллик шу хафтанинг сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси вилоят хокимлиги биноси олдидаги янги йил арчаси атрофида содир этилган. Бизга хабар беришларича, қотиллик қурбони аёл киши бўлиб, унинг пичоқланган жасади чоршанба тонгида, безатилган арча остидан топилган.

Бу ходиса хақида хали миш мишлар босилмай туриб, Пайшанбадан жумага ўтар кечаси, Жиззах шахар “Кўк бозор”и олдида жойлашган гул савдоси дўконининг эгаси, 35-40 ёшлар чамасидаги Шароф исмли киши ўзининг дўконида чавақлаб кетилади. Унинг жасадини тонг сахарда кўриб қолиб хушидан кетган бозор қоровули хозиргача вилоят шифоханасида ётгани хақида хабарлар хам бор.

“Кўк бозор” атрофи ўша куни сахардан милиция ва прокуратура ходимлари билан тўлиб кетган. Мудхиш воқеа рўй берган дўкон ёнидаги бошқа расталарнинг эгалари сўроқ қилинган. Шу одамлардан бирининг айтишича, Шароф гулчи ярим тунгача дўконида бир таниши билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган. Ярим тунга бориб улар ўртасида жанжал чиққан ва дўкондорнинг мехмони мезбонни аввалига арғамчи билан бўғиб ўлдирмоқчи бўлган. Кейин эса чалажон вужуднинг бир нечта жойига пичоқ урган.

Шу куннинг эртасига, яъни шанба куни тонгда, Жиззах шахрининг Ивановский мавзеида кўча четида турган автомобил ичида чавақланган хайдовчи жасадини топишган.
30 ёшлардаги қотиллик қурбони киракашлик билан шуғулланувчи шахс бўлиб, қотил аввалига уни хам арғамчи билан бўғиб, сўнгра бир неча жойига пичоқ уриб ўлдирганлиги аниқланган.
Бир бирига ўҳшаш усуллар билан, вахшийларча содир қилинган қотилликлар шахар ахли ўртасида “Шахарда қотил-маняк пайдо бўлибди” деган вахимали миш мишларни уйғотмоқда.
Кечки пайт шахар кўчаларида одамлар сийраклашган, хокимият биноси олдидаги безатилган арча олдида эса, кош қорайиши билан хеч ким қолмаяпти, дейди бугун Жиззах шахри фуқаролари.

“Кўк бозор” маъмурияти ходимларининг бирини айтишича, Шароф гулчини ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган. 25-30 ёшли бу йигит вилоятнинг Арнасой туманидан эканлиги ва у ўзининг 2 нафар шериги билан гулчининг уйида мардикорчилик қилгани хам айтилаяпти.
Кутилганидек, хафта ичида юз берган 3 та қотиллик хақида нафақат республика, балки Жиззах вилоятидаги оммавий ахборот воситалари хабар беришгани йўқ. Газеталар 2012 йилдаги “оламшумул ютуқлар” хақида ёзиш билан банд, махаллий ТВ каналларини эса Гугушанинг клиплари ва диктатор нутқларининг намоиши эгаллаган. Махаллий хуқуқ тартибот идоралари ходимлари хам бу борада сукут сақлашни маъқул кўришяпти.
Айни замонда эса Жиззахнинг чироқсиз кўчаларида қотил ўзининг бўлажак қурбонини излаб, изғиб юрган бўлиши мумкин…

У. Хайдаров (Канада)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар