Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Зулмга қарши 7 кун”да қатнашинг!

Мана, Янги 2013 йилнинг ҳам бир ҳафтаси ортда қолди. Каримов режими 2013 йилда ҳам 7 кун яшади.

“Зулмга қарши 7 кун”да қатнашинг!
07 Ocak 2013 - 13:58 'да юкланди ва 1321 марта ўқилди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг ватандошларга
МУРОЖААТИ

Ҳурматли ватандошлар!

Мана, Янги 2013 йилнинг ҳам бир ҳафтаси ортда қолди. Мазлум ўзбек халқи қаторида барчамиз Ватанимиздаги мустабид тузумнинг ағдарилишини қанчалик хоҳламайлик, афсуски, Каримов режими 2013 йилда ҳам 7 кун яшади.

Бунда ҳаммамизнинг маълум миқдорда айбимиз бор. Ўзбекистондаги мустабид тузум яшаган ҳар бир куни учун, жумладан, Янги йилда яшаган 7 куни учун, зулмга сабр қилиб, унга қарши амалий ишлар қилмаганимиз учун Яратганнинг ва кейинги авлодларнинг олдида биз, мазлумлар ҳам жавоб беришимиз лозимлигини унутмайлик! Хусусан, “Зулм ҳам қилманглар, зулмга сабр ҳам қилманглар!” – деган ҳадиси шарифни эсдан чиқармайлик!

Ўзбек бир тану бир жон бўлиб, зулмга қарши курашмас экан, ўзга халқлар келиб, ўзбекнинг озодлиги учун зулмни ҳам, золимларни ҳам йўқотиб бермайди. Ҳатто зулмни ва золимларни энг ёмон кўрадиган Яратган ҳам золимларни устимиздан улоқтирмайди: чунки Тангри бу ишни мазлумларнинг ўзига юклаган.

Агар ишлар шу зайлда давом этса, ўз озодлигимиз ва бахтимиз учун ўзимиз курашмасак, золим ва унинг режими бу йил ҳам, ундан кейинги йиллар ҳам яшайверади. Диктатор Каримов режимининг ҳар бир яшаган куни золимларнинг байрами, биз мазлумларнинг эса мотамимиз эканлигини ҳисобга олсак, бугундан бошлаб ҳаммамиз зулм умрини қисқартириш, золим режимни ағдариш учун амалий ишларни бошлашимиз керак.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати 2013 йилнинг иккинчи ҳафтасидан бошлаб, “Зулмга қарши 7 кун” ҳафталик лойиҳасини бошлашга аҳд қилди. Жорий йилнинг охиригача қилиниши мўлжалланган ушбу тадбирнинг асосий мақсадлари – Каримов режимига қарши кенг қамровли амалий ва ошкора курашни бошлаб, бу курашга мазлум аҳоли қатламларини жалб қилиш ва мамлакат аҳолиси ичида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ғоя-мақсадларини тарғиб қилиш.

“Зулмга қарши 7 кун” тадбирлари доирасида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳар ҳафта бошида ўзининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ватандошларга Ҳаракат логотипи туширилган ҳамда машҳур иборалар, шеърлар ва шиорлар ёзилган деворий варақачаларни тақдим этиб, уларни одам гавжум жойларга ёпиштириб кетишни таклиф қилади.

Лойиҳада иштирок этишни хоҳлаган кишилардан фақат 3 нарса талаб қилинади:
1) 7 та бир хил деворий варақанинг тайёр электрон вариантини А-4 форматда принтердан чиқариш;
2) А-4 форматдаги қоғозга туширилган 7 та варақани қайчи билан кесиб, 7 та бўлакка ажратиш;
3) Таҳминан 2-3 минг сўмга қаламли елим (клей) ҳарид қилиб, 7 та варақани 7 кун ичида 7 та жойга ёпиштириб чиқиш.

07-01-2013-rgbЭътибор берган бўлсангиз, санаб ўтилган ишларни амалга ошириш одамнинг вақтини олмайди: варақаларни шахсий юмушлар билан кўча-кўйда кетаётганда бекатларга, деворларга ёки симёғочларга ёпиштириб кетавериш мумкин. Варақаларни принтердан чиқариш ва қаламли елим сотиб олиш учунгина вақт сарфлаб, ўз ёнидан таҳминан 2-3 минг сўм сарф қилишга тўғри келади. Ўшанда ҳам сотиб олинган қаламли елим иштирокчининг фаоллигига қараб, ярим ёки бир йилга етиши мумкин.

Ўйлаймизки, Ўзбекистонда демократия қарор топишини истаётган ҳеч бир ватандошимиз ўз озодлиги йўлида чўнтагидан 2-3 минг сўм сарфлашдан қочмайди. Бундан ташқари, бугунги мустабид тузумдан қутулишни мақсад қилган ҳеч бир ўзбек ҳафтасига 7 та кичик варақа ёпиштириб, 7 кун ичида зулмни 7 бор нишонга олишдан, шу хатарсиз ишни амалга оширишдан қўрқмаса керак! Агарда кимда-ким шу ишни қилишдан ҳам қўрқса, бундай одам зулм чекиб, мазлумлар сафида юргани учун золимларни эмас, энг аввало ўзини, ўзининг қўрқоқлигини айблаб, зулм чекишга муносиб одамлигини тан олиши керак.

Охирги пайтларда компьютер олдида ўтириб олиб, интернет саҳифаларида: “Ўзбекларимиз золимга қарши курашишдан қўрқади! Ўзбекдан бошқа қўрқоқ миллат борми бу дунёда?!” – қабилидаги гапларни ёзадиган ватандошларимиз кўпайиб қолди. Ўзларини ботир, бошқаларни эса қўрқоқ санайдиган ана шундай юртдошларимизга мурожаат қилиб: “Агар ҳақиқатан ҳам мард бўлсангиз, мустабид тузумдан халос бўлишни истаётган бўлсангиз, келинг, шу йўлда “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида иштирок қилинг ҳамда Ватанимизда адолат ва демократия қарор топиши йўлидаги курашга амалий ҳиссангизни қўшинг!” – демоқчимиз. Ўз озодлигингиз учун ҳафтасига 7 та варақачани ёпиштириб чиқинг!

Бир иштирокчи ёпиштирган 7 та варақачанинг ҳар бирини камида 7 та одам ўқиса, бир ҳафта ичида бир ватандошимизнинг ўзи салкам 50 юртдошимизнинг қалби ва онгига йўл топиб, мустабид тузумга қарши курашга шунча одамни чорлаган бўлади. Агарда шу ишни 10, 100 ёки 1000 одам қилса-чи? Бир ҳафта ичида чорловимиз камида 500, 5000 ёки 50000 одамгача етиб боришини англаш қийин эмас.

Кўриб турганингиздек, мақсадга катта ғалабалар эвазига эришишдан кўра, кичик ҳаракатлар ва ғалабалар натижасида бориш хатарсиз ва самаралироқдир. Аслида, фақат ялқовларгина катта ғалабаларни кутиб, лотереяда бирданига катта пул ютиб, бойиб кетишни орзу қилиб яшайди ва умри қашшоқликда ўтиб кетганини билмай қолади. Меҳнаткаш эса ўша ғалабага ҳамда катта пулга кундалик ва кичик ғалабалар орқали етиб боради.

Баъзилар Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳаси самарали бўлишига ишонмаслиги мумкин. Атрофдагиларнинг муносабати қандай бўлишидан қатъий назар, биз ҳаракат қилаверамиз, курашдан асло тўхтамаймиз, натижасини эса Яратгандан сўраб қоламиз!

Азиз ватандошлар!

Бугун сизларга “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳаси доирасида илк ҳафта варақасини тақдим этмоқдамиз. Унда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати логотипи остида ўзбек халқининг севимли шоири марҳум Рауф Парфининг “Бизда нима бор?” шеърини жойлаштиришни лозим топдик. Фикримизча, ўзбекнинг бугунги аҳволини аниқ тасвирловчи ушбу саккиз мисра ўқувчиларни чуқур ўйга ботиради.

Биринчи ҳафта варақасини шу ердан юклаб олишингиз мумкин:
uzxalqharakati.com/…/07-01-2013-rgb-300.jpg  (300 pixel rgb формат)
uzxalqharakati.com/…/07-01-2013-cmyk-300.jpg (300 pixel cmyk формат)
uzxalqharakati.com/…/07-01-2013.pdf (pdf формат)

Қуйида сизнинг ҳавфсизлигингиз учун айрим маслаҳатларимизни бермоқчи эдик. Варақачамизни принтердан чиқараётганда ҳамда бекатлар, деворлар ва симёғочларга ёпиштираётганда ўта хушёр бўлишни, иложи бўлса, атрофда ҳеч ким йўқ пайтларда ёпиштиришни, вақарани бегона одамларнинг принтерларидан, айниқса, компьютер клублари ва интернет-кафелардаги принтерлардан чиқармасликни тавсия этамиз.
Бундан ташқари, қирқиб олинган варақачаларни ёнингизда узоқ муддат сақлаб юрмасликни, айниқса, Тошкент метрополитенига олиб тушмасликни, уларни иложи борича тезда ёпиштириб чиқишни маслаҳат берамиз.
Аслида, Рауф Парфининг шеърида ҳам, ЎХҲ логотипида ҳам Ўзбекистондаги қонунларга зид ҳеч нарса йўқ! Аммо шундай бўлса ҳам, эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди. Чунки Каримовнинг режими ҳатто мамлакат Конституциясини тарғиб қилмоқчи бўлган фуқаролардан ҳадиксираб, уларни ҳам ҳибсга олганини эсдан чиқармаслигимиз керак.
Келажак ҳафта мобайнида юртдошларимиз “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати логотипи туширилган ва Рауф Парфининг ўлмас мисрларари битилган илк варақачамизни мамлакат кўчаларида ёпиштириб, ватандошларимизни курашга чорлашда Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига кўмакдош бўладилар, деган умиддамиз.
Кўриб турганингиздек, “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасининг ташаббускори Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бўлгани билан унинг асосий иштирокчиси ва амалга оширувчиси ўзбек халқининг ўзидир. Зеро, ҳеч бир халқ сиёсий ҳаракат, партия ва гуруҳларнинг фаол тадбирларисиз ўз сиёсий хақ-ҳуқуқларига эриша олмагани каби ҳеч бир сиёсий ҳаракат, партия ва гуруҳ ҳам халқнинг фаол иштирокисиз ўз сиёсий мақсадларга етиша олмайди. Доно халқимиз буни қисқа қилиб: “Қарс икки қўлдан чиқади” дейди.
Шундай экан, адолат, озодлик ва демократияга эришиш каби эзгу мақсадлар йўлида ватандошларимиз Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг амалий ишларига ёрдамчи бўлишига ишончимиз комил.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
2013 йил 7 январ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 13 Yorum )

  • toshkent ;

    bu faqat mxx zombimas, hozir uzb oliygohlarida òqiydigan talabalarning aksariyat qismi ğalati bob qogan, òzim bilan kollejda òqigan tuppa tuzu bolla, oliygohlaga kirib, boshqacha bòb qogan, prezidentimiz, ozod va farovon vatanim diydi. man bir necha yildan keyin ula bilan gaplashib hayron bob qoldim. UXH ga iltimos shu borada bir nima qilib aniqlashtiriyla, bu bollaga biror dori berilvottimi, chunki odam ongini bunchalik òzgartirishga ancha yil ketadi, ular bolsa 2-3 yilda òzgarib ketishgan. kollej payti hukumat òzgarishi, erkinlik tarafdorlari bolgan yoshlar, hozir mamalakatda òzgarish qilmoqchi bolganlarga tish tirnoği bilan qarshilik korsatmoqda. sabab nima, nimaga bular zombi bolib qolishgan, ayniqsa viloyatli talabalar

    11/01/2013 19:17
  • Ўзбекистон Халк ХаракатиЎХҲ мурожаати натижа бера бошлади » Ўзбекистон Халк Харакати ;

    […] Зайниддин: Эээ, қойил ээй, ЎХҲга! Бугун Чорсу бозоридан… […]

    11/01/2013 18:17
  • Зайниддин ;

    Эээ, қойил ээй, ЎХҲга! Бугун Чорсу бозоридан чиқиб келаётсам, остановкада беш олти одам эълонларни ўқиётган экан. Қанақа эълон экан деб бориб қарасам, остановканинг стойкасида мана шу листовкани кўриб қолдим. Қойил! кимдир икки жойга ёпиштириб кетибди. Одамлардан биттаси шеър зўр экан деб соткасига расмга ҳам олди.
    Очиғи, шу лойиҳани ўқиганимда шахсан ўзим буни бир фойдасиз иш деб ўйлагандим, лекин бугун адашганимни ўз кўзим билан кўрдим. Отасига минг раҳмат шу иедяни ўйлаб топиб қилганларга. Ҳақиқатдан ҳам шу ишни қилса, Тошкентнинг кўчалари ЎХҲнинг даъватларига тўлиб кетиши аниқ.
    ЎХҲ тўғри йўлдан кетаётганига, халқ билан ишалётганига шубҳам қолмади. Бўш келманглар!

    11/01/2013 17:26
  • O'zbek ;

    Ўзбек мххчилари ҳақиқатдан ҳам тепадан буюришса, ўз оналарини ҳам подставка қилиб, зўрлашади. Улар зомбилар, улар фақат Каримовни тан олишади, ИАК нима деса шуни қилишади. Бунга мисолим ҳам бор. Сирдарё вилояти МХХсида ишлайдиган Ихтиёр деган бир зомби мххчи 2003 йилда Гулистон давлат университетида тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаётган ўз отасининг ёнига талаба орқали 100 минг сўм пора ташлаб қаматганини бутун Сирдарё билади. Профессор отасини қаматиб ҳали ҳам ишлаб юрибди областной СНБда. Отаси амнистия билан чиқиб, лаънати ўғлини оқ қилган, қувиб юборган. Ҳозир шу мараз Ихтиёр СНБ берган домда яшайди оиласи билан. Ана шу ҳайвондан ҳам ўч оламиз иншааллоҳ, бегуноҳ одамни подставка қилгани учун, ўз отасини подставка қилгани учун жавоб бердиртирамиз, иншааллоҳ.
    ЎХҲ тезроқ Каримовни ағдариб, ҳокимиятни олса эди, мен ўзим ва ўзимга эргашган 200 тача одамим билан вилоятма вилоят юриб ҳароми мххчиларни роса хорлардим.

    10/01/2013 15:24
  • Og'uzbek ;

    МХХга!
    Сенларга Каримов ёки раисларинг Иноятов: “Ўз оналарингизнинг ёнларига наркотик ва листовка ташлаб, подставка қилиб қамайсизлар!” – деб буюришса, сенлар мххчилар ўз оналарингизни ҳам подставка қилиб қамайсизлар. Чунки сизларнинг фитратинг шунақа, фақат буйруқ бажарасизлар, буйруқ бажаришдан бошқа нарсага ярамайсизлар.
    Сенга буюришган – бу ерга ўзингнинг ифлос фикларингни ёзибсан.
    ЎХҲга бир илтимосим бор эди!
    Агарда ЎХҲ Ўзбекистонда Каримовни ағдариб, ҳокимиятни эгалласа, қамоқдаги мусулмонларни чиқариб, МХХчиларнинг уйларига қаосо олишга жўнатинглар, илтимос. Орада бизга ўхшаган нормальний одамлар ҳам бориб бу ҳароми итларни мазза қилиб хорлардик. 20 йил давомида бизларни қийнаб келганлари учун шундай қилардик. Шахсан ўзимда 50га яқин мххчининг исми-шарифидан ташкил топган шахсий қора рўйхатим бор. Рўйхатда уларнинг яшаш манзиллари ҳам бор. Яхши кунлар келса, шу рўйхат бўйича 50 тасининг ҳаммасини бирма бир пачоғини чиқараман, иншааллоҳ. Бир бечораларнинг ойилаларини кўз йўнгида ечинтириб, қийнаганлари учун, қилмаган жиноятларига иқрор қилдирганлари учун мххчиларнинг ҳам оилаларини уларнинг кўз ўнгида ечинтирман. Шунда бировга азоб бериш қанақа бўлишини, бировнинг хотинини ечинтириш қалай бўлишини, бировнинг 5-6 яшар боласини оёғини осмондан потолокка осиб сўроқ қилиш қанақа бўлишини улардан ўзим сўрайман, иншааллоҳ. Шу кунга Яратганнинг Ўзи етгазсин!

    09/01/2013 20:53
  • MXX ;

    Е бу билан нимага еришмохчисанла а? Узиларча адолат, демократияни никоб килиб олиб давлат тепасига кемокчисила. Сизларни бунака найрангларингиз утмайди. Биз бунга хеч качон йул куймаймиз!

    08/01/2013 20:18
    • Иттан тарқаган МХХга жавоб ;

      Ҳой, ҳароми, МХХ!
      Лойиҳа ҳақидаги хабарни ўқиб бир, жойларинг ачишиб кетдими дейман, типирчилаб коммент ёзибсан. УХҲ айнан давлат тепасига келишни мақсад қилган ва бу ишни халқнинг ёрдами билан қилишга киришди. Давлатни қўлга олгач биринчи навбатда раисларинг Қоринбойни, кейин унинг замларини, кейин сенга ўхшаган оддий пешка ММХчиларни қилган жиноятларинг учун жавоб бердиртиради. Ҳозир сизлар Чўтирнинг буйруғи билан халқни тиз чўктиряпсизлар. Оз қолди, Худо хоҳласа, биз халқнинг буйруғи билан сиз итваччаларни тиз чўктирамиз.

      09/01/2013 17:56
    • og'uzbek ;

      MXXга!
      Ҳозир сизлар Каримовнинг зулмига очиқчасига қарши чиққани учун, намоз ўқиб ибодат қилгани учун ва ҳоказолар учун бегуноҳ одамларни қамаб ётибсизлар. Уларни қамаётганда қийноққа соляпсизлар, оилаларини, болаларини шантаж қиляпсизлар. Яқинда Тошкентда битта намозхонни синдириш учун сўроқ хонасига 5-6 яшар боласини олиб келиб, бечора болани оёғини осмондан қилиб потолокка илиб қўйиб, кейин сўроқ қилганларингни эшитиб қолдим. Бечора намозхон дарров ҳамма нарсага имзо чекибди, ҳатто Иккинчи жаҳон урушини ҳам Гитлер эмас, мен бошлаганман деворибди.
      Иншааллоҳ, оз қолди, сиз мххчи итларни ҳам биз шундай аҳволга соламиз, сизларнинг болаларингизни ҳам ҳудди шундай қилиб оёқларидан потолокка осиб қўйиб, сизларни сўроқ қиламиз. Шунда оилаларни, болаларни шантаж қилиб, кўрсатма олиш нималигини ўзингизда синаб кўрасизлар.
      Менда 50га яқин мххчининг исми-шарифи ва турар адреслари ёзилган қора рўйхатим бор. Шахсий қора рўйхатим. Яхши кунлар келса, шуларнинг ҳаммасидан бирма-бир ўч оламан, иншааллоҳ.

      10/01/2013 00:13
    • Samir ;

      Ey sen uzingni kim deb uylayapsan yaqinda sendaqa laychalarni davri tugaydi insholo har bir qamalgan namozxon burodarlarimiz uchun javobberasanla. Biz faqat Oloxdan qurqamiz boshqasidan qurqmaymiz . YO OZODLIK YO ULIM

      10/01/2013 11:53
  • freedom lover ;

    http://romanatoll.narod.ru/spamer.html e mail adreslrni topadigan dasturni shu erdan yuklab olish mumkin.

    07/01/2013 23:43
  • freedom lover ;

    Bu sherni yoki faylni elektron pochta orqali millionlab odamga junatish ham mumkin agar e mail adres topadigan dasturdan foydalanilsa.

    07/01/2013 23:30
  • Yangi Dunyo » Сайт архиви » “Зулмга қарши 7 кун”да қатнашинг! ;

    […] ЎХҲ Мурожаатининг тўла матни […]

    07/01/2013 21:27
  • Sadriddin ;

    Salom O’XHni kupchilik azolari telefonda internetdan foydalanishadi. bu sherni yuklab olishni iloji yuq bular nima qilsin iltimos yordam beringla

    admin:

    БИЗДА НИМА БОР?
    Ўзбеклар, айтингиз, бизда нима бор?
    Бизда бор Мутеълик, Қуллик, Озорлар.
    Бизда бор қўллардан кетган Ихтиёр,
    Ҳайқириб ётибди буюк мозорлар.

    Ўзбеклар, айтингиз, бизда нима йўқ?
    Бизда йўқ Иттифоқ, бизда йўқ Бирлик.
    Оёқ остидадир Инсоний Ҳуқуқ,
    Оёқ остидадир Муқаддас Ҳурлик.
    Рауф ПАРФИ

    07/01/2013 18:54
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар