Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ватанни севмоқ иймондандир

Ватанни севмоқ иймондандир
18 Ocak 2013 - 17:14 'да юкланди ва 863 марта ўқилди.

Жалолиддин Мангуберди ватанпарварлиги, Нажмиддин Қубро матонати ва Захриддин Бобурнинг Хиндистонни ватан тутиб, ўз элига бўлган ҳасратлари, Ватанни севиш, иймонли бандасининг туйғиси эканига далилдир.  Инсонда агар Яратганга меҳр уйғонсагина, у  яралганини севишга қодир. Инсон қалбидаги севги Яратганни севишдан бошланади.

Ватанни севмоқ иймондандир. Ватанни севишнинг яна  бошқа воситалари  тил,  тарих ва ҳудуддир. Босқинчилар истило қилган элларда, аввало унинг  динини ва кейин  тарихини бузиб  кўрсатишга уринганлар. Масалан, ўтган асрларда,  ҳудудимизни рус босқинчилари эгаллагандан кейин, Ислом дини нотўғри тушунчалар билан халқимизга тарғиб қилишди.  Инсонларни  диндан қайтаришга қаттиқ уриндилар. Босқинчилар амалларининг таъсири мустақиллик даврида ҳам айрим фуқароларимизнинг очиқчасига Худони “йўқ” дейишига сабаб бўлаяпи. Миллатимиз ўзлигини йўқотган.

Рус шовинистларининг тилимизни йўқотмоқчи бўлган амаллари, ҳозир ҳам кўпчилигимизнинг ёдимизда. Аллоҳнинг Улуғ неъмати, яъни тилни, ҳеч ким йўқота омаслигини иймонсизлар тушунмаганлар. Лекин, тил эгасида унинг  тилига бўлган эътиборсизликни вужудга келтирганлар.

Тил ўрганиш ва ўргатиш воситасидир. Тилсиз жамият ривожланмайди. Диёримизда яшаётган  рус  миллатига  масуб инсонлар, русча билмаган маҳаллий халқ вакилларини маданиятсиз, деб ҳисоблаганлар. Русийзабон миллатларнинг аксарият қисми, ўзбеклар даврасида ўтириб, ўзбекча гапирмаганлар ва гапиролмаганлар. Ўзларининг бу камчиликларига қарамасдан, шовинист руслар, ўзбекларни  ўз тушунчалари билан таърифлаб, камситиб келаверганлар.  Бошқа миллат вакили, иккинчи бир миллат тўғрисида, ўз тушунчасини баён қилиши учун  албатта,  шу миллат тилини билгандагина ҳақлидир.

Совет иттифоқида, СССР тарихи ўрганилар эди.  Бу рус миллати тарихининг улуғлаштирилган ва  ўзгартирилган намуналаридан бўлиб, дунёнинг  энг  улуғ  тарихий  воқеалари сифатида  бизга  уқтирилар эди. Бизнинг миллий тарихимизга, партиявий ишлов берилгандан кейингина, ўқишимизга рухсат берилганди.  Динимиз ва давлатчилигимизнинг буюк тарихий воқеаларининг  ўқитилишига асло йўл қўйилмаган. Натижада, биз  рус миллатининг ёрдамисиз қудуқдан сув олиб ичишимизга  ҳам уқувимиз йўқлигига ишонтирилганмиз.  Ҳозир ҳам, миллатдошларимиз орасида  рус миллатининг,  бутун инсоният жамоасида  беназир (тенгсиз) эканлигига ишонувчилар оз эмас.

Мамлакатимизнинг, кўпгина русийзабон миллат вакиллари  билан гаплашганимда, “Сиз,  ўзбеклар ҳали шаклланиб улгурмаган, янги миллатсиз. Сизлар, мустақил яшай олмайсизлар. Шунинг учун ҳам сизлар, буюк миллат қўл остида яшашларинг керак.  Қачон  мустақил бўлиб яшашингизни,  вақт кўрсатади”, деган тавсияларни кўп эшитганман. Уларда,  миллатни миллат дейиш учун, тарихий  ҳудуди бўлиши керак деган тушунчалари ҳам бор. Ўзбекларни, ҳудуди йўқ миллат деб ҳисоблайдилар.

Марказий Осиё халқлари бошига, дин эътиқоди  заифлашганда, рус миллатидан “қолоқлигимиз”  тан олдирилганда, чегара ва миллатлароро муаммоларининг тўла комплекслари етилганда,  зарурий  мустақиллик қўнди. Яратганнинг берганига шукур.

Мустақил хақларни бошқаришда Москвадан қўлланган раҳбарлар, мамлакт ривожида “шаг на месте” яъни “берк кўчада марафон” принципларини қўлладилар. Баландпарвоз гаплар кўп  бўлди, натижа бўлмади.

Бу принцип, Каримовнинг шахсий  манфаатларини  ҳам, Россия мақсадларини ҳам тўла қоноатлантирар эди.  Янги тайинланган президентимиз,  миллий ғоянинг асоси бўлган  иймон, тил, тарих  ва ҳудуд (ватанпарварлик) масалаларига, эътибор қилмади.

Каримов, рус тилида таълим олган толибдир. Рус тилида гапирган.  Юртбошимиз, мактаб парталарида  ўзбекни,  “отсталый”  миллат деб ўқиган ва тушунган.  Тарихни эса,  шовинистик идеялар билан ўрганган. Қисқа қилиб айтганда, Каримов, миллийлиги  шаклланиб етишмаган халқ вакилидир. Москва, Каримов шахсида, ўз эмиссарини кўргандан кейингина, Кремль ҳукмдорлари, унинг президент бўлишига суянчиқ бўлдилар.  СССРнинг қулаш арафасида, зиёлийларимиз манқуртлашган, халқимиз  ўз динидан узоқлаштирилган эди. Шунинг учун ҳам  Ўзбекистонда,  демократия    ўрнатилмаслигига, Москванинг бошқарув  кучи  етарли бўлган. Шу сабабдан,  Каримов осонгина,  Ўзбекистоннинг биринчи президенти бўлиб олди.

Каримовнинг битириб диплом  олган, ТошПИ, “Сельхозмашиностроение” кафедрасида, мен ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Кейинчалик, ТАПОиЧ  корхонасида, самолетсоз-технолог бўлиб ҳам ишлаганман. Айнан шу заводнинг 76-бўлимида, президентимиз, самолет ишлаб чиқариш технологияси бўйича,   конструктор бўлиб ишлаган.  Бирга ўқиган студентлари билан ва бирга ишлаган ходимлари билан кўпгина суҳбатда бўлганман.  Суҳбат чоғида, унинг маънавий ва ишчанлик хосиятлари билан қизиққанман.  Унинг ҳеч бир таниши у тўғрисида ножўя гап гапирмаган. Бир таниши  “У ниҳоятда демократия тарфдори эди. Ватанпарварлик руҳи ҳам бор эди унда.  Нега у бугун  мамлакатни ёмон бошқараяпти, тушунмайман” деган гапи ҳали менинг эсимда.

Каримов, ТАПОиЧ да бош инженер ёки бош технолог булиб, ҳалол меҳнати билан эл олқишига сазовор бўлган бўлиши ҳам мумкин эди. Унда бу лавозимни эгаллаши учун, тажриба ва илм етарли бўлган. Лекин,  қисмат уни давлат арбоби бўлиши экан.

Халқимиз, элда қассоб бўлиш ва ҳоким бўлиш оғир касбдир, дейди. Негаки, икки касбда ҳам, ҳаммага бирдай адолатли бўлишнинг имкони йўқ. Халқни адолатли бошқариш учун, аввало уни севмоқ даркор. Каримов ўрганган илмларда, иймонли бўлиш  кўзда тутилмаган. Айтганимиздек, қалб тўридаги севги, Аллоҳни севишдан келиб чиқади. Каримов эса, ватанни севиш амалларини, Россия ва  рус миллати камчиликсиз деган мақтовлари  орқали ўрганган.  Унинг Ўзбекитонни севолмаслиги, нафақат  иймонининг  заифлигида, балки унинг сиёсат бозорида, ўтирган ўрнидадир.

Энди замон ўгарди. Сиёсат бозорида, конъюнктура  ўзгарди. Каримовнинг бугунги дунё  сиёсат бозорини ўзлаштириши учун  жуда кечдир. Энди у сиёсат  ўйинидан чиқиб кетиши керак. Совет мактабини аъло даражада ўтаган Каримовга, бу муаммо анча қийин кечмаса керак.

Бугунги замоннинг талабига кўра, Ўзбекистонда иймонли, жонкуяр ва олим шахс президент бўлмоғи керак. Шу кунгача, халқимизга, сиёсатнинг турли хил макталаридан, дарс бериб келганлар. Биз, динсиз ҳам, динли ҳам бўлиб яшаганмиз. Мана юз йилдан ошдики, барибир,  жамиятимизда ривожланиш бўлмаяпти. Энди мамлакатимизда,  ўзлигимиз англанган сиёсат юритилиши керак. Ўзлигимизнинг  хусусиятлари,  Ислом дини билан чамбарчас боғлиқдир.  Бугун, миллатни ҳақ йўл билан, адолат сари бошлай оладиган, жамиятимиз  муоммолари ечимининг  уддасидан чиқаоладиган, сиёсат соҳиби,  Муҳаммад Солиҳдир.

Эй Парвардигоро, адашган бандангни тўғри йўлга солгайсан. Ҳаммамизга, ватанни севмоқни насиб қилган бўлгайсан. Омин.

Нураддин Жуманиёзов
ЭРК ДП аъзоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Sarsenbayga savol ;

    Sarson Buhoriy, sizningcha ” vatanni sevmaslik iymondandir” desak sahih boladimi? Vatanni sevishdan muncha qorqasiz? Yoki diniy nuqtai nazardan Vatan deganda faqat Arabistonni tushunasizmi?

    19/01/2013 20:02
  • Sarson Buhoriy ;

    “Ватанни севмоқ иймондандир” Бу сўз кимники? Ким ривоят қилган, пайғамбарми? Афсуски бу сўзни пайғамбаримиз айтмаганлар. Бир вақтлар “Озодлик” радиосида муфтий Муҳаммад Содиқ ҳам бу сўзни саҳиҳ эканлигини инкор этганлар. Кимга керак тўқма сўзни муқаддаслаштириш?

    18/01/2013 23:04
  • Sultan Sulayman ;

    Нураддин Жуманиёзовнинг гаплари ута тушунарли ва адолатлидир. Качонки инсоннинг эътикодига хужум килинаркан ундан кечгандан кура у улимни афзал билади. Эътикоди иймони булмаган инсонларда ватанга мухаббат хам булмайди. Бизни кон конимизга сингиб кетган уз маданиятимиз, диний кадриятларимиз ва она тилимиз бизни дунёда кимлигимизни билдириб туради. Бизни ривожлантирмокчи булсангиз ва узбекни дунёларда аввалгидай узининг урнини топишини хохласангиз барча ишингизни бизни эътикодимиз билан боглаблаб иш куринг. Шундагина бизни уйготасиз ва хаётга бошкача куз билан караётганимизни курасиз. Качонки инсонни эркидан айирсалар у узини шунчалар пастда деб уйлайверади ва шунга узини ишонтириб яшай бошлайди. Ахир бу очик реал хакикатку.

    18/01/2013 18:09
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар